O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
1-расм: Миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этувчилар касбий компетентлигини ривожлантириш механизми модели Касбий ривожланишнинг эҳтиёжларга асосланган кенг спектрли контент/мазмуни, яъни вариатив ўқув дастурлари, яъни даврийликка асосланган кредит модулли малака ошириш курслари ўқув режа ва дастурлари; қисқа муддатли, мақсадли ва интенсив малака ошириш курси ўқув режа, дастурлари; ҳаракатдаги амалий семинарлар, маслаҳат ва манзилли индивидуал методик кўмаклашиш тадбирлари каби таклифларни тақдим эта олиши лозим. Мазкур касбий компетентлик даражасини оширувчи жараёнлар формат/шакллари белгиланган касбий стандартлар (талаблар), имкониятлар, мақсадларга кўра малака оширишни тизимли ташкил этиш тадбирлари тартибларини назарда тутган ҳолда, амалий фаолиятдан ажралмаган тарзда онлайн, офлайн, аралаш ва кредит модул жамғариш, амалий фаолиятдан ажралган ҳолда кўчма ўқув/стажировка/тажриба алмашиш ва бошқа шаклларда ташкил этилиши мумкин. Шунингдек, талаб қилинган/танланган/мақсадли, М ақс ад: Мил ли й ўқ ув даст ур ин и ам ал иётга ж ор ий э ту вч ил ар к ас би й ко м пе тен тл иг ин и ри во ж ла нт ир иш Контент/мазмун: касбий ривожланишнинг эҳтиёжларга асосланган кенг спектрли ўқув дастурлари Формат/шакл: талаб, имконият, мақсадга кўра малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиблари Малака оширишни ташкил этиш муҳити/инструмент/ ресурслари Натижа: педагогик кадрларнинг касбий компетентлиги ошади Даврийликка асосланган кредит модулли малака ошириш курслари ўқув режа ва дастури Амалий фаолиятдан ажралган ҳолда кўчма ўқув/стажировка/ тажриба алмашиш ва б. Амалий фаолиятдан ажралмаган ҳолда онлайн, офлайн, аралаш кредит модул жамғариш Ҳаракатдаги амалий семинар, маслаҳат ва манзилли индивидуал методик кўмаклашиш Қисқа муддатли, мақсадли интенсив малака ошириш курси ўқув режа ва дастурлари Таянч, касбий ва махсус компетенциялар ривожланади Ўз устида ишлаш, тажриба алмашиш учун методик кунлар, таянч мактаблар Кўрик танловлар, оммалаштириш ва б. Махсус платформалар ( http://onlinedu.uz , metodist.uz ва бошқалар) институти платформаси Талаб қилинган/танланган/мақсадли, маълум ҳажм ва тартибда мустақил ўзлаштириш МЎД жорий этиш самарадорлиги таъминланиб, таълим сифати ошади - 132 - маълум ҳажм ва тартибда мустақил ўзлаштириш имкониятларини берувчи шаклларни ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ. Малака оширишни ташкил этиш муҳит/инструмент/ресурсларини тўғри танлаш ҳам мазкур жараён самарадорлигини таъминловчи омиллардан бўлиб, махсус платформалар (http://onlinedu.uz, metodist.uz ва бошқалар), ахборот тизимлари ва ижтимоий тармоқлар орқали педагог кадрлар учун узлуксиз ривожланиш имкониятини яратувчи кўрик танловлар, таянч мактабларда тажриба алмашиш, илғорларини оммалаштириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш тавсия қилинади. Натижада педагог кадрларда таянч, касбий ва махсус компетенциялар ривожланиб, мактаб таълими сифатини ошириш таъминловчи қуйидагиларга эришилади: ўқув-тарбия жараёнини ўқув-методик маҳсулотлар, рақамли ресурслар билан таъминлаш (таълим дастурлари, дарслик, виртуал лаборатория ишлари, ўқув-услубий материаллар ва ҳ.к.з); мақсадли таълим платформаларида эҳтиёжларга кўра жойлаштирилган сифатли контент (ўқув модуллари, маълумотлар базалари, диагностика ва мониторинг материаллар, натижалари, ўқув-методик ресурслар)дан биргаликда фойдаланиш; барча даражалардаги мутахассисларни жалб этиш, уларнинг педагогик, методик муаммоларни ҳал қилишдаги фаоллигини ошириш, меъёрий ҳужжатларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш; методистлар, педагоглар ва раҳбар ходимлар иш вақтини самарали тақсимлаш, фаолиятнинг инновацион тартибларидан фойдаланишга мотивлаш, шаффоф ва ижодий рақамли муҳитни яратиш. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling