Пахта етиштириш технологияси
Download 30.48 Kb.
|
Пахта етиштириш технологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ шўрини ювиш усуллари ва заҳира суви бериш.
Ерларни текислаш. Чигит тезда бир текис униб чиқиши, ғўза парвариши ва суғоришнинг сифатли бўлишини таъминлашда ерларни экишдан олдин жорий текислаш катта аҳамиятга эга. Сифатли текисланмаган далаларда ниҳоллар бирин-кетин униб чиқиб, улар орасидаги тафовут 6-7 кун ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. Бу эса сувга, ўғитга талабчанлиги ҳар хил ғўзалар бўлишига ва кўсакларни бир вақтда пишмаслигига олиб келади. Бундай далалардаги ҳосилни машиналар ёрдамида териб олиш учун имконият бўлмайди.
Кузда шудгорланган далаларда ерларни ҳайдаш натижасида пайдо бўлган нотекисликлар сақлаб қолинган бўлса, уларни тезда ҳар хил механизмлар ёрдамида текислаш зарур. Жумладан, П-2,8А ёки ППА-3,1 маркали кенг қамровли текислагичлар, ГН-4, ГН-2,8 осма грейдерли текислагичлар, БДТ-2,2 ёки БДТ-2,5 маркали оғир дискали тирма ва бошқа воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Ерларни текислаш асосан кузда ўтказилса, яхши натижа беради, чунки бу ишлар баҳорда тупроқда нам кўп вақтида бажарилса, тупроқ зичлашади. Бу зичлашган тупроқни юмшатиш мақсадида қўшимча тадбирлар ўтказилиши экиш муддатларининг чўзилишига, ҳосил пишишининг кечикишига олиб келади. Тупроқ шўрини ювиш усуллари ва заҳира суви бериш. Тупроқнинг шўрланиши пахта ҳосилдорлигини камайтиради, хусусан, кам шўрланганда 20-40 фоиз, ўртача шўрланганда 4060 фоиз, кучли шўрланганда 60-80 фоиз ҳосил йўқотилади. Шунинг учун ҳам тупроқ шўрини ювиш муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Ерларнинг шўрини ювиш муддатларини белгилашда иқлим ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олиш керак. Фарғона водийсида шўр ювиш январ-март ойлари оралиғида, эрозияга учраган енгил тупроқли (қумоқ ва кумлоқ) ерларда эса март ойининг биринчи ярмида амалга оширилиши лозим. Бунда суғориш.. меъёри шўрланиш даражасига ва тупроқнинг механик таркибига қараб гекгарига 2000 м3 дан 6000 м3 гача бўлади, сув таъминоти старли бўлмаган йиллари 1500 м3 гача сув сарф бўлади. Бухоро вилоятида ернинг шўри январ ойидан март ойининг ўргаларигача ювилади (ювиш меъёри гектарига 2000 дан 6000 м3 гача, еув таъминоти етарли бўлмаганда 1500 м3 дан 5000 м3 гача). Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасининг жанубида оғир гупрокдар шўри кузги-қишки мавсумда (қаттиқ совукдар бошлангунга қадар) ювилади ва баҳорда қўшимча равишда яна ювилиб, бу ишлар 15 мартдан 1апрелгача тугалланади. Енгил тупроклар шўрини ювиш баҳорда март ойи ва апрел ойининг биринчи ярмида ўтказилади. Суғориш меъёри гектарига 2000 м3 да 7500 м3 гача, сув таъминоти етарли бўлмаганда 1500 м3 дан 6000 м3 гача. Сурхондарё ва Қашқадарё. вилоятларида шўр ювиш асосан қишки-баҳорги мавсумда (феврал-март ойларида) амалга оширилади. Кучли шўрланган оғир тупрокди ерларни эса декабр-январ ойларида ювилади. Март ойида яна қўшимча ювиш яхши самара беради. Кам шўрланган ерлар бир марта ювилса ҳам бўлаверади, аммо ўртача шўрланган ерлар икки қайта, кучли даражада шўрланган ерлар эса уч марта ювилиши зарур. Бунда ҳар гал сув қўйилгандан кейин навбатдаги сув бостирилишигача танаффус бўлиши керак: снгил тупроқларда 2-3 кун, ўртача тупроқларда 5-6 кун, оғир тупроқларда 7-8 кун. Шўр ювишни, одатда, ер ҳайдалиб, текисланганидан кейин ўтказиш керак. Шўр ювишда полларни сувга тўлдириб суғориш яхши самара беради. Ерлар тузи шўрланиш хаританомаси асосида табақалаштириб ювилганда пахта ҳосили гектарига 4-6 центнерга ошиб, кўсак 6-8 кун барвақг очилади, 25-30 фоиз сув тежалади. Полларнинг катталиги тупроқнинг сув ўтказувчанлиги, ернинг нишаби ва қай даражада текисланганлигига қараб 0,1 гекгардан 0,5 гектаргача бўлиши керак. «Дамба усули»да шўр ювишга асло йўл қўйилмаслиги зарур. Ерлар шўрини ювиш учун, аввало, КЗУ-0,3 ариқ қазигич-текислагич ёрдамида 30-50 м оралатиб кўндалангига 40-50 см баландликдаги марзалар олинади. Кейин яна шу КЗУ-0,3 ёрдамида узунасига ўқарикдар қазилади. Бу ўқариқлар марзаси айни вақгда полларнинг марзаси вазифасини ҳам ўтайди. Ўқариқлар оралиғидаги масофа, майдоннинг нишабига қараб 50-100 метргача бўлиши мумкин. Тупроқ шўри етарли даражада ювилмаса, пахтанинг очилиши 15-20 кунгача кечикади. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 250 миллиметргача бўладиган ҳудудлардаги шўрланмаган ва кам шўрланган ерлар чигит экишга 10-15 кун қолганда суғорилиши лозим. Бундай экиш олди (заҳира) сувларининг меъёри енгил тупроқларда гектарига 800-1000 м3, оғир тупроқларда 1200-1500 м3 бўлиши керак. Кам унум ерларда экиш олдидан суғориш меъёри камайтирилиб, сув тупроқнинг юза қатламинигина намлаши мўлжалланади. Экиш олдидан ерни суғориш технологияси катта аҳамиятга эга. Бунда олинадиган эгатлар оралиғи 0,9-1,2 м, чуқурлиги 16-18 см, узунлиги: нишаби катта ерларда 100-120 м, нишаби камроқ ерларда 150 200 м бўлса, сув тежаб сарфланади. Download 30.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling