Пахта етиштириш технологияси
Чигит экиш муддатлари, чуқурлиги ва меъёри
Download 30.48 Kb.
|
Пахта етиштириш технологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чигитни пуштага экиш.
Чигит экиш муддатлари, чуқурлиги ва меъёри. Эртапишар, юқори пахта ҳосилини етиштиришда чигит экиш муддатлари ҳам катта аҳамиятга эга.
Эртапишар пахта етиштиришнинг асосий талабларидан бири. чигитни энг қулай муддатларда экиб, уни табиий намига бир текис ундириб олишдан иборат. Тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ўртача суткалик барқарор ҳарорати 12°С даража бўлганда тукли чигитларни, 14°С даража бўлганда эса туксизлантирилган чигитларни экиш керак. Ҳар гектар майдонга сарфланадиган чигит миқдори туксизлантирилган бўлса, 25-30 кг, тукли чигит 60 килограммдан ошмаслиги шарт. Чигит экиш пайтида уруғнинг бир хил чуқурликка тушишига, қаторларнинг тўғри чиқишига, туташган қаторларнинг орасидаги масофанинг бир хил бўлишига алоҳида аҳамият берилиши зарур. Пахта етиштирувчи вилоятлар учун чигит экишни тугаллашнинг энг мақбул муддатлари: Сурхондарё вилоятининг жанубий туманлари учун 10 апрелгача; Сурхондарё вилоятининг шимолий туманлари, Қарши чўли туманлари, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Фарғона вилоятининг Қўқон гуруҳи туманларида 15 апрелгача; Тошкент, Андижон вилоятлари, Фарғона гуруҳи туманлари, Қашқадарё вилоятининг бўз тупроқлар минтақасидаги туманлари ва Сирдарё, Жиззах, Навоий вилояти туманларида 20 апрелгача; Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларида 25 апрелгача; Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида 30 апрелгача. Бу саналар баҳорда об-ҳавонинг келишига қараб 3-5 кун олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин. Чигит экишни биринчи навбатда тез қизийдиган енгил тупроқларда, кейин эса ўрта ва оғир тупроқли ерлардан бошлаш керак. Уруғни эрта ва текис ундириб олиш учун унинг чуқурлигига алоҳида аҳамият бериш лозим, меъёридан ортиқ чуқур экилган ёки саёз экилган майдонларда чигит тезда униб чиқмайди. Чигит экишнинг энг мақбул чуқурлиги ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда 3-4 см, бошқа турдаги тупрокдарда 4-5 см ҳисобланади. Чигитни пуштага экиш. Чигит пуштага экилганда, одатда, пуштасиз экишга нисбатан тупроқнинг ҳарорати 3,5°С ошиқ бўлади, бунда табиий намлик чигитнинг униб чиқишига етарли бўлиши ҳисобига ўртача 7-10 кун олдин экишга имконият ярагади. Шунингдек, ҳосилдорлик ҳар гектар майдон ҳисобига 4-6 центнерга ошади, пахтанинг 8-10 кун олдин пишишини таъминлайди. Биринчи теримда ҳосил салмоғи гектарига 4,3 центнерга ортади. Бу усул асосан шўрланмаган тупроқларда қўлланилади, лекин шўри яхши ювилган ерларда ҳам қўлланса бўлади. Апрел ва май ойларида ёмғир, сел ва дўл ёғиши оқибатида мтқалоқ ҳосил бўлиб туради, оқибатда илдиз чириш касаллиги | лрқалиши мумкин. Бу кўчат сонини камайтириб юборади. Бундай вазиятда илғор хўжаликлар тажрибасига қараганда, иложи борича эрта экилган ғўзаларни бузиб юбормай сақлаб қолиш мхши натижа беради. Ана шундай пайкалларда сеялкада ёки қўл билан хатосига чигит экиб, кўчатни мўлжалдаги микдорга етказган маъқул. Даладаги кўчат сони гектар ҳисобига 30-40 минг тупдан кам (бўл иб қолган такдирда вактни бой бермай, 20-25 майларгача далани 1-2 кунда бузиб, эртапишар навлар экиш тавсия этилади. 20-25 майлардан кейин ғўза туп сони 20-30 мингдан кам бўлган ҳолда ҳам уни бузмай, орасига экиш керак. 1 июндан сўнг чигитн и қайта экиш тавсия этилмайди, чунки ҳосилдорлик 3-4 марта кам бўлади. Download 30.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling