O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/9]
ISSN 2181-7324 
 
TARIX 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 46 -
ресурслар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув 
меморандуми (Бразилия, 2009 йил 28 май) ва бошқа 
ҳужжатларда ўз аксини топган [6]. 
Ўзбекистон 1994 йил 21 январдан бошлаб Атом 
энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) аъзоси 
ҳисобланади. 1994 йили Ўзбекистон ва Атом энергияси 
бўйича халқаро агентлик ўртасидаги Ядровий қуролни 
тарқатмаслик 
кафолатларини 
қўллаш 
тўғрисидаги 
шартнома имзоланди.
1998 йилда эса Ўзбекистон ва Атом энергияси 
бўйича 
халқаро 
агентлик 
ўртасида 
Ўзбекистон 
Республикаси Ядровий материални жисман ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши муносабати билан 
қўшимча пратакол имзоланди [4].
Ўзбекистон ва МАГАТЕ ўртасида ҳозирги вақтда 
фаол ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар 
МАГАТЕ билан қуйидаги лойиҳалар якунланди: 
республика онкологик марказларининг радиацион 
хавфсизлигини кучайтириш, юқори технологияли илмий 
техник ускуналарни харид қилиш ва радиацион тиббиёт 
соҳасида кадрларни тайёрлаш; 
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд 
давлат университети ядро физикаси лабараторияларида 
янги усуллар бўйича кадрлар тайёрлаш; 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 
Ядро физикаси институтининг ягона тадқиқот ядро 
реакторини модернизасия қилиш ва унинг радиацион ва 
ядро хавфсизлигини кучайтириш; 
Ишланган, юқори даражада бойитилган ядро 
ёқилғисини 
келиб 
чиққан 
мамлакатига 
(Россия 
Федирациясига) олиб чиқиш; 
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси АЖ “Фотон” тадқиқот 
ядро реакторининг бутун майдончасини декомиссия 
қилиш ва ҳ.к. 
Ўзбекистон энергетика тизими МДҲга аъзо 
давлатларнинг ягона энергетика тизими билан параллел 
равишда фаолият кўрсатувчи Марказий Осиё Бирлашган 
Энергетика Тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади [2]. 
Ўзбекистоннинг барча вилоятлари электр станциялари 
бир-бири билан бирлашган ҳолда ягона энергия тизимини 
ташкил 
этади. 
Ўзбекистон 
қўшни 
давлатларга 
мамлакатнинг энергетика сиёсати, ички имкониятлар ва 
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда электр энергиясини 
импорт ва экспорт қилади. 2003-2017 йилларда қўшни 
давлатлар билан электр энергиясининг ташқи савдоси 
ҳажми минтақақавий энергия тимзимидан (СССРнинг 
собиқ Осиё республикаларининг энергетик ҳалқаси) 2003 
йилда Туркманистон, 2009 йилда Ўзбекистон, 2010 йилда 
Тожикистоннинг чиқиши сабабли беқарор бўлиб қолди. 
Натижада 
Ўзбекистон-Туркманистон, 
Ўзбекистон-
Тожикистон йўналишларида электр энергияси оқимлари 
ҳажми кескин камайди. 
Давлатлараро электр узатиш линиялари МДҲ 
давлатларининг 
энергия 
тизимлари 
доирасида 
ҳукуматлараро келишувлар асосида доимий равишда 
электр 
энергиясини 
алмаштириб 
туради. 
Қўшни 
республикаларга электр энергиясини ўз тармоқларидан 
асосан 500 кВ.ли электр узатиш линиялари орқали транзит 
етказиб беришни амалга оширади. 500 кВт.ли асосий 
давлатлараро электр узатиш линиялари: Л-501 Тошкент 
ИЭС-ПС Чимкент, Л-504 ПС Лочин-ПС Тахтакўл ГЭСи, 
Л-507 ПС Регар-ПС Гузар, Л-508 ПС Регар-ПС Сурхон, Л-
512 Марийский ГЭС-ПС Қоракўл.
Ўзбекистон ҳар йили Тожикистон ва Қирғизистон 
энергия тизимларидан харидларни амалга оширади. Бироқ 
бу мамлакатдаги электр энергиясининг сифатига ҳам, 
миқдорига ҳам таъсир қилмайди. Бунинг зарурати, 
биринчи навбатда, Марказий Осиё минтақасида сув-
энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва 
мамлакат қишлоқ хўжалигининг сувга бўлган эҳтиёжини 
тўлиқ қондиришни тақозо этади. Шу билан бирга
Ўзбекистон Тожикистон Республикасига минтақасида 
сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш 
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳар йили қабул 
қилинадиган ҳукуматлараро битим асосида, шунингдек, 
Афғонистонга тўғридан-тўғри келишув асосида электр 
энергиясини экспорт қилади [9].
Республикада электр энергиясининг частотасини 
тартибга 
солиш 
учун 
тизим 
доимий 
равишда 
Қирғизистондан энг юқори энергияни импорт қилади [5]. 
2018 йилнинг мартигача бўлган даврда Қирғизистондан 
электр энергияси импорт қилинган. Шунингдек, 2002 
йилдан бошлаб Афғонистонга кичик ҳажмда – йилига 0,5-
1,5 МВт соат электр энергияси экспорт қилинган. 
Қирғизистон Республикасига мавсумий равишда аввал 
импорт қилинган ресурс учун қисман компенсация 
сифатида экспорт қилинган [1]. 
2009 йилда Афғонистон йўналишида 500 кВ 197 
км.ли Ғузор-Сурхон ҳаво линиясини ишга тушириш, 
Сурхон электр нимстанциясини модернизация қилиш ва 
электр тармоқларини ташкил этиш билан қувват бўйича 
экспортнинг 
техник 
имконияти 
300 
МВт.гача 
кенгайтирилди.
2009 йилда 220 кВ Сурхон-Наибобод ҳаво 
линияларини 
ишга 
туширилиши 
натижасида 
Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми 
йилига 1 млрд кВ соатдан ошди [2]. Ўзбекистон 
Афғонистонга ўз ҳудудида ишлаб чиқариладиган ҳамда 
Тожикистон ва бошқа қўшни давлатлардан етказиб 
бериладиган электр энергиясининг асосий етказиб 
берувчиси ҳисобланади.
“Ўзбекэнерго” давлат аксиядорлик жамияти 
раисининг ўринбосари Рўзиқул Раимовнинг Ўзбекистон 
“Aдолат” 
социал-демократик 
партияси 
фракцияси 
йиғилишидаги сўзларига кўра, 2013 йилнинг биринчи уч 
чорагида Ўзбекистон Aфғонистонга 53,14 млн долларлик 
электр энергияси етказиб берган. 
Ўзбекистон Республикасининг электр энергияси ташқи савдоси 
200

200

200

200

200

200

200

200

200

201

201

201

201

201

201

201

Эксп 
0,85 0,70 0,81 
0,89 0,96 1,33 
0,79 0,80 0,94 
1,16 1,39 
1,36 
0,40
5
0,65
2


Имп 
1,35 0,60 0,80 
0,64 0,70 0,90 
1,78 0,90 0,89 
0,0
0,66 
0,69 
1,29
3
1,42
5
1,28
9
1,49

Бала
нс 
0,50 

0,10 

-
0,01 
-
0,25
-
0,26
-
0,43 
0,99 0,10 -
0,05 
-
1,16
-
0,73 
-
0,67 
0,88
8
0,77
3
1,28
9
1,49

МДҲ давлатлараро статистика қўмитасининг фонт-маълумотлари 
2014 йилда МДҲда электр энергетикаси ишлаб 
чиқариш ҳажмида Ўзбекистоннинг улуши қарийб 4 
фоизни ташкил этган ва асосий кўрсаткичлар бўйича 
Ҳамдўстлик мамлакатларида 4-ўринни, Россия, Украина 
ва Қозоғистон энергетика тизимларидан кейин иккинчи 
ўринни эгаллаган. 



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling