O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet159/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Бажарди:
Қабул қилди:


Лаборатория иши № 5
Мавзу: Битумнинг мармарга ёки қумга ёпишувчанлигини аниқлаш.
Қовушқоқ битумнинг мармар ёки қум ёрдамида икки хил ёпишқоқлиги аниқланади: а) Сув таъсиридаги “Пассив ёпишқоқлик” ва б) Сув иштирокида “Актив ёпишқоқлик”.


Керакли жихозлар:

диаметри № 0,7, 2 ва 5 мм.ли элаклар, темир қошиқ, дистилланган сув, фильтр қоғози, оқ мармар, қум, диаметри 32 мм.ли шиша пробиркалар, диаметри 110 мм.дан баландлиги 160 мм.дан кам бўлмаган сувли ҳаммом, иссиқ сақловчи материалдан чехол, диаметри 0,25 ёки 0,5 мм.ли сетка, қуритиш жавони, лаборатория тарозиси



Синовга тайёргарлик
Лаборатория иши мармар ва қум билан ўтказилади, бунда мармар билан алоҳида, қум билан алоҳида тажрибалар ўтказилади. Тажрибалар ўтказиш ГОСТ 11508 га асосан амалга оширилади. Мармар майдаланиб диаметри 5 ва 2 мм ли элаклардан ўтказилади. Юзаси ялтироқ доначалар олиб ташланади. 5 ва 2 мм оралиқдаги мармар қолдиқлари ва ўлчамлари 0,5-0,8 мм.ли қум намуналари дистилланган сувда алоҳида-алоҳида ювилади ва 105-110 С0 ҳароратда қуритиш жавонида мармар 5 соат, қум 2 соат давомида қуритилади. Битум намунаси 150 С0 ҳароратгача қиздирилиб оқувчан ҳолатгача суюлтирилади, шиша таёқча ёрдамида аралаштириб сувсизлантирилади ва № 07 мм.ли элакдан ўтказилади.


5.1-расм. Пробирка 5.2-расм. пробирка қўйиладиган идиш

Битумнинг пассив ёпишқоқлигини аниқлаш
2 та шиша пробиркага 30±1 граммдан мармар ёки қум намуналари солиниб, устига 1,2±0,01 грамм битум қуйилади. Пробиркалардаги намуналар термостатда 130–140 0С ҳароратда 20 минут ушлаб турилади. Кейин пробиркаларни олиб битум билан мармар ёки қумни металл қошиқ ёрдамида ҳамма намуна доначалари битум билан бир хилда қоплангунча аралаштирамиз. Тайёр бўлган қоришмаларни хона ҳароратида 20 минут давомида совутилади.
Пробиркалардаги қоришмаларнинг ярми олиниб, 0,25 ёки 0,5 мм ли сеткаларга бир хил қалинликда солинади. Қоришма билан биргаликда сеткаларни стаканлардаги дистилланган қайноқ сувга солинади, қоришма тагидаги сув баландлиги 40-50 мм бўлиши керак.
Стакандаги сув сеткадаги қоришма билан биргаликда 30 минут давомида секин қайнатилади. Қайнаш жарёнида қоришма таркибидан ажралиб сув юзасига чиқиб қолган битумни фильтр қоғози ёрдамида авайлаб олинади. Сўнгра сеткадаги қоришмани олиб 3-5 минут совуқ сувда сақланади.
Совуган қоришмани фильтр қоғоз устига тўкилади. Битумнинг ёпишқоқлиги тайёр бўлган намуналарни намунавий суратлар билан солиштириб аниқланади.

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling