O’zbekiston respublikasining xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qo’mitasining


Ош тузи – ўртача кристал кўринишига келтирилган тозаланган ва оқартирилган тош тузи. Йодланган туз –


Download 0.53 Mb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1608331
1   2   3   4
Bog'liq
шакар ва туз

Ош тузи – ўртача кристал кўринишига келтирилган тозаланган ва оқартирилган тош тузи.

  • Йодланган туз – таркибида йодид ёки йодад калийси мавжуд бўлиб, кун давомида шу туздан 5 грамм истеъмол қилиш организмнинг йодга бўлган эҳтиёжини қоплайди.

  • Экстра” туз – энг кўп талабга эга бўлиб, тош тузини буғлантириш йўли орқали олинади, кейин оқартирилади ва майдаланади.

    Хўш, биз нимага туз ишлатамиз? Барча турларидан қатъий назар унинг таркибида натрий бор. Бу унсур организмда мустақил ишлаб чиқарилмаслиги учун биз уни ҳар кун истеъмол қиламиз.
    Агар туз истеъмолининг меъёри ошса, юрак қон-томир касалликлари, қон босимининг ошиши, суякларда ўзгариш, яъни остеопороз каби касалликлар хавфи ошиши мумкин.
    Таркибида туз миқдори кўп бўлган қуйидаги маҳсулотларни чегаралаш лозим:

    • тузламалар;

    • ярим тайёр маҳсулотлар;

    • дудланган гўшт маҳсулотлари: колбаса, дудланган товуқ ва дудланган балиқ.

    Туз–бу овқат эмас, балки овқатга қўшиладиган қўшимча!

    • Овқатни тузсиз тайёрланг! Тузни овқатга овқат тайёрлашнинг энг охирида қўшинг;

    • Туз ўрнига зираворлар, дориворлар ва кўкатлардан фойдаланинг;

    • Туздонни дастурхондан олиб қўйинг;

    • Маҳсулотларнинг ўрамидаги маълумотларни ўқинг ва таркибида туз миқдори нисбатан кам бўлган маҳсулотларни танлаб олинг;

    • Ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, улар таркибида кўп миқдорда туз ва таркибида натрий бўлган бошқа моддалар бор;

    • Салатларга туз ўрнига лимон шарбати, салат ёғи, сметана ёки кефир қўшинг;

    Ўзбекистон аҳолисининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишни кўзда тутувчи мазкур қарорга кўра нафақат импорт қилинувчи, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва таркибини ҳам назорат қилиш кучайтирилади. Эндиликда Ўзбекистонга олиб кирилаётган, таркибида шакар миқдори меъёрдан кўп бўлган ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, ширин ва алкоголсиз ичимликлар, сок ва нектарлар кабилар чекланиши мумкин.
    Таъкидлаш керакки, дунёнинг кўплаб давлатларида бундай маҳсулотларга алоҳида белгилар қўйилади ва уларнинг очиқ тарғиботи ҳамда рекламаси тақиқланган.
    Кўп миқдорда туз қон томирлари ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади, шунингдек, қон босимини ошириши мумкин.
    Парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Юзуп тузнинг буйраклар саломатлиги учун зарари ҳақида маълумот берди.
    “Организмда ортиқча туз бўлса, буйраклар уни фильтрлаш учун одатдагидан қаттиқроқ ишлайди. Бундай оғир зўриқиш натижасида буйракларга зарар етади ва даволанмаса, сурункали буйрак касаллигига олиб келиши мумкин", – дейди мутахассис.
    Кўп миқдорда туз қон томирлари ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади, шунингдек, қон босимини ошириши мумкин. Қолаверса, истеъмол қилинадиган туз миқдорини назорат қилиш осон эмас, чунки туз – нон, консерва, ярим тайёр маҳсулотлар ва қайлаларда ҳам мавжуд, дея қўшимча қилди Ирина Юзуп.
    Шифокор 3-5 кун давомида туз истеъмол қилишни тўхтатишга ҳаракат қилишни тавсия қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу даврда таъм сезгилари даражаси ижобий томонга ўзгаради.
    Шу билан бирга, натрий хлорид, яъни тузни овқатланиш тартибидан тўлиқ чиқариб ташлаш юрак-қон томир, бовул ва асаб тизимларининг бузилиши билан организмга зарар кўрсатади.

    Download 0.53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling