1-жадвал
Шахснинг ахлоқий-этик масъулият кўрсаткичлари
(Стюдент-т мезони бўйича)
Шкалалар
М
(н=360)
Стюдент-т
(п≤0,05); (п≤0,01)
Рефлексия
2,85
0,77**
Ахлоқий-этик масъулият
2,50
0,81**
Экзистенциал масъулият
2,42
0,80**
Алтруистик масъулият
2,64
0,79**
Ахлоқий-этик қадриятлар
2,70
0,80**
Самимийлик
2,48
0,81**
Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали битирувчи курс
талабаларининг юқорида келтирилган сўровномалар бўйича эришган
кўрсаткичларининг ўзаро аниқлик даражаси Стюдент-т мезони бўйича
қуйидагича натижани намоён қилган. Бўлажак педагог мутахассисларда касбий
масъулият шаклланишининг психологик хусусиятлари шуни кўрсатдики,
шахснинг ахлоқий-этик масъулият хусусиятларидан бўлган рефлексия
талабаларда ўрта даражадаги натижани қайд этган. Аслида шахсларда
рефлексив кўникмаларни ривожлантириш мураккаб ва узоқ давом этувчи
жараён ҳисобланади. Шунинг учун бўлажак педагогларда касбий билимларни
ривожлантиришга олий таълим ташкилотида ўқитишнинг бошланғич
босқичларидан эътибор қаратилиши лозим [5,91].
Ахлоқий-этик масъулият шкаласи бўйича олинган натижалар ўрта
даражадаги қийматни ташкил этган. Бу шкалага кўра, талабаларда ахлоқий-этик
масъулият омили шахслараро муносабатларга киришганда ёки атрофдаги
яқинлари билан мулоқотнинг турли услубларини олиб борганда яққол кўзга
ташланади. Шу нуқтаи назардан, тадқиқотчилар ҳаётий кузатувлар ва улардан
озиқ олган илмий текширувларга асосланиб, масъулиятни инсон психологик
етуклигининг муҳим мезони қилиб ажратишини тушуниш мумкин.
Экзистенциал масъулият шкаласига кўра, талабалар ўрта даражадаги қийматни
ташкил этганлиги ва улар ҳаётнинг мазмундорлигини тушуниб ета олганлиги,
ўз ҳаётига ўзи масъул эканлиги ва инсон қадриятлари асосий мезонларидан
бирини ташкил этиши намоён бўлган. Алтруистик масъулият шкаласи ҳам
ўртача коэффициентни намоён қилган. Алтруистик масъулият бу – ахлоқий
тушунча, унинг негизида бошқа кишиларга холис хизмат қилиш, уларнинг
бахт-саодати учун ўз шахсий манфаатларини қурбон қилиш ётади.
- 58 -
Do'stlaringiz bilan baham: |