Озиқ-овқат кимёси


Ўрни қопланмайдиган аминокислоталар ва оқсилларни биологик қиймати


Download 35.23 Kb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.23 Kb.
#1559956
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ООК -1M

Ўрни қопланмайдиган аминокислоталар ва оқсилларни биологик қиймати.

  • Табиатда аминокислоталарни сони 300 га яқин. Улар 3 гурухга бўлинади:
  • Оқсил таркибига қирадиган аминокислоталар (20 та).
  • Оқсил синтезида иштирок этадиган ва бошқа аминокислоталардан хосил бўладиган аминокислоталар.
  • Эркин аминокислоталар.

Оқсил таркибига кирадиган аминокислоталар

  • Ўрни қопланмайдиган аминокислоталар:
  • 8 та (фенилаланин, триптофан, лейцин, валин,
  • изолейцин, лизин, метионин, треонин),
  • Қисман ўрни қопланадиганлар:
  • 2 та (аргини, гистидин)
  • Тўлиқ ўрни қопланадиган аминокислоталар:
  • 10 та.

Бошоқли дон оқсиллари

  • 1. Сувда эрийдиган оқсиллар (албуминлар)
  • 2. 5-10% ли тузли эритмада эрийдиган оқсиллар
  • (глобулинлар),
  • 3. 60-80% спиртли эритмада эрийдиган оқсиллар
  • (проламинлар)
  • 4. 0,1-0,2% ишқорий эритмада эрийдиган
  • оқсиллар (глютелинлар) мавжуд
  • Глютелинлар аминокислота таркиби бўйича проламин билан глобулинларни ўртасига тўғри келади.
  • Нонни сифатига ва клейковинани реологик хусусиятига юқори молекулали глютенинни (100 кД) ёки юқори ва кичик молекулали оқсилларни нисбатига боғлиқ.
  • Клейкавинани эгилувчанлигини глютенин таъминлайди, глиадин эса чўзилувчанлигини ва ёпишқоқлигини таъминлайди.
  • Глютенин ва глианин алохида клейковинага реологик хусусиятни бермайди. Лекин бу фракциялар биргаликда клейковина оқсилини ташкил этади.

Дуккакли ўсимлик дони оқсиллари.

  • Дуккакли ўсимлик дони оқсиллари хам юқоридагидек синфланади. Дуккакли ўсимлик донида оқсилларни умумий миқдори массасига нисбатан 20-40% ни ташкил этади.
  • Тузли эритмадаги оқсил экстракти таркибида глобулинларни аммоний сульфат тузи билан чўктириш натижасида 2 та асосий глобулин компонентлари - вицилин ва легумин ажратилган. Уларни седиментация константаси 7S ва 11S ташкил этади.
  • Иккала оқсил тўртламчи структурага эга. 11S оқсилини диссацияланиши қуйидагича кетади:
  • 11S → 2x7S → 6x3 S → 12x2S
  • Уларнинг молекуляр массаси 31-33 ва 84 кД ташкил этади
  • Дуккакли ўсимликлар ичида соя уруғи қимматли оқсил манбаи сифатида мухим ахамиятга эга. Соя уруғи асосида соя уни (ёғсизлантирилган, ярим ёғсизлантирилган ва ёғсизлантрилмаган), концентрати ва изоляти ишлаб чиқариш йўлга қўйилган
  • Дуккакли ўсимлик дони таркибида оқсил билан биргаликда оқсил табиатли ноалиментар бирикмалар бўлиб улар оқсилли моддаларни озуқавий қийматини камайтиради. Буларга ошқазон-ичак протеаза ингибиторлари ва лектинлар киради.
  • Соя уруғи таркибида камида 5 та трипсин ингибитори учрайди, уни миқдори оқсилни умумий миқдорини 5-10% ташкил этади. Бунга Кунитца ингибитори киради ва у умумий ингибиторларни 90% ташкил этади.
  • Ингибиторлар оқсилли молекула бўлиб молекуляр массаси 21,5 (Кунитца) ва 8 кД (Баумана-Бирк) ташкил этади. Куница ингибитори 181 та аминокислота қолдиқларидан иборат ва 2 та дисульфит боғ билан боғланган.
  • Соядан оқсилли озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришда ингибиторни фаоллигини йўқотишда буғ, микро-тўлқинли қиздириш, қайнатиш усуллари қўлланилади. Трипсин ингибиторини 80-90% гача фаоллиги туширилганда, бу махсулотни озуқавий дейиш мумкин ва у организмга салбий таъсир этмайди.

Download 35.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling