O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Ш.Мирзиёев
таъкидлаганларидек “Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз”. Таълим соҳасида вужудга келаётган шиддатли ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўқитувчилар малакасини узлуксиз ошириш – уларнинг касбий фаолиятларини илмий-методик жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган яхлит тизимни ифодалаши керак. Мазкур муаммони назарий-амалий жиҳатдан ечиш учун узуксиз малака ошириш тизимининг босқичлари, мазмуни, шакллари, усуллари ва методларини аниқлаш талаб этилмоқда. Бунинг учун қуйидаги муаммоларнинг ечимини излаш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, модернизациялаштирилган ўқув-тарбия жараёнини педагогик инновациялар ёрдамида бошқаришнинг асосий йўналишлари, принциплари, талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўқитиш қонуниятлари ва тамойилларини белгилаб бериш, ўқув-тарбия жараёнида кафолатланган натижа олишга эришиш мақсадида педагогик инновациялардан фойдаланишнинг назарий- методологик асослари, ўқитувчи методологик маданиятини шакллантириш йўллари, уларнинг инновацияларни ўзлаштириш даражалари ва уларнинг таркибий қисмлари аниқ ишлаб чиқилиши талаб этилади. Бунинг учун узлуксиз малака ошириш тизими самарадорлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатадиган педагогик омилларни белгилаш, ўқитувчиларнинг педагогик инновацияларни ўзлаштириш жараёни мазмуни, шакллари, воситалари, методларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда тадбиқ этиш йўлларини кўрсатиш - 45 - орқали ўқитувчиларни шахсий-касбий шакллантириш ва ривожлантириш тизимини вужудга келтириш мумкин. ХХI асрнинг бошига келиб, таълимга қадриятли ёндашув парадигмаси вужудга келди. Узлуксиз касбий таълим жараёнида аксиологик тенденциялар қуйидагиларда намоён бўла бошлади: - ўқув жараёнидаги тажрибавий-амалий йўналишлар кенгайди; - касбий жиҳатдан аҳамиятли бўлган билимлар интеграцияси, фанлараро билиш доираси, фанлараро алоқадорлик ва тафаккур кучайди; - узлуксиз касбий таълим дастурларининг инсонпарварликка асосланган мазмуни долзарблаштирилди; - ўқувчиларни педагогик қўллаб-қувватлаш даражалари табақалаштирилди; - узлуксиз касбий таълим йўналиши сифатида умумий ўрта таълим мактаблари таркибида таълим жараёнининг мустаҳкам моделини таъминловчи узлуксиз касбий тайёргарлик тизимини таркиб топтириш лозимлиги асосланди. Ўқув жараёнини бошқаришнинг асосий йўналиши сифатида қадриятлар эътироф этилишига қарамасдан, ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларига нисбатан ҳиссий-қадриятли муносабатларни шакллантириш зарурлиги намоён бўлмоқда. Модернизациялашган таълим шароитида ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ошириш асосан қадриятли эмас, балки мақсадли ёндашувга таянилган ҳолда амалга оширилмоқда. Модернизациялашган ўқув жараёнини ташкил этиш лойиҳалар тарзида амалга оширилади. Чунки инновацион лойиҳалар интеграллашган мазмун шакли сифатида методологик заҳираларни ифодалайди. Бу лойиҳалар ўзида таълимнинг қадриятли-фикрий ва кўпвазифали қисмлари, билим олиш ва ўз фаолиятини намоён қилишни уйғунлаштиради. Таълимни модернизациялаш уни бошқариш жараёни сифатида унинг мунтазам ривожланиш билан алоқадорлик хусусиятларини ифодалаши лозим. Бунда қадриятлар динамикаси билан мақсадлар бир-бирини инкор этмаслигига эришиш зарур. Ўзгаришлар муваффақиятли кечишининг муҳим шарти таълим жараёни субъектларининг руҳий маданиятидир. Модернизация ҳар доим мавжуд жараёнларнинг фандаги янгиликларга асосланган ҳолда такомиллаштирилиши билан изоҳланади. Шу нарса аёнки, ўқув жараёнини бошқариш умуммилмий, методологик тамойилларга таянилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Ўқув жараёнини модернизациялашнинг муҳим воситаси сифатида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш ҳамда уни бошқаришга йўналтирилган таълим мазмунини кўриб чиқишни тақозо қилади. Уни конструкциялашнинг мустаҳкамлиги ўқитувчини модернизациялашган таълим шароитида ишлашга тайёрлашга қаратилган қўшимча таълим дастурларини амалда жорий қилиш зарур. Хулоса қилиб айтганда: 1. Кўп йиллик педагогик фаолият тажрибасига эга бўлган ўқитувчилар бошқаларга нисбатан юқори касбий малакаларни намоён қилиш билан бир - 46 - қаторда, кундалик илмий, методик ва бошқа янгиликларни ўқув-тарбия жараёнида қўллаш бўйича ҳам ўзига хос маҳорат мактабини яратадилар. 2. Ўқитувчиларнинг узлуксиз малака оширишлари натижасида уларнинг педагогик инновацияларни ўзлаштириш жараёнлари тезлашади ва инновацион фаолият кўрсатиш тажрибалари ортади. 3. Аксарият тингловчиларнинг иш жойларида улар малакасини ошириш бўйича истиқбол режаларнинг тузилмаганлиги ёки мавжуд режаларнинг бажарилмаслиги натижасида педагоглар касбий малакасида бўшлиқлар мавжуд. 4. Тингловчиларнинг зарур тайёргарлик кўрган ҳолда ҳамда аниқ мақсад билан малака ошириш курсига келишлари мазкур жараён сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўла олади. Шунинг учун ҳам, буюртмачилар жойларда касбий ташхислашни йўлга қўйиб унинг натижалари асосида ўқитувчиларни малака ошириш курсларига юборишлари жараён самарадорлигини таъминлаш имконини беради. 5. Педагог ходимлар орасида ўз педагогик фаолиятини мустақил ташхислаш тажрибасини йўлга қўйиш уларда касбий малака ошириш эҳтиёжини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. 6. Тингловчилар малака ошириш курсларига ўз касбий билимларини инновацион педагогик фаолиятни ўзлаштиришнинг умумлашган-амалий, назарий-концептуал, амалий-моделлаштирувчи, ижодий-таҳлилий даражаларда ривожлантирилиши лозим. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling