O‘zbekiston Respublikasining ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qo‘yiladigan Davlat talablari


Download 1.39 Mb.
bet53/61
Sana11.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1087709
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61
Bog'liq
Davlat talablari majmua

Бирламчи кузатув
ўқув йилининг бошида амалга оширилади.
Ушбу босқичда ҳар бир боланинг бошланғич имкониятлари аниқланади, унинг шу даврдаги ютуқлари белгиланади.
Тарбиячи таълимнинг ривожланиш соҳаларидаги муаммоларга эътиборни қаратади, қандай сифатларни қўллаб-қувватлаш талаб қилиниши, ҳар бир бола учун қандай вазифалар долзарблигини аниқлайди. Бундан ташқари, у бола ривожланиш харитасини муайан давр давомида боланинг ёшини ҳисобга олган ҳолда тўлдиради.
Оралиқ кузатув
Оралиқ кузатув йилнинг биринчи ярими охири (декабрь, январь)да ўтказилади. Ушбу кузатишнинг мақсади болалар учун танланган методиканинг тўғрилигини белгилаш ва ривожланиш динамикасини аниқлашдан иборатдир.
Ушбу кузатув натижаларига кўра, тарбиячи бошқа мутахассислар билан биргаликда педагогик жараёнга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

ЯКУНИЙ КУЗАТУВ
Ўқув йилининг охирида (одатда май ойида) тарбиячи якуний кузатишларни олиб боради. Ушбу кузатишлар асосида вазифалар қанчалик бажарилганлиги, боланинг ривожланишида кутиладиган натижаларни ҳисобга олган ҳолда ундан кейинги педагогик жараённинг мақсадлари белгиланиб олинади.
Ўқув йили охирида тарбиячи якуний педагогик кенгашга болалар томонидан ўқув дастури ўзлаштирилишининг сифат даражаси тўғрисида ҳисобот ёзади ва унда болалар томонидан тегишли натижаларга эришилмаган бандлар ҳамда улар нега бажарилмаганлиги сабабларига тўхталиб ўтади (боланинг бетоб бўлгани ва машғулотларни ўтказиб юборгани, ота-оналарнинг фаол бўмагани ва ҳ.к.). Ушбу натижалар асосида сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар режалаштирилади ва мазкур гуруҳ учун келаси йилга мўлжалланган вазифалар белгиланади.
Кейинчалик педагог (тарбиячи) бола ютуқлари харитасини йилига камида 3 марта тўлдиради ва эришилган натижани тегишли белги (✔) билан белгилайди. Кузатув ривожланишнинг барча соҳалари бўйича олиб борилади.
МТМдаги болаларнинг мактабга тайёрлигига оид мазкур харита таълим жараёнининг муваффақиятлилиги ва самарадорлигини аниқлаш, педагогларнинг профессионал малакасини ошириш, таълим жараёни ҳолати сифатини бошқариш имконини беради.
Ўқув йили якунига етганидан сўнг мактабга тайёрлов гуруҳи бўйича ўтказилган мониторингга асосан амалга оширилган ишлар самарадорлиги аниқланади, кутилаётган натижалар билан таққослаш ишлари ўтказилади, муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ҳамда мактабгача таълим муассасасининг кейинги ўқув йилига мўлжалланган устувор вазифалари белгиланади.


Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling