O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet158/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Бажарди:
Қабул қилди:


Лаборатория иши № 4
Мавзу: Битумнинг чақнаш ҳароратини аниқлаш
Битумнинг чақнаш ва алангаланиш ҳарорати Бренкен асбоби ёрдамида аниқланади.
Чақнаш ва алангаланиш ҳарорати БН маркали битумлар учун 180 0С дан кам эмас, бошқа турдаги қовушқоқ битумлар учун 200 0С, ўртача қуюқланувчи (СГ) ва секин қуюқланувчи (МГ) синфларига кирувчи суюқ биту млар учун 65-120 0С гача бўлади.
Керакли жиҳозлар: Бренкен асбоби, қумли ҳаммом (пўлат тигел), термометр, секундомер, гугурт, газ горелкаси, битум.




1 – устун (штатив);
2 – термометрни ушловчи таянч;
3 – термометр;
4 – битум қуйиладиган идиш (пўлат тигел);
5 – қумли ҳаммом (пўлат тигел);
6 – ўт олдириш найчаси (горелка).
7 – пўлат тигелни ушловчи таянч.

4.1.-расм. Бренкен асбоби



Синовга тайёргарлик
Қум солинган тигел (d=64±1, h=47±1, девори қалинлиги 1 мм) нинг ичига ўрнатилган кичик тигелга олдиндан сувсизлантирилган ва суюлтирилган битум солинади. Битум тигел қиррасидан 12 мм. пастда бўлиши, худди шундай қум ҳам битум билан бир хил баландликда бўлиши лозим. Битумнинг юза қисмидан ва тигелнинг таг қисмидан бир хил масофада ўртасига термометр ўрнатилади. Қумли тигел ва битумли тигел деворлари орасида 5-8 мм. қалинликда қум бўлиши керак.
Синовни ўтказиш
БНД қовушқоқ битумлар учун синовни ўтказиш усуллари ГОСТ 4333 талаблари асосида олиб борилади. Битум аввалига минутига 10 0С ҳарорат тезликда қиздирилади. Тахминий чақнаш ҳароратига 40 0С қолганда, иситиш тезлиги минутига 4 0С тезликда бўлиши талаб этилади ва битум ҳарорати ҳар 2 0С га кўтарилганда битум юзасига олов тутилади. Олов 2-3 секунд давомида битум юзасидан 10-14 мм. баландликда горизонтал равишда тигел чеккаси бўйлаб секин айлантириб турилади. Оловнинг узунлиги 3-4 мм. бўлиши лозим
Чақнаш ҳарорати деб битум устида биринчи яшил олов ҳосил бўлган вактдаги термометр кўрсатган ҳароратга айтилади.
Битумни ёниш ҳароратини аниқлаш мақсадида намунани минутига 4 0С тезликда қиздириш давом эттирилади ва ҳарорат ҳар 2 0С га кўтарилганда юқоридаги олов бериш ҳаракатлари такрорланади.
Ёниш ҳарорати деб, намуна устига олов тутилганда у ёниб кетиши ва ёниши 5 с дан кўп давом этгандаги термометр кўрсатган ҳароратга айтилади.
БНД битумлар учун чақнаш ва алангаланиш ҳароратига қўйилган техик шартлар ГОСТ 22245 берилган (Таблица 1).

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling