O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Adabiyotlar: 1. O‘zbekistonda uzluksiz ta’lim tizimining isloh qilinishi. Xalq ta’limi xodimlarining barcha malaka toifalari uchun o‘quv-uslubiy majmua. Tuzuvchi: S.Berdiyev. – T., 2018. – B.41. 2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Ta’lim-tarbiya tizimini yanada takomillashtirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” PQ-4884-son qarori. 2020-yil 6- noyabr//https://lex.uz/docs/-5085887 3. Meliqulova B. Pedagog 5 yilda bir marta 144 soat emas balki har yili 30-36 soatlik malaka oshirish o‘quvlarga jalb qilinadi//https://uza.uz/uz/posts/pedagog-5-yilda-bir-marta-144-soat-emas- balki-har-yili-30-36-soatlik-malaka-oshirish-oquvlarga-zhalb-qilinadi_479820 4. Siraziyeva E. Xalq ta’limi sohasida uzluksiz kasbiy rivojlantirish joriy etiladi// https://www.norma.uz/oz/qonunchilikda_yangi/halq_talimi_sohasida_uzluksiz_kasbiy_ rivojlantirish_joriy_etiladi - 64 - 5. O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi va O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining “Xalq ta’limi xodimlarining uzluksiz kasbiy rivojlanish tizimida malaka oshirishning zamonaviy turlari va shakllarini hamda “Lifelong learning” tamoyili asosida uzluksiz malaka oshirish tizimini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qo‘shma qarori. 2021-yil 25-fevral ЎҚИТУВЧИЛАР УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ Н.Н.Жўраев – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедра мудири Аннотация: Ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишида шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг дарсларда қўлланилишида интерфаол методларнинг қўлланилишидаги талабларнинг бажарилиши ҳақидаги фикрлари баён қилинган. Таълим муассасалари педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида турли ихтисосликлар ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда уларни инновацион замонавий таълим технологиялари билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқув модулларининг ўқитилаётганлиги педагог кадрларни замонавий инновацион таълим технологияларининг ташкилий, техник ва дидактик имкониятларидан хабардор бўлишлари учун шароит яратиб, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш борасидаги малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди. Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчилар томонидан ўзлаштирилаётган касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини янада ривожлантириш, кенг кўламли илмий- тадқиқотларни олиб бориш, кучли рақобат мавжуд бўлган меҳнат бозорида ўз ўринларини сақлаб қолишларига ёрдам беради. Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шахсга йўналтирилган таълим деганда, биз кўпроқ ўқувчиларнинг шахсий манфаатлари, эҳтиёжларини назарда тутамиз. Бунда таълимнинг мазмуни ўқувчи шахсининг қизиқишларига мос равишда йўналтирилиши, унинг қизиқишлари ва лаёқатини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинади. Ўқувчининг ўз-ўзини билиши, шахсининг ўзига хослиги, унинг ривожланиш даражаси, келгусидаги орзу-мақсадларига зришиш учун қилаётган хатти- ҳаракатлари замирида пухта билим олиш, таълимнинг кейинги босқичига тайёрланиш ҳаракатлари мужассам. Унинг қизиқишлари, фантазияси аниқ мақсад сари йўналтирилган бўлиб, ўз манфаатларини фанлардан Давлат таълим - 65 - стандартлари талаблари асосида нафақат минимал даражадаги балки, максимал даражадаги билимларни эгаллаш билан ҳимоя қилишга қодир бўлиши мумкин. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади. Бола концепцияси инсон ўсиши ва ривожланиши барча соҳаларнинг бир- бири билан ўзаро боғланганлигини асословчи тамойилга таянади. Бу фақат бир нечта соҳани чуқурроқ эгаллаши лозимки ўсиш ва ривожланишнинг барча соҳалари бир-бирини қўллаб қувватлайди. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling