O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
 Адабиётлар: 
1. Ишмуҳамммедов Р. Таълимда инновация. – Т.: “Фан ва технологиялар” нашриёти, 
2010. 
2. Йўлдошев Ж., Ҳасанов С. Педагогик технологиялар. – Т.: “Молия-иқтисод” 
нашриёти, 2009.
3. Мухина С.А., Соловёва А.А. Современные инновационные технологии обучения. 
– М.׃ “ГЭОТАР-Медия”, 2008. – 43 с 
4.
Н.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Сайфуров, А.Тўраев. Инновацион таълим 
технологиялари.-Т.: “Сано-стандарт” нашриёти, 2015
 
 
 
ЎҚИТИШ МАҚСАДЛАРИ ТАКСАНОМИЯСИ - ЎРГАНУВЧИЛАРДА 
ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН БИЛИМ, АМАЛИЙ КЎНИКМА ВА 
МАЛАКАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ САМАРАЛИ ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ АСОСИ СИФАТИДА 
(физика фанини оптика бўлимини ёруғликни сочилиши мавзуси мисолида) 
М.Карабаев – Фарғона жамоат соломатлиги тиббиёт институти 
профессори.
М.Д.Сатимова – Айрим фанларни чуқур ўқитиладиган Ангрен Давлат 
ихтисослаштирилган мактаб интернати физика ўқитувчиси 
Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимиз
таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига
кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш,
хамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди.
Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий 
қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси 
бўлган инсонлар этиб вояга етказиш таълим тизимини асосий вазифаси этиб 
белгиланди. 


- 67 - 
Мамлакатимиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, 
фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг 
такомиллашган тизимининг жорий қилишига эришишдир. 
Маълумки, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар,
информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим
ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш, 2017 
йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПФ-
4947 сонли фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар 
стратегиясида белгилаб қуйилган.
Президентимиз ташаббуси билан 2021 йилда, мамлакатимизда чет 
тилларни ва физикани чуқур ўрганишни устивор йўналиш сифатида 
белгиланди.
Шу муносабат билан, таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларни 
янги самарали ўқитиш услубига ўтказиш, ўқувчиларда билимларини, амалий 
кўникма ва малакаларини шакиллантиришни самарали усул ва воситаларини 
барпо этиш педагогика фанининг энг долизарб масаласи булиб колди. Бу эса, 
ривожланган мамлакатлардаги илғор ўқитиш услубларни ўрганган ҳолда, 
ўзимизга мос бўлган ўқитишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва 
ўқув жараёнларига тадбиқ этишни тақозо қилади.
Ўқитишнинг асосий натижаси – бу ўрганувчилар томонидан 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар, уларда шаклланган амалий 
қобилиятларидир.
Таълим жараёнларини лойалаш ўқувчиларнинг билиш жараёнларини 
самарали ташкил этиш ва таълимнинг таркибий қисмлари бўлмиш 
таълимнинг максади, мазмуни, усул, шакл ва воситалари орасида 
узвийликни таъминлайди. Ўкув фаолияти мақсадлари - билимни эгаллаш, 
билимни кўникма ва малака даражасига етказищдан иборатдир.
Бугунги таълим жараёнида, инновацион педагогик технологиялар асосида 
ўқитиш, ўқув жараёнини ва ўзлаштириш сифатини яхшилашнинг асосий омили 
сифатида намоён булмокда. Педагогик технология - бу муайян лойиҳа асосида 
ташкил этиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамда ушбу мақсаднинг 
натижаланишини кафолатловчи педагогик фаолият жараёнининг мазмунидир
Ушбу мақолада, физика предметини оптика бўлимини ёруғликнинг 
сочилиши мавзуси мисолида, уни мазмунини инновацион технологиялар 
асосида ўқитишни лойиҳалаш усул ва воситалари баён қилинган. 
Бу масалада америкалик психолог ва педагог Б.Блум билиш ва 
эмоционал сохалардаги педагогик мақсадларнинг таксономиясини яратган.
Уни Блум таксономияси деб номланади. Дарҳақиқат, педагогик 
технологияларда ўқув мақсадларини қўйилиши катта ахамиятга эга. Бундай 
ҳолат анъанавий ўқитиш методикасида юзаки характерда эди. "Таксаномия" 
тушунчаси объектларни ўзларининг табиий боғлиқлиги ва хосиятларига кўра 
иерархик (кўп босқичли) тузилиши асосида классификациялаш ва 
систематизациялашни англатади. Мақсадлар таксономияси яъни мақсадларни 


- 68 - 
танлашда «осонликдан қийинликка» ёки «соддаликдан мураккабликка» 
принципи қўлланилади. Шунинг учун умумий мақсадларни бир-бири билан 
боғланишда танлаш ва ўқитишнинг аниқ натижаларини ифодалашда, 
таксономиялардан фойдаланилади. Демак педагогик мақсадлар таксономияси -
Бу ўқув натижаларини классификациялаш бўлиб, қуйдаги босқичларидан 
иборат. 
Бу категорияларнинг ҳар бирига қисқача тўхталамиз. Булар қуйидаги
белгилар хамда хар бир даражага мувофиқ, уни амалга оширишни 
ифодаловчи иборалар - феъллар намуналари билан хам ифодаланади
жумладан: 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling