O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet157/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Бажарди:
Қабул қилди:
Лаборатория иши № 3
Мавзу: Битумнинг чўзилувчанлигини аниқлаш

Керакли жиҳозлар:

Дуктилометр асбоби, йиғма қолип (саккиз шаклидаги), шиша пластинка, термометр, сув ҳаммоми, глицерин, секундомер, битумни қирқиш учун пичоқ, 0,7 мм ли элак.

Қовушқоқ битумнинг чўзилувчанлиги дуктилометр асбобида аниқланади. Бунда битум ипининг маълум ҳароратларда ва маълум тезликларда чўзиш натижасида узилгандаги узунлиги см.ларда қабул қилинади. Йўлбоп битумлар 25 0С ва 0 0С ҳароратларда аниқланиб, чўзиш тезликлари мутаносиб равишда 5 см/мин. ва 0,5 см/мин. қабул қилинади.








3.1.-расм. Дуктилометр.
а – дуктилометрнинг ён томондан кўриниши;
б – дуктилометрнинг устки томондан кўриниши;
1 – ҳаракатланувчи винт (салазка);
2 – пўлат ванна;
3 - 100 см ли линейкасимон шкала;
4 - йўналтирувчи винтли стержен;
5 – таянч қотирма;
6 – ҳаракатланувчи стерженга илдириладиган қисми;
7 – битум;
8 – битумни жойлаштириш қисми (восьмерка).



Синовга тайёрлаш
Лаборатория ишининг синов усулларини ГОСТ 11505 га асосан бажарилади. Битум 150 0С ҳароратгача доимий равишда аралаштириб қиздириш йўли билан сувсизлантирилади. Сўнгра № 0,7 мм элакдан ўтказилади ва ҳаво пуфакчалари йўқолгунча аралаштириб турилади. Глицерин сурилган шиша пластинкага ички деворларига декстрин+глицерин (1:2) аралашмаси сурилган 3 та қолип ўрнатилади.


Синов ўтказиш
Битум намунаси учта қолипга ингичка оқимда бир чеккадан ортиқчаси билан қуйилади. 30-40 минут давомида хона ҳароратигача совутилгач иссиқ пичоқ билан қолип қирраси бўйлаб ўртасидан чеккага қараб ортиқчаси олиб ташланади. Пластинка, қолип, битум 1-1,5 соат давомида 25 0С (0 0С) ҳароратли ва намунанинг устида 25 мм.дан кам бўлмаган сувда сақланади.
Сўнгра қолип битум билан бирга дуктилометр ичига кўчирилади ва қолип ечиб олинади. Битум намунаси махсус винтларга қистириб маҳкамланади. Ҳаракатланувчи винтнинг сурилиш тезлиги 5 см/мин. (0,5 см/мин.) бўлиши лозим. Асбоб ичидаги сувнинг ҳарорати 25 0С (0 0С), баландлиги эса намунанинг устида 25 мм.дан кам бўлмаслиги керак.
Битумнинг чўзилувчанлиги деб битум ипининг узилиш вақтида ҳаракатланувчи винтнинг линейка кўрсаткичидаги узунлигига айтилади ва у см.ларда қабул қилинади. Тажриба 3 та намунада аниқланади ва якуний натижа сифатида уларнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Битумнинг чўзилувчанлиги бўйича синов олинган натижа ГОСТ 22245-90 да берилган (Таблица 1) талаблар бўйча битум маркалари турига қараб қўйилган талабларга мослиги текширлади.Битумнинг чўзилувчанлиги_________________см га тенг.



Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling