Пахта етиштириш технологияси


Ғўзани чилпиш муддатлари ва усуллари


Download 30.48 Kb.
bet9/10
Sana23.03.2023
Hajmi30.48 Kb.
#1287781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Пахта етиштириш технологияси

Ғўзани чилпиш муддатлари ва усуллари. Кўсакларнинг етилиши ва ҳосил тугунчаларининг тўкилишини камайтиришда ғўзаларни чилпиш катга аҳамиятга эга. Бундан ташқари, ўз вақгида сифатли ўтказилган чилпиш кўсакларнинг пишишини 510 кунга тезлаштиради ва ҳосилдорликни гектарига 1,5-2,5 центнерга оширади.
Чилпиш муддатларини белгилашда чигит экилган сана, кўчат қалинлиги, нав хусусиятлари, ҳосил шохларининг сони ҳисобга олиниши лозим. Умуман олганда, чилпишни табақалаштирилган ҳолда ўтказиш керак.
Ғўзанинг ўртатолали навлари кўчат қалинлиги гектарига 110120 минг туп бўлса, ҳосил шохларн 15-16 тага, 130-140 минг туп бўлганда 13-14 тага етганда чилпишни ўтказиш керак.
Ингичка толали навларнинг кўчат қалинлиги гектарига 130140 минг туп қолдирилган бўлса, ҳосил шохлари 20-22 тага, 140150 минг туп қолдирилганда эса ҳосил шохлари 18-20 тага етганда чилпиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар чилпиш кеч ўтказилса, гул ва тугунчаларнинг бир қисми тўкилиб, ҳосил кечки бўлади.
Ҳозирги пайтда чилпиш асосан механизмлар ёрдамида ва қўлда ўтказилмоқда. Механизмлар билан ўтказилганда ЧВХ -4, ЧВХ-3,6 ва ЧХТ -4Б маркали мосламалар культиваторларга осиб ишлатилади.
Кейинги йилларда чилпишнинг кимёвий усули ҳам қўлланилмоқда. Бунда кимёвий моддалардан ПИКС ва Устикс ишлатилади. Ғўза навларига қараб бу моддаларнинг сарфлаш меъёри (м (урлича бўлади.
IIIIКС ва Устикс моддаси ўрта толали ғўзаларда гектарига 1,0-1,5литр сарфланади. Бу кимёвий моддаларнинг самарадорлигини ошириш учун суғоришдан 5-6 кун олдин ёки суғоришдан 6-7 кун кейин сепиш керак.
Нсииларни эрозиядан ҳимоялаш технологияси. Марказий фарғоона, Бухоро вилоятининг айрим туманлари, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг айрйм туманларида қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, ғўза шамол эрозиясидан кучли зарар кўради. Янги чиққан ниҳоллар чанг-тўзонлардан зарарланиб, кўплаб нобуд бўлади. Бундай ерларда чигит қайта-кайта экилади, натижада фақат пахта ҳосилдорлиги камаймай, балки унинг пишиш муддати ҳам чўзилади. Шунинг учун ҳам экинзорлар атрофида ихотазорлар барпо этилади. Уларнинг қатор оралиғи қуйидагича табақалаштирилади: кучли шамол эсадиган қумли ва қумоқ тупроқларда 100-170 м, енгил ваўртача кумоқ тупроқларда 200 м гача, оғир кумоқ ва соз тупроқларда 250-300 м.
Ўртача тезликда шамол эсадиган қумли ва қумоқ тупроқларда 200 м гача, енгил ва ўртача қумоқ тупрокдарда 250-300 м, оғир қумоқ ва соз тупроқларда 350-400 м, кучли шамол эсадиган •. удудларда тупроқнинг механик таркибидан қаътий назар, 400500 метргача бўлади.
Дарахтзорлар юқорида кўрсатилган ҳудудларда 2,3 ёки 4 қаторли қилиб экилади. Тўрт қаторли дарахтзорлар шамол биринчи уриладиган йўналишга кўндаланг ҳолда барпо этилади. 2-3 қаторли дарахтзорларнинг чекка қаторига бутасимон тут, иккинчи қаторга баланд бўйли дарахтлар экилади. Ўзбекистон шароитида ихота ўрмонзорлари терак, тол, жийда, қайрағоч ва тут дахтларидан иборат бўлади. Дарахтлар вояга етгунча тупроқни ҳимоялашда алмашлаб экиш тизимидан фойдаланилади. Кум тепаликлари ва барханлар текисланган ерларда, ўта қумли ерлард ғўза, маккажўхори ва бошқа чопиқ талаб экинлар бошоқли экш лар билан бирга экилади. Бошоқли экинлар кузда октябрниғ охирларида ўсиб турган ғўза ичига экилади. Бундай ерларда 41 гит ва ўғит сарфи 20-25 фоизга оширилади.

Download 30.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling