O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот методологияси.
- Таҳлил ва натижалар.
Калит сўзлар: Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими, МАГАТЕ, “Ўзбекэнерго” АЖ, электр, энергетика,
халқаро алоқалар, экспорт, импорт. Кириш. Ўзбекистон электр энергетикаси республика иқтисодиётининг асосий соҳасига айланди ва муҳим ишлаб чиқариш ҳамда илмий-техник потенциалга эга бўлиб, унинг ривожланишига жуда катта таъсир қўшмоқда. Электр энергетика саноат, транспорт, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасининг ривожланишини таъминлайди. Ўзбекистон ўз энергетик ресурслари ҳисобидан ўзининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминловчи мамлакатлар қаторига киради. Ўзбекистоннинг энергетика тизими Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистон энергетика тизимлари билан туташган бўлиб, Марказий Осиё Халқаро Бирлашган энергетика тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимидаги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг салмоқли ҳиссаси республикага тегишлидир. Тадқиқот методологияси. Ушбу мақолани ёзишда тарихий методлар ҳисобланган тарихийлик, ҳаққонийлик, аниқлик, тарихий манбаларга асосланиш, тизимлилик, қиёсий таҳлил каби тамойиллар асосида ёритилган бўлиб, унда Ўзбекистонда электроэнергетика саноатини ривожлантириш борасидаги халқаро алоқалари, уларнинг таснифи ва узига хос хусусиятлари ёритиб ўтилган. Таҳлил ва натижалар. 1992 йил 14 февралдаги “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги энергетикасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштиришга оид битим” қоидаларига кўра, электр энергетикасининг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тизимидаги алоҳида ўрни, иштирокчи давлатларнинг ўзаро параллел равишдаги энергетик фаолияти устуворлиги, энергия билан таъминлашга оид муаммоларни ижобий ҳал қилишдаги ўзаро манфаатдорликнинг мавжудлиги ва энергетик хавфсизлик, бу борада атроф-муҳит муҳофазасининг муҳимлиги тан олинган. Шунингдек, Ўзбекистонда энергетика ва энергиядан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳуқуқий асослар 1995 йил апрелда имзоланган Энергетика Хартиясига доир Шартномани ҳамда энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масаласи бўйича Энергетика Хартиясига доир Пратаколни ратификация қилиш ҳақида [7], Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Кория Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида текстиль технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми (Тошкент, 2005 йил 10 май), Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан Бразилия Федератив Республикаси Кончилик ва энергетика вазирлиги ўртасида минерал Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling