Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet36/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

2-режа баёни
Бир семемали ва кўп семемали лексемалар

Формал тилшунослик бир маъноли ва кўп маъноли сўзни фарқлаганлиги каби назарий лексикологияда бир семемали ва кўп семемали лексема фарқланади. Назарий лексикология нуқтаи назаридан нутқда қўлланган сўз ҳар доим бир маъноли. Чунки сўз лексеманинг бир марталик кўриниши бўлиб, у лексемага зид равишда бетакрорлик табиатига эга.


Лексема бир тушунчани ифодаласа, у бир семемали лексема дейилади. Масалан, [қалам] лексемаси бир тушунчани ифодалайди ва шу сабабли бир семемали лексема ҳисобланади. Аммо нутқда лексема кўчма қўлланишда ҳар хил тушунчаларни ифодалайвериши мумкин. Лекин маъно ва тушунча орасидаги муносабат ижтимоий шартланганлик ва барқарорлик касб этмаса, лексеманинг кўп семемалилиги ҳақида ҳукм чиқариб бўлмайди. Масалан, Қашқирлар тоғ-тошлар аро изғишарди гапидаги (қашқир) сўзи жангари тўдани ташкил этган кишиларни ифодаламоқда. Ушбу қўлланишда (қашқир) сўзи «тоғда яшовчи ўта йиртқич бўри» маъносини эмас, балки «тоғда уя қурган йиртқич кишилар» маъносини ифодаламоқда ва лексема онгимизда ушбу маъно билан эмас, балки олдингиси билан яшайди. Демак, бу маъно нутқий бўлиб, тушунча билан вақтинчалик боғланишга эга.
Жамият тараққий этиши билан нутқий ҳосила маъно вақтинча ифодалаган тушунчаси билан доимий алоқадорлик касб этиб, бора-бора барқарорлашиб боради ва ҳосила нутқий маъно лисонийлашади. Натижада бир семемали лексема бирдан ортиқ семемали лексемаларга айланиб боради.
Лексема кўп семемали бўлса, ҳар бир семемада бошқа-бошқа тушунча акс этган, семемаларда фарқли семалар мавжуд, ҳар бир семеманинг нутқий воқеланишидаги қуршови ўзига хос, ҳар бир семемаси асосида боғланувчи бирликлар парадигмаси турлича бўлади. Қуйида бир лексеманинг лисоний моҳияти – семемалари тикланишига диққат қиламиз.
[қойил] лексемаси икки хил қуршовда келиш имкониятига эга. Биринчи қуршовда лексема атрибутив вазифада келади ва нарса-предмет шахс кабиларни ифодаловчи отлар билан бирикиб, [сифат+от] қуршови ҳосиласи сифатида намоён бўлади. 1. Қойил иш. Қойил одам. 2. Белим қисиб қовурғамни шиширдим. Дўстим сенинг зўрлигингга қойилман. Шунингдек, лексема, ушбу маъноси билан [қолмоқ], [бўлмоқ] феъллари билан қўшма феъллар ҳосил қилади. 1. Зағчакўз бир мисол билан ҳаммани қойил қилмоқчи бўлди. 2. Холам русчани ҳам қойил қиладилар. 3. Қовун сўйилди. Смирнов худди асалнинг рангига ва таъмига ўхшаш бир карчни оғзига солди-ю, мазасига қойил бўлди.(ЎТИЛ)
Мустақил қўлланишдаги нутқий маънода [қойил] лексемасининг «нарса-предмет ёки шахсга оид», «белги», «тасанно айтишга лойиқ», «ижобий», «сўзлашувга хос», «умумий хусусият», «шахсий баҳо», «меъёрдан ортиқ» семалари воқеланишини кузатиш мумкин. Семалар қаторида «белги», «тасанно айтишга лойиқ», «шахсий баҳо» семалари уюштирувчи мавқеда бўлиб, лексеманинг асл моҳияти шуларда парчаланган.
Лексема ўз семантик табиатига кўра [ажойиб], [зўр] лексемалари билан парадигматик муносабатда бўлади. Бу лексемалар ҳам нарса-предмет ёки шахснинг бирор меъёрдан ортиқ белги-хусусиятга бўлган шахсий муносабатини ифодалайди. Бироқ улар шахсий муносабатнинг белгига кўра даражаланишини намоён қилади. «Бирор хусусиятнинг меъёрдан ортиқлиги» белгисининг ошиб бориши» даражаланиш қатори
[зўр] - [ажойиб] - [қойил]
тарзида бўлади.
Демак, ҳар учала лексема ҳам ижобий, умумий белгини ифодаласа-да, улар ўртасидаги даражали зиддият бирликларнинг тилдаги ўзига хос мавқеини сақлаб туради.
Лексема асосида ҳосил бўлган қўшма феълларда ҳам лексеманинг асосий семалари ўз мавқеида қолади, ёрдамчи феъл уни ҳаракат/ҳолатга айлантиради ва ҳосила шахснинг ички ҳолатини ифодалайди. Демак, [қойил] лексемаси асосида ҳосил бўлган нутқий ҳосилада [қойил] ва [қилмоқ] лексемалари семалари қоришган ҳолда тажаллиланади. Ҳосила ҳолат/белги ифодаси сифатида намоён бўлади.
[қойил] лексемаси иккинчи семемаси билан сўз-гап вазифасида келади. 1. Қойил! Мен буни ҳеч кимдан кутмаган эдим. 2. Қойил! - Комил ўтирган ерида чапак чалиб кетди. Бу нутқий маъноларда лексеманинг вазифа семаси бўртади ва лексема моҳиятидаги маъновий «мағиз»ни ўз вазифасига мослаб воқелантиради. Шу боисдан семемадаги «сўз-гап» вазифа семаси алоҳида ажралиб туради. Нутқий маънода олдинги семема воқеланишидан фарқли ўлароқ, «шахсий баҳо» семаси кучайиб, «шахсий муносабат» даражасига етади. Шу асосда лексема семемасининг бу турини «кучли ижобийлик», «муносабат» ва «сўз-гап» семалари қуршови тарзида қабул қиламиз. Демак, лексеманинг иккала семаси ўзаро «шахсий баҳо» ва «шахсий муносабат» семалари асосида даражали зиддиятда турса, вазифа семаларининг ўзига хослиги асосида эквиполент зиддият ҳосил қилади.
[қойил] лексемаси иккинчи семаси билан [тасанно], [офарин] лексемалари билан парадигматик муносабатда бўлади. Лексема бир томондан ўз семантик кўлами билан ушбу лексемадан фарқланса, иккинчи томондан, услубий хосланганлиги ва бўёқдорлиги билан ҳам ажралиб туради. [қойил] лексемасида услубий белги «сўзлашувга хослик» тарзида бўлса, [тасанно], [офарин] лексемалари бадиий бўёқдорлиги ва китобийлиги билан характерланади.
Лексемалар орасидаги яна бир муҳим фарқ уларнинг семантик имконияти ва, шу асосда, вазифа семаларида. [қойил] лексемаси феъллар билан эркин бирикув ҳосил қила олмайди. Унинг феъллар билан боғланиши деривация даражасида. [қилмоқ], [бўлмоқ], [қолмоқ] феъллари билан бирикиб, юқорида айтилгандек, қўшма феъл ҳосил қилади, холос. [тасанно], [офарин] лексемалари эса нутқ феълининг баъзилари билан эркин бирикиб, тўлдирувчи вазифасида келиш имкониятига эга (тасанно айтмоқ, офарин айтмоқ). Бу эса, [тасанно], [офарин], [қойил] сўзларининг луғавий-грамматик хусусияти билан белгиланади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, [қойил] лексемаси икки семемали лексема бўлиб, уни жадвалда қуйидагича бериш мумкин (17-жадвал).
17-жадвал



Семема

Семалар

Воқеланиш қолипи

Парадиг-маси

S1

Предмет ёки шахснинг умумий ижобий, офарин айтишга лойиқ меъёрдан ортиқлик хусусиятини ифода этувчи сифат

«белги», «нарса/предмет/
шахсга хос»
«офарин айтишга лойиқ»,
«ижобий»
«сўзлашувга хос» «меъёрдан ортиқлик»
«умумий хусусият» «сўз-гап»

[сифат+от]

[ажойиб] [зўр]



S2

Кучли ижобий муносабатни ифодаловчи сўз-гап

«сўз-гап»,
«кучли ижобийлик», «муносабат»

[сўз-гап]

[офарин]
[тасанно]

Ҳар қандай лексема, хоҳ у бир семемали, хоҳ кўп семемали бўлсин, нутқда кўп маъноли бўлади. Сўз эса ҳамиша бир маъноли.





Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling