O’zbekiston respublikasining xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qo’mitasining


Шакарни организмга зарар келтирмасдан қандай истеъмол қилиш керак?


Download 0.53 Mb.
bet4/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1608331
1   2   3   4
Bog'liq
шакар ва туз

Шакарни организмга зарар келтирмасдан қандай истеъмол қилиш керак?
Шакарни ҳозирги пайтда кишилар томонидан кўп истеъмол қилинишини инобатга олиб ўта зарарли деб аташ ҳам ўринли бўлмайди. Шу қаторда унинг организмга кўрсатадиган ижобий таъсирини, меъёрини ҳисобга олган ҳолда унинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
1. Эсда сақланг, шакар фақат шакарда эмас, балки қанд, конфет, наввот ва ундан тайёрланадиган ширинликлар ҳам рафинадланган шакар ҳисобланади. Имкони борича рафинадланган шакар ўрнига табиий ширинликлар истеъмол қилганингиз маъқул. Шакар ўрнида табиий ширинликка бой бўлган асал, шинни, сумалак, мевалар истеъмол қилиш ёки улардан тайёрланадиган маҳсулотлар энг мақбул таом. Улар сизнинг кайфиятингизни оширади ва куч-қувват беради, шу билан бирга организмингиз учун витиминлар, минераллар ва калория беради, ички ичак фаолиятини яхшилайди.
2. Шакар қабул қилгандан сўнг оғизни сув билан чайиш керак. Оғизни ширинликдан кейин чайиш тиш эмалини асрайди.
3. Ҳаракат қилинг. Организмга ҳаракат ижобий таъсир қилади. Киши ёши улғайиши билан истеъмол қилиш кўпаяди, ҳаракат эса камая боради. Натижада организмда ортиқча калория тўпланиши турли хасталиклар келиб чиқишига олиб келади.
Шакарнинг ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ ва у тишларимиз учун зарарли ҳисобланади. Буни кўпчилигимиз билсак – да, яна таъкидлаб ўтишни мақул кўрдик. Шакар калорияга бой бўлгани билан унинг организм учун ҳеч қандай озуқавий қиймати йўқ. Бундай калорияларга “бўш калория” дейилади. Шакарда на оқсил, на минераллар ва на витаминлар мавжуд. Агар биз энергиямизни 10 – 20 % ини шакардан оладиган бўлсак, бу озуқавий танқисликка олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари шакар тишимиздаги зарарли бактериялар учун осон ҳазм бўладиган энергия манбаи ҳисобланади. Шундан бўлса керак, болалигимиздан шакар ва ширинликларни камроқ истеъмол қилишни таъкидлаб келишади.
Шакарда фруктоза миқдори кўп ва у жигарга зарарлидир. Шакарнинг зарарларини яхшироқ билиш учун унинг таркибини билиш зарур. У овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтиб қонимизга сўрилишидан олдин фруктоза ва глюкозага парчаланади.
Глюкоза – барча тирик мавжудотларда бор бўлиб агар организмимиз уни керакли миқдорда озуқалардан олмаса, ўзи ишлаб чиқариш қобилиятига эга.
Фруктоза – глюкозадан фарқли ўлароқ организмимиз фруктозани ишлаб чиқармайди. Бунга сабаб бизда унга физиологик эҳтиёж йўқлигидадир.
Глюкозанинг ўзига хос жиҳати, у жигар орқали парчаланиб, ишлов берилади. Агар оз миқдорда фруктоза қабул қилсак, буни ҳеч қандай зарари йўқ, у глюкогенларга айлантирилиб жигаримизда сақланиб турилади. Аммо глюкогенлар миқдори кўпайиб кетган вақтда жигаримиз уни ёғга айлантиради ва бу ёғ жигаримиз атрофида йиғилади. Бу эса ўз навбатида жигар касалликларига олиб келади.
Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, бу жиҳатлар мева орқали олинадиган фруктозага тегишли эмас. Мева орқали меъёридан ортиқ фруктоза истеъмол қилиш жисмонан имконсиз.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бар одамнинг организми шакарга чидамлилик даражаси бўйича турлича бўлади. Соғлом ва фаол инсонлар унча фаол бўлмаган инсонларга нисбатан шакарга чидамлироқдирлар.
Шакар ҳужайраларнинг инсулинга нисбатан бўлган чидамлилигини оширади ва қандли диабедга йўл очади
Инсулин соғлиғимиз учун жуда муҳим гормон ҳисобланади. У глюкозанинг қонимиздан ҳужайраларга киришини таъминлайди ва ҳужайраларга ёғнинг ўрнига глюкозани ёқиш кераклигини билдириб туради. Қонда юқори миқдорда глюкоза бўлиши жуда зарарли бўлиб, қандли диабед билан касалланганларда кўриш қобилиятининг пасайиши ва бошқа қийинчиликларга сабаб бўлади.
Шакарнинг зарарли тарафи шундаки, ҳужайралар инсулин гормони буйруқларини бажармай қўяади ва инсулинга беписанд бўла бошлайди. Бу ўз навбатида кўплаб қон ва юрак касалликларига йўл очиб беради.
Ҳужайраларимиз инсулинга чидамли бўлгандан кейин бета ҳужайралар кўпроқ инсулин ишлаб чиқара бошлайдилар, чунки қонда шакар миқдорининг кўпайиб кетиши жуда зарарлидир.
Лекин ҳужайралар инсулинга қаршилик қилиши кучайиб борган сари бета ҳужайралар шакар миқдорини камайтириш учун керакли миқдорда инсулин ишлаб чиқара олмай қоладилар. Натижада қонда шакар миқдори кўтарилиб кетиб қандли диабетга олиб келади.
Шакар алкогол ва наркотик моддалари сингари ўзига боғлиқлик уйғотади.
Спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмоли мияда допамин моддасини ишлаб чиқариши сабабли уларни истеъмол қилганлар боғланиб қолишади.
Шу йилнинг бошида олимлар шакар истеъмоли ҳам юқори миқдорда допамин моддаси ишлаб чиқарилишига олиб келади ва одамларда шакарга нисбатан боғлиқлик пайдо бўлишига сабаб бўлади деган илмий фикрни билдиришди. 
ЖССТ маълумотларига кўра, кунига ўртача 56 грамм шакар истеъмол қилган инсонда юрак-қон томир хасталикларидан ўлим ҳолати ушбу маҳсулот меъёрига амал қилмайдиганларга қараганда икки марта кам кузатилади.
Кўпчилик шакарни зарарсиз деб ўйлайди. Бу нотўғри. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи семириш ва қандли диабет хасталигини келтириб чиқаради. Уни кўп истеъмол қилиш бу ширинликнинг қондаги миқдорини оширади. Оқибатда танадаги ортиқча шакар тезгина ёғга айланади.

Бундай ёғлар тери ости, ошқозон-ичак атрофи ва қон томир деворларига ёпишиб, қоннинг оқишига тўсқинлик қилади. Натижада юқори қон босими, миокард инфаркти, инсульт каби оғир хасталиклар келиб чиқади. Шунингдек, шакар:
ёлғон очликни пайдо қилади;
ўрганиб қолиш ҳиссини чақиради;
организмни В турдаги витаминлардан маҳрум қилади;
юракка ножўя таъсир этади;
танадан кальцийни ювиб чиқаради;
иммун тизимини 15-20 баробар заифлаштиради;
инсулинга сезгирликни пасайтиради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 25-30 грамм шакар кунлик миқдор учун етарли ҳисобланади.
Бир кунда қанча миқдорда шакар истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли эмас?
Harper’s Bazaar’нинг маълум қилишича, дунёнинг турли бурчагидаги мутахассислар ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчилар узоқ вақтдан буён шакарга қарши ҳақиқий уруш эълон қилган. Шунингдек, аксарият инсонлар унинг истеъмолини бутунлай тарк этган ва уни қайта рационга киритмасликка ҳам қарор қилган. Албатта, шакарнинг тана учун фойдалари бор, баъзида эса ширинлик миқдорини организмнинг ўзи талаб қилади. Шакар борасида жиддий чекловлар эса овқатланиш режимини бузилиши ёки безовталикка олиб келиши мумкин. Шунинг учун шакарни меъёрида, жуда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак.
Маълумки, шакар табиий ва қўшимчали бўлиши мумкин. Табиий шакар мева, асал ва бошқа табиий ширинликларда бўлади. Қўшимчали шакар эса ширинликлар, пиширилган маҳсулотлар таркибидан жой олади. Мутахассислар оқ шакардан бутунлай воз кечиш ва у қўшилган маҳсулотлар истеъмолини камайтиришни тавсия этади. Шунингдек, эрталаб қаҳвани асал билан ичиш, ширинликларни, масалан, хурмо билан алмаштириш яхшироқдир. Ширинлик жиҳатидан бу мевалар шоколаддан кам эмас, шунингдек, таркибида тола ва кўплаб фойдали элементлар мавжуд.

Статистик маълумотларга кўра, инсонлар ўртача ҳисобда бир кунлик шакар миқдорини икки бараварга ошириб юбормоқда. Бу нафақат ортиқча калория, балки вазн ортиши хавфи ва соғлиқ учун бир қатор нохуш оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу маҳсулот учун минимал қиймат йўқ, сабаби у бир неча егуликлар таркибида бўлиши мумкин. Шакар истеъмолининг энг юқори чегараси тахминан 25 граммни ташкил этади.
Агарда кунига истеъмол қилинадиган барча овқатларда калория меъёрида бўлса, қанча шакар истеъмол қилинса ҳам ортиқча вазн хавфи кутилмайди. Аммо ширинликларни меъёридан кўп истеъмол қилиш юрак, қон томирлар ва қандли диабет каби сурункали касалликларни ривожлантириб юбориши мумкин. Шунинг учун шакар қанча кам истеъмол қилинса, саломатлик учун шунча фойдали.
Америкалик парҳезшунос Крис Ганнерс озиқ-овқат ҳақида кўпчилик ҳозиргача ишониб келадиган 11 хато маълумотни бир жойга тўплади. Ушбу афсоналардан ҳар бирини у ўз тадқиқотлари ёрдамида инкор қилди.
Крис Ганнерснинг BusinessInsider’да чоп этилган мақоласи айрим қисқартиришлар билан келтирилади.
Шакар «бўш» калорияларга эгалиги боис зарарлидир
Шакарда калория ростанам кўп (100 граммга 99 грамм углеводлар = 400 калория). Лекин бу маҳсулотнинг ҳақиқий зарари бошқа жиҳатда кўринади.
Шакардаги фруктоза жигарда қайта ишланиб, ёққа айлантирилади. Бу триглицерид ва холестерин даражасининг ошишига сабабчи бўлади.
Шакар, шунингдек, инсулин ва лептинга қаршилик кўрсатиб, ёғ боғлаш ва диабетни келтириб чиқаради.
Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling