O’zbekiston respublikasining xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qo’mitasining


Меъёридан ортиқ туз истеъмол қилаётганингизнинг 5 та белгиси


Download 0.53 Mb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1608331
1   2   3   4
Bog'liq
шакар ва туз

Меъёридан ортиқ туз истеъмол қилаётганингизнинг 5 та белгиси
Сиз туз қўшиб истеъмол қиладиган таомдаги маҳсулотлар таркибида шундоқ ҳам натрий етарли бўлиши ва қўшимчадан кейин организмда туз миқдори ошиб кетиши кузатилиши мумкин. Бунда организмда қандай белгилар кузатилади? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Организм суюқлик талаб қилади
Тузли ва шўр маҳсулотлар истеъмолидан кейин организм сув талаб қилади. Чанқоқ орқали мия сиз кам суюқлик ичаётганингизни маълум қилади. Шу сабаб организмдаги суюқлик балансини мувозанатда сақлаш учун ҳам кўп сув ичиш кераклигини унутмаслик керак.
Шишлар пайдо бўлади
Қонда натрий миқдори юқори бўлганда сув ҳужайраларда тўпланиб, шиш келиб чиқишига сабаб бўлади. Шишлар асосан қорин атрофида ва бармоқларда кузатилади.
Бош оғриғи кузатилиши
Ҳеч қандай сабабсиз бош оғриғи кузатилиши ҳам организмда туз миқдорининг юқори эканидан дарак бериши мумкин. Рационда тузнинг кўплиги мия-қон томирларининг кенгайишига сабаб бўлиши, бунинг оқибатида эса бош оғриғи кузатилиши мумкин.
Вазн ўзгармаслиги
Спорт билан шуғулланиш, рациондан зарарли маҳсулотларни чиқариб ташланса-да вазн ўзгармаслиги ҳам ушбу муаммо билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунга ҳужайраларда тўпланган тузлар сабабчи бўлади.
Таъм билишдаги ўзгаришлар
Саломатликда пайдо бўладиган муаммолардан ташқари керагидан ортиқ туз ейиш оқибатида таъм билишда ҳам ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Гап шундаки, туз таъм билиш рецепторларига таъсир қилади ва сизда аввалгидан ҳам кўпроқ туз қўшилган таом истеъмол қилиш истаги пайдо бўлади. Тузсиз таом бемаза туйилиши мумкин, лекин маълум вақт давомида камайтириб бориш натижасида кўникса бўлади.
Шакар
Статистик маълумотларда келтирилишича, ҳар бир россиялик бир кунда ўртача 100-140 грамм шакар истеъмол қилса, америкаликлар ундан ҳам кўпроқ 190 гр қабул қилишар экан. Европа ва Осиёда яшовчи кишилар бир кунда ўртача 80 гр дан 90 гр гача шакар истеъмол қилишар экан. Бу ҳафтада бир килограммни ташкил қилади ва нормадан анча кўп. Бир кунлик шакар истеъмол қилиш нормаси бошқа овқатлар ва ичимликлар билан олинганда 30-50 гр ни ташкил этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, суткалик шакар қабул қилиш умумий калориянинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. Бу тахминан 6 чой қошиқ шакарни ташкил қилади (30 гр).
Шуни таъкидлаш лозимки, тозаланган шакарга талаб одам организмида умуман йўқ.
Кўпчилик лавлагидан шакар олинишини билади. Лекин баъзилар шакар истеъмол қилиш туфайли сунъий овқатланаётганлиги ва бу нарса инсон саломатлигига қанчалик салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисида етарли маълумотга эга эмас.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling