O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси. 2. Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 108- сонли қарори. 3. Василевская Е. Повышение профессиональной компетентности: сетевой подход на основе использования ИКТ. – Москва. : АНО Издательский дом “нородное образование”. №9. – 2013. – С. 142-143. 4. Богуславский В.М., Мачехина О.Н. Педагогика цифровой эпохи в контексте образовательной реальности // Народное образование. №3. Москва. – 2020. – С. 35. 5. Круглов В. В., Волкова Д. Л. Потенциалы и риски цифровой среды для воспитания в дистанционном образовании // Народное образование. №5. Москва. – 2020. – С. 89-93. 6. Кайгородов Е.В. и др. Информатизация системы образования: риски и возможности // Стандарты и мониторинг в образовании. “Научно-издательский ценрт ИНФРА-М”. №3. – Москва. – 2014. – С. 84-88. 7. Пардаева М. Таълим муассасаларида методик хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг инновацион йўллари // Халқ таълими. – Тошкент, 2016. - № 2. - Б. 64-68. 8. Пардаева М. Шахсга йўналтирилган методик хизмат // Методик қўлланма. ЮНИСЕФ. – Тошкент, 2015. – Б. 106. - 133 - МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ Ф.Р.Рўзиқулов – Навоий вилояти ХТХҚТМОҲМ директори К.Астанақулов – Навоий вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси Аннотация: Ушбу мақолада таълим-тарбия жараёнида ахборот- коммуникация технологияларини жорий этишда нафақат замонавий компютер техникаси балки улардан самарали фойдалана оладиган педагог кадрларнинг компетенцияси ҳамда ўқув услубий материалларнинг сифати ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги тўғрисида тўхталиб ўтилган. Давлатимиз раҳбарининг ҳеч кимдан кам бўлмаган келажак авлодни вояга етказиш борасидаги ҳаракатлар стратегияси, “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сонли фармони ҳамда ёш авлодга замонавий таълим - тарбия бериш, қатъий фуқаролик позициясига эга, замонавий касб – ҳунарларни пухта эгаллаган, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан етук, ёш авлодни камолга етказиш борасидаги эзгу мақсадлари асосида “Таълим тўғрисида”ги Қонун каби, тарихий аҳамиятга эга ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши биз танлаган тараққиёт йўли қанчалик тўғри ва ҳаққоний эканлигини яққол намоён этиб, таълимнинг максадларини замон талаблари асосида ўзгартирмокда. Мазкур янгиланиш натижасида, янги таълим концепциялари, ўқув режалари, таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Мамлакат тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан майдонга чиқиб, уларни амалга оширишга қодир бўлган, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш, таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари бўлишлари учун уларда зарурий кўникма ва билимларни шакллантириш мақсад килиб олинган. Бугунги кунда рақамли технологиялар ва ахборотлаштириш тўғрисида Президентимиз фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамда барча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар Республикамизда ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш ва ҳамжамиятнинг фаол иштирокчиси бўлишини таъминлаш бўйича халқ таълими тизимида ҳам сезиларли даражада ишлар амалга оширилмоқда. Шуни таъқидлаш жоизки, умумтаълим мактабларидаги компютер техникасини янгилаш, ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари юқори тезликка эга бўлган оптик толали интернет тармоғига улаш каби ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Президентимиз бу муваффақиятлар калити таълим ва тарбияда эканлиги таъкидлаб “Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик. Бу ҳақда - 134 - гапирар эканмиз, аввало, учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак”– деб, таъкидладилар. Чунки, мозийга назар ташласак, узоқ ўтмишдан муқаддас заминимизда яшаган улуғ аждодларимиз ҳозирги замонавий илм-фанга пойдевор қўйиб, уни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган. Хусусан, улар математика, астрономия, геодезия, география, тарих, арифметика, фармакология, тиббиёт, фалсафа ва тилшунослик соҳаларидаги қомусий ишлари, ихтиролари билан жаҳон цивилизацияси равнақида ўчмас из қолдирганлар. Бу бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олингани ҳақиқатдир. Чунончи, ғарбда “Нур Шарқдан таралади” деган иборанинг пайдо бўлгани ҳам бежиз эмас, албатта. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, ал-Ҳаким ат-Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби бобокалонларимиздан қолган илмий-маънавий мерос Шарқ уйғониш даврининг дурдоналари мақомида дунё аҳли томонидан ҳақли равишда тан олинган. Айниқса, Марказий Осиё ўрта асрлар илмий-маданий марказларидан бири сифатида бошқа минтақалардаги Ренессанс жараёнига ижобий таъсир кўрсатгани жаҳон илм- фанида ўз тасдиғини топган. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши натижасида аввало таълим олиш шаклларининг таснифи кенгайтирилди: Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling