O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Adabiyotlar: 
1. O‘zbekiston 
Respublikasi 
Prezidentining 
2020-yil 
3-avgustda 
«O‘zbekiston 
Respublikasining milliy statistika tizimini yanada takomillashtirish va rivojlantirish chora-tadbirlari 
to‘g‘risida»gi PQ-4796-son qarori. 
2. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармони. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 29.04.2019 й.
3. www.lex.uz 
4. www.stat.uz 
5. www.google.uz 
 


- 129 - 
III-SHO‘BA 
XALQ TA’LIMI XODIMLARINI QAYTA TAYYORLASH VA 
MALAKASINI OSHIRISHDA MASOFAVIY TA’LIM VA RAQAMLI 
TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANISH SAMARADORLIGINI 
OSHIRISH MASALALARI 
 
 
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯЛАР: КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ 
РАҚАМЛИ МУҲИТИ –ПЕДАГОГИК РЕАЛЛИК 
Пардаева Меҳринисо Донияровна – Республика таълим маркази директор 
ўринбосари , п.ф.ф.д. (PhD) 
Юсупова Маҳлиё Акмалжон қизи – Тошкент шаҳар Яшнаобод туман
30-мактаб ўқитувчиси 
 
Аннотация: 
Мазкур 
мақолада 
педагогик 
кадрлар 
касбий 
компетентлигини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва уларнинг 
инновацион ечимларига оид таҳлиллар, умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув 
дастурини жорий этишнинг педагогик, ташкилий-методик асослари ва 
дидактик таъминотини тубдан такомиллаштириш эҳтиёжи тўғрисидаги 
фикр-мулоҳазалар ҳамда тавсиялар ёритилган.
  
Умумий ўрта таълимнинг сифатини янги босқичга кўтариш мақсадида 
унинг мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш ва баҳолашнинг самарали 
методологиясини ўқув-тарбия жараёнига жорий этишни замонавий ахборот-
коммуникация технологияларисиз амалга ошириш мураккаб бўлиб, рақамли 
жамиятда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ва технологик ўзгаришларнинг 
таълим тизимига таъсирини инобатга олмасдан иложи йўқ.
Таълимда инновацияларни, жумладан, илғор миллий ва хорижий 
тажрибалар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурини жорий этиш 
аввалом бор инсон капитали – педагогик кадрлар салоҳиятига боғлиқ бўлиб, 
муаммонинг ечими сифатида педагогларининг касбий ривожланишида 
кўмаклашишнинг инновацион шакллари, рақамли таълим ресурслари, когнитив 
ва креатив юксалиш фаолиятининг виртуал методик маконини яратиш мумкин. 
Кўплаб хорижий ва миллий тадқиқотчилар томонидан мазкур 
йўналишларнинг 
афзалликлари, 
камчиликлари 
ўрганилган 
ҳамда 
такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган.
Масалан, Россиялик олим, Таълим тизимида методик ишларни 
ривожлантириш Маркази директори, п.ф.н. Е. Василевская ўз тадқиқотларида 
“Тармоқдаги методик мактаб – ахборотли жамиятнинг тармоқ меъёрларига мос 
равишда ташкил этилган тармоқдаги таълим муҳитидир” деб таъриф берган ва 
уни синергетик, ўз-ўзини англаш, фаолиятини лойиҳалаш ва таълим олиш 
жараёнларини ташкиллаштириш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг индивидул 
траекториясини қура олиш имконини беради деган хулосага келган [58; 143-б.]. 


- 130 - 
Виртуал методик маконда ўз устида мустақил ишлаш орқали 
компетентликни оширишнинг эскича ёндашувидан янги, инновацион 
ечимларига ўтиш имконини беради. Бу эса методик хизматни ташкилий 
жиҳатдан такомиллаштириб, унинг сифатини оширишга хизмат қилади.
Гарчи таълим олиш, касбий ривожланишнинг виртуал макони 
имкониятлари жуда кенг бўлсада, уни жорий этишнинг ўзига ҳос хавф-
хатарлари ҳам борлигини унутмаслик керак. Виртуал методик макон 
имкониятлари ва мураккабликлари, ахборий компетентлик ҳақида хорижлик 
олимлардан
Е.В. Кайгородов, Е.В.Петунина, Е. Е. Ермилова, В.Л. Мишина ва
Т.В. Михеевалар ўз илмий мақолаларида батафсил ва асосланган маълумотлар 
беришган [6; 84-88-б.]. 
Демак, умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини амалиётга жорий 
этиш жараёнларини тизимли ёндашув асосида ташкил этиш, методик 
таъминлаш ва бошқариш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараён мураккаб, 
аммо жуда муҳим жараён бўлиб, тўғри танланган ресурслар, инструментлар ва 
методлар орқали пировард натижа - мактаб таълими сифатини янги босқичга 
олиб чиқиш мумкин. 
Миллий ўқув дастур ва у асосида янги авлод дарсликлари, ўқув-методик 
мажмуалар ҳамда рақамли ресурсларни а) ишлаб чиқиш, б) тажриба-синовдан 
ўтказиш ва босқичма-босқич в) амалиётга жорий этилишини инобатга олган 
ҳолда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог 
кадрлар малакасини оширишни ҳам тизимли, босқичма-босқич амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ. Бунда ҳар учала жараён иштирокчиларининг потенциалини 
ривожлантириб бориш зарурлигини унутмаслигимиз керак. 
Масалан, биринчи босқичда Миллий ўқув дастур, дарсликлар, ўқитувчи 
китоби ва ўқувчилар учун машқ дафтарлари ҳамда уларнинг рақамли иловалари
1-,2-синфларда 2021/2022 ўқув йилида ва 2025 йилга қадар қолган синфларда 
жорий этилиши режалаштирилган. Демак, биринчи навбатда айнан 1-,2-
синфларда дарс берувчи 49,1 минг нафар ўқитувчилар (жумладан 31 минг нафар 
бошланғич таълим ўқитувчилари) ҳамда 1 650 нафар методистлар малакасини 
ошириш лозим.
Мақсад аниқ: Миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этувчилар касбий 
компетентлигини ривожлантириш. Уни амалга ошириш учун аниқ, тизимли ва 
натижавийликни таъминлай оладиган механизм зарур (1-расмга қаралсин). 


- 131 - 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling