O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.Зайнитдинова
- Концепцияда
Адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” Тошкент-« Ўзбекистон » - 2016. 56 бет. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947- сонли Фармони. 3. Bloom, B.S. Taxonomy of educational objectives: The classification of educational goals: Handbook I, cognitive domain.New York: Longman. 1956. 4. Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева, М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриѐти, 2015. – 81-б. 5. Б.Л. Фарберман. “Прогрессивные педагогические технологии” - Т. 1999.56 с. 6. Коканбаев И.М., “физика-астрономия (бакалавр)” йўналиши талабалари учун умумий физиканинг ОПТИКА бўлими бўйича маъруза матнлари тўплами. Кўкон давлат педагогика институти. Кўкон –2003 йил.- 88 б. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДА ФАН МЕТОДБИРЛАШМАЛАРИНИНГ ЎРНИ М.Зайнитдинова – Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедраси мудири, доцент; С.Хуррамов – Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Аннотация: Мақолада умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг узлуксиз касбий маҳоратини ошириш имкониятларидан самарали фойдаланишларида мактаб фан методбирлашмаларининг ўрни ва роли очиб берилган. Шунингдек, бу йўналишда мактаб фан методбирлашмаларининг туман методистлари билан ҳамкорликдаги долзарб вазифалари баён этилган. Бизга маълумки, 2019 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” тасдиқланган. Мазкур Концепцияда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш; халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация - 71 - технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш вазифаларини амалга ошириш вазифалари ҳам белгилаб берилган. Мазкур масалаларни муваффақиятли ҳал этилишида амалиётчи ўқитувчилар амалга оширилган фундаментал тадқиқотлар, замонавий методикалар, инновацион педагогик ва ахборот технологиялар билан бир қаторда илғор хорижий тажрибаларни ўқув жараёнида қўллаш юзасидан амалий кўникма ва малакаларга ҳамда тавсияларга эга бўлишлари муҳимдир. Бу эса ўқитувчидан ўз устида ишлашни, изланишни, яъни ўзининг узлуксиз касбий маҳоратини ошириб боришни тақозо этади. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг узлуксиз касбий маҳопратларини ошириб боришларида мактаб фан методбирлашмалариниг ўрни ва роли каттадир. Мактабда фан методбирлашмлари “Умумий ўрта таълим мактаби умумтаълим фанлари методбирлашмаси тўғрисида Низом” асосида ўз фаолиятини олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 183-буйруғи билан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларидаги фанлар бўйича методбирлашма ҳужжатлари сони 6 тадан 3 та этиб белгиланди. Булар: - йиллик иш режа; - йиғилиш баённомаси; - йиллик ҳисоботи. Эндиликда, метод бирлашмалар ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фан ўқитувчиларига методик ёрдамни ташкил этиш, тегишли ўқув фанларини ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишига кўмаклашиш билан шуғулланиши белгилаб берилди. Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари ва ўқитувчиларнинг метод кунлари қайта кўриб чиқилиб, белгиланди; умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари тартиби; фан ўқитувчиларнинг методик кунлари тартиби қайта кўриб чиқилди. Бу берилаётган имкониятлар албатта ўқитувчининг касбий маҳоратини ошириш орқали таълим сифатини юқори даражага кўтаришдир. Ўқитувчининг касбий маҳорати – бу ўз касбига оид билим, кўникма ва малакалар ҳамда шахсий қадриятларнинг намоён бўлиши. Лекин амалиёт шуни кўрсатадики, ўқитувчилар ўз фаолиятларидаги қийинчиликларни, муаммолар ва бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан турли тоифаларга бўлинадилар: Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling