O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАР Тўраева Сайёра Сатторовна
Adabiyotlar:
1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 25-yanvardagi “Xalq ta’limi sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini qo‘llab quvvatlash hamda uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini joriy qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4963-son qarori. 2. O‘.M.Asqarova, M.A.Abdullaeva, M.Boltayeva. Andragogika. (o‘quv qo‘llanma). Namangan. 2014. -111 bet. 3. Царева С.Е. Методическая подготовка в системе профессиональной подготовки учителя начальных классов // Международный журнал экспериментального образования. – 2016. – № 12-1. – С. 37-39; URL: http://www.expeducation.ru/ru/article/view?id=10755 (дата обращения: 07.05.2021). 4. Jo‘rayev R, Yuldashev M, Rahmonqulova N, Bahromov A, Zokirov A. Pedagog kadrlar malakasini uzluksiz oshirish mexanizmini takomillashtirish. O‘quv-metodik qo‘llanma. –Toshkent.: Adabiyot uchqunlari, 2014, -160 b. 5. Shodiyeva M.J. Boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari malakasini oshirish tizimining o‘quv- metodik ta’minotini takomillashtirish. Pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori diss. (PhD). –T, 2019. -180 b. - 39 - ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАР Тўраева Сайёра Сатторовна – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Аннотация: Мазкур мақолада ҳар бир жамиятга хос бўлган таълимдаги оғриқли масалалардан бири, замонавий узлуксиз таълимда пайдо бўлаётган муаммолар, сабаблари ва оқибатлари ҳамда бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар келтириб ўтилган. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин таълим давлат сиёсатининг устувор соҳасига айланиб, ушбу соҳада туб ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Бугун биз тарихий бир даврда-халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида меҳнат қилаётган замонда яшамоқдамиз. Бу жамиятнинг бугуни ва эртанги кундаги истиқболи учун нафақат иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, мамлакатнинг ишлаб чиқариш қудратини жадал ривожлантириш, балки ижтимоий ҳаётда ёш авлодни маънавий етуклик даражасини кўтариш билан ҳам бевосита боғлиқдир. Мустақил Ўзбекистонда бу борада яхши ният ва эзгу орзулар билан тегишли қонун ва фармонлар чиқарилган, ислоҳотлар ўтказилмоқда, муаммонинг назарий асослари яратилмоқда. Жамият тараққиётининг бош омили иқтисодиёт, уни ҳаракатлантирувчи кучи профессионал касбий мутахассислик, уларнинг бошқарув тизгини идеология, ғоявий озуқа қуроли эса илмдир. Аммо, улар амалий ҳаётда бир-бирлари билан узвийликда уйғунлашмаса, кутган натижага эришиш оғир кечади. Таълим-тарбия тизимида уларга зарурий озуқа берувчи илм-фан йўналишлари борки, улар биринчи навбатда она Ватан тарихи, она тили ва мумтоз адабиётимиз ва мусиқа предметларидир. Зиёли инсон деганда олий маълумотли, зиё, яъни маълумот тарқатувчи фидойи касб эгалари, асосан ўқитувчилар назарда тутилади. Агар ўқитувчининг ўзи зиёга-маърифатга, маданиятга муҳтож бўлса-чи? Мана шу савол олий таълим муассасалари зиммасига улкан масъулият юклайди. Қолаверса, китоб мутоласи, адабиётни билиш, гўзал хулқ ва нутқ эгаси бўлиш-зиёлиликнинг асосий шартларидандир. Ўқитувчи қайси фандан дарс бермасин, у юксак маданият ва маънавиятга эга бўлмоғи, ўқувчиларга ибрат кўрсатмоғи, хусусан, чиройли нутқи ва кенг дунёқарашга эгалиги билан ажралиб турмоғи лозим. Мана шундай сифатларни таркиб топтиришда эса фанлар орасида тил ва адабиётнинг ўрни беқиёсдир. Талаба олий ўқув юртига келганига қадар ҳам она тили ва адабиётни ўқийди, аммо ўқитувчи халқдан бир қадам олдинда юриши, ёшларни ортидан эргаштириши учун улардан кўра кўпроқ билимга, маърифатга эга бўлиши шарт. Шуни назарда тутган ҳолда олий ўқув юртларининг она тили ва адабиёт ўқув - 40 - дастурларини тузишда умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида олинган билимларни такрорлашга эмас, балки бўлажак ўқитувчи учун касбий фаолиятда зарур бўладиган билим, малака ва компетенцияларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Олий ўқув юртининг ўқитувчиси мажлис қарорини мустақил ёза олиши, ёзма маданият, мулоқот маданияти, ота-оналар ва ҳамкасблар билан самарали мулоқотга киришиш, мавзунини тушунтириш усулларини ўргатишга қаратилиши керак. Ҳозирги кунда ўқитувчиларда шундай малакалар етарли даражада шаклланмагани боис кундалик ҳаётда кўплаб муаммолар юзага келмоқда. Ўқитувчи фаолияти синф ёки мактаб доираси билангина чекланмайди. У жамиятда ҳам одамларга зиё тарқатиши, юртимизда кечаётган ўзгаришларни содда ва равон тарзда тушунтириб бера олиши, бир сўз билан айтганда, маънавият тарғиборчиси бўлиши лозим. Афсуски, айрим ўқитувчилар ҳатто ўз фанларини ҳам ўқувчиларга талаб даражасида етказиб бера олмаяптилар. Бу уларнинг нутқий малакаларининг талаб даражасида шаклланмаганлигидан далолат беради. Адабий фикр, аниқ ва равон нутқ, мантиқан мазмундор чиқишлар ҳаётимизнинг долзарб муаммолар билан боғлиқ ҳолда телеканаллари ва радио эшиттиришларининг доимий иш мазмунига айланмоғи керак. 2019 йилнинг 19 декабридаги Президентимиз томонидан мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида баркамол авлод тарбиясини боғчадан бошлаш зарурлиги аълоҳида таъкидланди. Мактабгача таълим муассасаларига болалар учун мўлжалланган бадиий адабиётлар йиллар давомида етказиб берилмаган танқид остига олинди. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling