O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар.
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/9 2022 - 47 - “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси Япония халқаро ҳамкорлик банки билан билгаликда “Тошкент ИЭСни замонавийлаштириш” (195,27 млн. АҚШ миқдорида имтиёзли кредит), Осиё тараққиёт банки билан биргаликда “Электр энергиясини узатувчи магистрал тармоқларни замонавийлаштириш”(70,0 млн. АҚШ доллари), Ислом тараққиёти банки билан биргаликда “Сирдарё ИЭС – Сўғдиёна насос станцияси 500 кВ электр узатиш линияси қурилиши” (25,1 млн. АҚШ доллари) лойиҳаларини амалга оширди [8]. Энергетика тизимидаги ўзгаришлар бошқа чет эл давлатлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигида ҳам яққол кўринди. Ўзбекистон ҳудудидаги кўпгина электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлар асосан, чет эл давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Бунда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуналарнинг ўрнатилиши энергетика тизими фаолиятини янада сифатли ва фойдали қилди. Чет эл давлатларининг Ўзбекистонга ўз сармояларини киритишга интилаётганлигига ҳам асос мавжуд. Чунки инвесторлар ва улар киритган инвестицияларнинг ҳуқуқий асослари яратилди, қонунлар қабул қилинди ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Бундан ташқари улар учун қулай шароитлар яратилди. 2014 йилда Инвестиция дастури бўйича 760,5 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилган ва 9 та инвестиция объектларининг қурилиши тугалланган. Инвестиция дастури доирасида 123,2 километр узунликдаги “Сирдарё ИЭС – Янги-Ангрен ИЭС” юқори волтли линия лойиҳасининг қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг иккинчи гидроагрегати ва Сирдарё ГЭСнинг иккита энергоблокида модернизациялаштириш ишлари якунланди. Хулоса ва таклифлар. Истиқлол йилларида Ўзбекистон энергия манбалари билан нафақат ўзини ўзи таъминлайдиган, балки экспорт қиладиган давлатга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, янги объектлар қурилгани, мавжудлари реконструксия ва модернизация қилингани туфайли электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 млрд кВ соатга, электр тармоқларининг умумий узунлиги эса 38,2 минг километрга кўпайди [3]. Аммо шундай бўлсада, айни пайтда республика саноат корхоналарида энергия сарфи жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан ортиқ. Демак, бу каби камчиликларни бартараф этиш зарурати асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки аҳоли сонининг ўсиши, турмуш шароитларининг яхшиланиши ва маиший техника воситаларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши, ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияларнинг жорий этилиши ва шу каби бошқа омиллар туфайли барча ҳудудларда электр энергиясига бўлган талаб ҳам, табиийки, ошади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб, мамлакатимизда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2013 йилдагига нисбатан икки баробар ортиб, 100 млрд. кВ соатдан ортиқ бўлиши кутилмоқда [10]. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling