Пахта етиштириш технологияси


Кўчатни жойлаштириш тизими ва гуп калинлиги


Download 30.48 Kb.
bet5/10
Sana23.03.2023
Hajmi30.48 Kb.
#1287781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Пахта етиштириш технологияси

Кўчатни жойлаштириш тизими ва гуп калинлиги. Эртапишар ва юқори ҳосилли пахтани етиштиришда ҳар бир гектарда мақбул кўчат қалинлиги ҳосил қилиниши зарур.
Ғўзанинг кўчат сони кўрсатилган микдордан гектарига 10-20 минг кўп бўлганда ҳам ҳосилдорлик камаяди ва кўсакларнинг пишиши 7-12 кунга кечикади.
Шунинг учун ҳосилдорликнинг юқори бўлиши, кўсакларнинг эрта пишишини таъминлаш мақсадида тупроқ тури, унумдорлиги, захоб сувнинг чуқурлиги, шўрланиш даражаси ва ғўзанинг пюхлашига қараб кўчат қалинлиги ва жойлаштириш тизими қўйидагича табақалаштирилади.
Ғўзанинг ўрта толали навлари учун:
а) бўз тупроқлар минтақасининг ерости сувлари сатҳи юза бўпган ўтлоқ тупроқларида гектарига 110-120 минг туп кўчат қолдириб, 60 см ли қаторларда 60x11 1, 90 см ли қагорларда 90x9
I ёки 60x20 2 ва 90x18 2 тизимида жойлаштирилади;
б) ўртача унумдор, енгил ва ўрта механик таркиби оч тусли бўз на тақир, шўрланмаган тупрокдарда гектарига 125-130 минг туп кўчат қолдириб, 60 см ли қаторларда 60х 11-1, 90 см ли қаторларда 90x8 ёки 60x22 2, 90x16 2 тизимида жойлаштирилади;
в) оч тусли бўз тупроқлар ва оғир механик таркибли тақир тупроқларда, захоб сувлари чуқур ва, шунингдек, кам унум ва шўрланишга мойил тупроқларда гектарига 140-150 минг туп кўчат қолдириб, 60 см ли қаторларда 60x11 1; 90 см ли қаторларда 90x7 1 ёки 60x20 -2 ва 90x14 -2 тизимда жойлаштирилади.
Ғўзанинг ингичка толали навлари учун:
а) бўз тупрокдар минтақасининг захоб сатҳи юза бўлган ўтлоқ тупроқларида, оч тусли ва тақир, енгил ва ўрта механик таркибли тупроқларда гектарига 130-140 минг кўчат қолдириб, 60 см.ли қатор ораларида 60x11 1; 90 см.ли қаторларда 90x8-1 ёки 60x22 2, 90x16 2 тизимда жойлаштирилади;
б)яахоб суви чуқур, оч тусли бўз ва механик таркиби оғир, тақир, шўрланишга мойил тупрокдарда гекгарига 160-180 минг кўчат қолдириб бОсмли қаторларда 60x9-1; 90 см ли қаторларда 90x7-1 ёки 60x18 2 ва 90x14 -2 тизимда жойлаштирилади.
Ғўзани яганалаш. Ғўза ниҳолларининг бутун майдони бўйлаб, ҳатто тракторларнинг бурилиш майдонпарида ҳам бир текис жойлашишига, ғўза қаторларининг ҳар бир метрида кўчатнинг бут бўлишига алоҳида аҳамият берилиши керак. Кўчатларнинг тўғри жойлашишига, ягананинг сифатли ўтказилишига эришиш мақсадида етарли миқдорда шаблонлар тайёрланиб, ягана қилувчиларнинг ҳаммасига ундан берилиши зарур.
Ёш ниҳолларнинг ривожланиши ҳамда кўсакларнинг очилишини тезлатиш максадида чигит сони аниқ миқдорда экилмаган далаларда яганалаш ўтказилиши зарур. Яганалашни ғўза ниҳоллари бир-икки чинбарг чиқаргунга қадар тугаллаш керак. Агар бу муддатдан кечикиб 3-4 чинбарг чиқарганда тугалланса, ҳосилдорлик гекгарига 2-3 центнерга, 4-5 чинбарг чиқарганда тугалланса, 4-5 центнерга камаяди. Энг асосийси, яганалаш кеч ўтказилса, ниҳолларнинг илдизлари бир-бири билан бирикиб кетиши натижасида ўсимликнинг ошиқчасини олишда қолган ниҳолларнинг илдизлари шикастланади. Бу ғўзалар ривожланишининг кечикишига олиб келади.

Download 30.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling