O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Adabiyotlar: 1. Х.I.Ibragimov, Sh.A.Abdullaeva “Pedagogika tarixi” 2004. 2. Ziyonet.uz 3. Pedagogical skills.uk 4. Wikipedia.uz ЎҚИТУВЧИНИНГ АКАДЕМИК МУСТАҚИЛЛИГИ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ САРИ ЖАДАЛ ҚАДАМЛАР... Ш.Ш.Сатторов – Республика таълим маркази директори, мустақил тадқиқотчи Аннотация: Мазкур мақолада мактаб таълими сифатини ошириш муаммолари ва ўқитувчилар фаолиятига креатив ёндашув асосида, педагогларни академик мустақилликка олиб борувчи педагогик транформация эҳтиёжи ва инновацион ечимлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар ёритилган. Мамлакатимизда кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш миллий тикланишдан миллий юксалиш сари принциплари ва мустақиллик ютуқлари, халқнинг бой миллий, маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда умумбашарий - 22 - қадриятларга таянган, инсонпарварликка йўналтирилган таълимнинг мазмуни давлат таълим стандартлари асосида ислоҳ қилинади. Таълим олувчининг шахси, унда таълим ва билимларга бўлган иштиёқни кучайтириш, ҳаётий кўникмалар, ватанпарварлик ва инсоний қадр-қиммат туйғусини шакллантириш эса, асосан ўқитувчи зиммасига юкланади. Охирги уч йилда педагог кадрлар, хусусан, ўқитувчининг нуфузи, обрў- эътибори, масъулияти ва касбий маҳоратини ошириш юзасидан собитқадам давлат сиёсати олиб борилмоқда. Илғор педагогик технологиялар, таълимнинг инновацион шакл ва услублари, ўқув, шу жумладан вариатив дастурлар ва баҳолашнинг мақбул методологияларини амалиётга жорий этилиши юзасидан кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда [3; 15-б.]. Тадқиқотлар, кузатувлар ва ижтимоий тармоқлардаги фикрларга кўра мактаб битирувчиларининг барчаси ҳам жамиятда ўзларига муносиб ўринларни топиб, муваффақиятли шахс сифатида ўзининг ижтимоий- иқтисодий барқарорлигини таъминлай олмаётганлиги таълимнинг мазмуни, хусусан, ўқув режа, ўқув дастурлари, ўқув-методик таъминот ва ўқув-тарбия жараёнларининг шиддат билан ўзгариб бораётган жамиятнинг замонавий талабларига тўлиқ жавоб бера олмаётганидандир. Ўз ўрнида савол туғилади, ўқув дастурларини ҳар бир ҳудудга хос равишда ким яратади, ким уларнинг илмий-методик асослари ва амалда самарадорлигини баҳолаш учун тажриба-синовларини ўтказиб, давлат таълим стандартларига мослигини таъминлайди? Масалан, Халқ таълими тизими ҳудудий бошқармаларида фаолият олиб бораётган методистлар ва мактаб ўқитувчилари, гарчи уларга жойлардаги олий таълим муассасалари, малака ошириш марказларининг илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилари кўмаклашишсада, бундай масъулиятли вазифани бажариш тажрибасига эга эмаслар. Демак, ўз навбатида тизимда мазкур мауммони ҳал қилишга қаратилган самарали ечимлар топиш учун тадқиқотлар ўтказиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва тизимга янги механизларни киритиш зарур. Шундай механизмлардан бири сифатида “Ўқитувчининг академик мустақиллиги” моделини ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. “Ўқитувчининг академик мустақиллиги”- у нима ва у қандай амалга оширилади? Манбаларда асосан “Академик мустақиллик” - бу принципларга мувофиқ олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор- ўқитувчилари ва илмий ходимларига мавзуни ўз хоҳишига кўра тақдим этиш, илмий тадқиқотлар учун технология ва методикаларни танлаш ҳуқуқи сифатида изоҳланган [5]. Академик мустақиллик/эркинлик, шунингдек, мустқил тадқиқот, ижод қилиш, уни эркин ифода этиш ва оммалаштириш учун мақбул шарт- шароитларни яратиш учун академик жавобгарлик/масъулиятни назарда тутади. Ўқитувчининг академик мустақиллиги унга стандартлар асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш учун зарур контент – дарс ишланма ёки бошқа турдаги ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш имконини беради. - 23 - Одатда педагогнинг академик мустақиллиги бизнинг шароитда асосан олий таълим тизимида яққолроқ кузатилади, аммо бугунги кунда мактаб таълими ҳам шундай механизмни жорий этиш орқали келажакда вариатив ўқув режа, дастур ва ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш бўйича ўзига хос муаллифлик мактабларини яратишга замин яратади, бу эса, ўз навбатида таълимда танлаш – жозибадорликни оширади. Энг асосийси, кадрларни маҳаллий меҳнат бозорлари талабларига мос равишда тайёрлаш имкониятини беради. Ўқитувчининг академик мустақиллиги Финляндия тажрибасида ўзини оқлаган. Мазкур давлатда амалда бўлган ва кўп эътироф этиладиган “феноменал таълим тизими” (Finland's Phenomenon-based Learning) нинг асосида ҳам педагогларнинг академик мустақиллиги ётади. Яъни, ўқитувчи давлат томонидан белгилаб берилган стандартлар асосида, шунингдек ўзи яшаб турган шароит ва ҳудуднинг имкониятлари ва эҳтиёжлари асосида ўқув жараёнларини ташкил этади [6]. Жамиятда ва миллий, хорижий меҳнат бозоридаги ўзгаришлар қайсидир жиҳатдан умумий тенденцияларга эга бўлиши мумкин, аммо мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудига хос ўз ижтимоий иқтисодий эҳтиёжлари, устувор мақсадлари асосида қурилган тараққиёт траекторияси ва ресурсларига боғлиқ хусусий жиҳатлари мавжуд бўлиб, таълим тизим – кадрлар тайёрлаб беришнинг ўзаги сифатида барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда қўйилаётган талабларга жавоб бера олиши лозим. Кадрларга бўлган талаблар – давлат буюртмаси сифатида давлат таълим стандартларида белгиланади ва у қайсидир жиҳатдан умумий талабларни акс эттиради, хусусийларига эса доим ҳам мослашиши қатъий талаб қилинмайди. Хусусий талаблар давлат таълим стандарти асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларида кўпроқ ўз аксини топиши мантиқан тўғри бўлиб, фан дастурларига киритиладиган мавзулар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий устуворликларига боғланиши мақсадга мувофиқ. Масалан, Навоий вилоятида кон ва металлургия, кимё саноати жуда ривожланган бўлиб, шу соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж катта, демак, бу ҳудудда аниқ ва табиий фанлар бўйича мавзулар шунга хос равишда ўқитилиши мумкин. Боғдорчилик ривожланган ва географик жойлашувига боғлиқ равишда ривожланаётган ҳудудларда ҳам ўқув дастурларининг ўзгарувчан бўлиши мутахассисларни мақсадли тайёрлаш имконини беради. “Ўқитувчининг академик мустақиллиги” мактаб таълимида нимани ўзгартиради ва қандай натижа бериши мумкин? Олиб борган кузатувлар ва тадқиқотларимиз натижасида юзага келган илмий фаразларимизга кўра: ўқувчиларда ХХI аср кўникмалари, яъни билим олиш эҳтиёжини, асосий таянч ва фанларга оид умумий компетенциялар, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, самарали меҳнат кўникмалари, танқидий ва ижодий фикрлаш, онгли касб танлашга қодирлик ва ватанпарварликни ривожлантира оладиган компетент ўқитувчилар авлодига эга бўлиш; Таълим муассасалари ва ўқув-тарбия жараёнини зарурий ўқув-методик - 24 - маҳсулотлар, рақамли таълим ресурслари, таълимнинг техник-технологик, дастурий ва дидактик воситалари таъминотини тубдан яхшилаш; Ижтимоий тарбия ва мактаб таълим-тарбияси уйғунлигининг педагогик шарти, ўқитувчининг нуфузини унинг шахсий фазилатлари, яъни ижобий, дўстона, ижодий ва соғлом рақобат, адолатли рағбат орқали ривожлантириш; Ўқувчиларда ватанпарварлик, ахлоқий, меҳнатсеварлик, гўзаллик, иқтисодий, экологик ва медиамаданият, қадриятларга асосланган шахсий фазилатлар, яъни ХХI аср кўникмаларини таркиб топтиришни умумбашарий уйғунликда олиб боришнинг педагогик барқарор траекториясини яратишдан иборат. Қуйида “Ўқитувчининг академик мустақиллиги” моделини келтирамиз (1- расмга қаралсин). Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling