Патологик физиология
ЖИГАР ПАТОЛОГИЯЛАРИДА ПАТОГЕНЕТИК ТЕРАПИЯ АСОСЛАРИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
19.11. ЖИГАР ПАТОЛОГИЯЛАРИДА ПАТОГЕНЕТИК ТЕРАПИЯ АСОСЛАРИ
Хозирги вақтда тиббиёт вирусли гепатитлар ва жигарнинг токсик шикастланишларини специфик (махсус) даволаш усулларига эга эмас. Шу сабабли жигар шикастланишларини даволашда патогенетик терапия усуллари қўлланилади, улар жигар функцияларини етишмовчиликларини камайтиришга, алмашинув жараёнларини нормаллаштиришга, жигарга алоқадор комани олдини олишга қаратилган. Жигар касаллигида ётиб даволаниш режими тавсия этилади. Айниқса касалларни рационал (мақсадга мувофиқ) овқатланишга эътибор қаратилади. Эпидемик гепатитда сифатсиз овқатланиш ўлимнинг кўпайишига олиб келади. Овқатланиш учун карбонсувларга бой ва оқсиллар етарли овқатлар тавсия қилинади, чунки оқсилли овқат жигарда оқсилнинг миқдорини кўпайтиради, жигарни оқсил фермент хосил қилиш функциясини яхшилашга ва жигар тўқимасини регенерациясига имконият яратади. Овқат таркибида оқсилнинг миқдори 80 – 100 гр бўлиши зарур, болаларга эса ҳар бир килограмм оғирлигига 3 гр бўлиши керак. Шу мақсадда касалларга творог, ёғсиз гўшт, чучук сувда яшовчи балиқ кабилардан тайёрланган овқат тавсия қилинади. Жигарга алоқадор кома, комага яқин холатларда, қонда аммиакни миқдорини кўпайиши билан кечувчи жигарни оғир шикастланишларидагина овқатда оқсилни чегаралаш таклиф қилинади. Оқсил етишмовчилигида касаллар учун алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар аралашуви тавсия қилинади. Вена қонига глюкоза ёки плазма юборилади, шунингдек даволаш мақсадида физиологик эритмани томчилаб хукна қилинади (клизма) ва тери остига юборилади. Жигар касалликларини даволашда витаминлар алоҳида ўрин эгаллайди (В1, В2, В6, Рр, С, В12 пантотен кислотаси). Геморрагик диатезларда витамин К (викасол) ва витамин Р (рутин) тавсия қилинади. Моддалар алмашинув жараёнини яхшилаш мақсадида кокарбоксилаза, аденинмононуклеотид, цитохром, АТФ, дифосфопиридиннуклеотид каби коферментлар қўлланилади. Детоксикация (захарланишни камайтириш) мақсадида глюкурон кислота қўлланилади. Патогенетик терапиянинг усулларидан бири бўлиб, яллиғланиш реакциясини, ҳужайралар мембраналари ўтказувчанлигини, некротик, жараёнлар суръатини ва тарқалишини камайтирувчи антителолар хосил бўлишини ва қўшувчи тўқима ривожланишини тўхтатувчи стероид гормонларни қўлланилиши ҳисобланади. Глюкокортикоидлар моддалар алмашинуви (карбонсув, оқсил ва бошқаларнинг) ҳар хил томонларига таъсир қилади ва буйрак ости безининг қобиқ қисмининг функционал холатига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Айниқса жигари алкогол билан шикастланган шахсларда ва жигарни жиддий ёғли инфильтрацияси холларида липотроп дорилардан метионин, липокаин, холин кабилар қўлланилади. Альбумин, плазма, зардоб, соф қонни ўзини, γ – глобулин ва кўп миқдордаги суюқликлар юбориш кўзда тутилади. Жигарга алоқадор кома холатида стериод гормонларнинг катта дозалари, - глютамин, кенг спектрли таъсир қилувчи антибиотиклар, глюкоза, глютамин кислотаси қўлланилади. Ичак орқали аммиак билан аутоинтоксикацияни олдини олиш учун оқсилсиз диета буюрилади. Тузли ични бўшаштирадиган ва тозалайдиган клизма (хукна) қилиш тавсия қилинади. Жигар циррозларида портал системани енгиллаштириш мақсадида жаррохлик операциялари ўтказилади. Шунингдек ошқозон ва қизил ўнгачнинг варикоз кенгайган веналарини кесиб ташлаш операциялари бажарилади. Улар қорин бўшлиғидан суюқлик дренажини таъминлайди ёки кенгайган веналарни бартараф қилади. Жигар артериясини боғлаб, жигарга келаётган артериал қонни чегаралаш йўли билан портал системанинг босимини пасайтириш мумкин деган тахминлар хам мавжуд. Бундай операциянинг даволаш самараси хамма вақт бир хил эмас ва кўпинча узоқ давом этмайди, чунки портал босимнинг пасайиши фақат жигар (хужайралари) артерияларининг ўз-ўзини цирротик жараён билан нисбатан камроқ шикастланган холларда ва гидравлик босимни артерияларда хақиқатда веноз системага чиндан хам ўтганидагина портал системанинг босимини пасайиши кузатилади. Операциянинг вақтинчалиги қизилўнгачнинг кенгайган веналаридан 60% касалларда қон кетишни рецидиви (қайталаниши билан тасдиқланади. Шуни эътиборга олиш керакки, жигар артериясини боғлаб қўйиш, жигарга артериал қонни келишини чеклайди ва жигар тўқимасини гипоксиясини оғирлаштиради, бу эса жигарнинг функционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва цирротик жараённинг янада кескинлашувига имконият яратади. Портал гипертензияни жаррохлик билан даволашнинг яна бир усули сифатида спленоэктомия хам таклиф этилган. Бунинг оқибатида фақат талоқни олиб ташланмай, балки талоқнинг йирик артериясида хам қон харакати тўхтатилади. Бироқ талоқ артериясида қоннинг чекланиши қорин артерияси орқали қонни ўзгармаган миқдорда келиши, портал ўзаннинг бошқа артериялари бўйича қонни келишини кучайтиради. Шу туфайли портал босимни пасайиши вақтинчали холат бўлиб, қон кетиши 40% холларда рецидив (қайталаниш) беради. Шуларни эътиборга олиб кўп жаррохлар портал гипертензияни даволашда спленоэктомияга мустақил даволаш усули сифатида салбий қарамоқдалар. Портал гипертензияни даволашнинг бошқа йўллари хам бўлиб, ўтказиладиган операциялар портал ўзанини енгиллаштиришда портоковал анастомозларни қўйишнинг ҳар хил вариянтларидан фойдаланилади. Бу вақтда портал система томирларидан қонни қайтиб оқиб кетиши жигар орқали бўлмай, балки уни четлаб ўтади ва пастки ковак вена томирларига қўйилади, шу йўл билан портал гипертензиянинг асосий сабаби бартараф қилинади. Бу операция бир мунча узоқ муддатли самара беради, тахминан 4% холлардагина қон кетиши қайталаниши мумкин. Анастомозлар хосил қилингандан сўнг ўлимнинг сони 8 – 9% ошмайди. Шуни эътиборга олиш керак – ки бу жаррохлик операциясидан сўнг жигарнинг детоксикацияси, барьер, деполовчи функцияларнинг самарадорлиги камайиши мумкин. Бу портоковал анастомозли касалларни мақсадга мувофиқ овқатланиши ташкил қилишни, амиак билан захарланишга қарши курашишни, ошқозон ичак йўлларининг токсик инфекцион касалликларини олдини олишни талаб қилади. Жигар циррозида фақатгина портал гипертензия бўлибгина қолмай, балки цирротик ўзгарган жигарни қон билан таъминланишини ёмонлашувидан келиб чиққан функционал етишмовчилигини хам тассаввур қилинган холда ва шу икки омилни эътиборга олган холда жаррохлик операциялари таклиф қилинган. Бунда портал ўзанини енгиллаштириш жигарни қон билан таъминлашни яхшилаш билан уйғунлашгандир. Бу хил операцияларга оментогепатокпексия, портоковал анастомоз йўли билан жигарни қўшимча артерилизацияси киради. Оминтогепатопексияда жигарни сатхига (юзасига) чарвини тикиб қўйилади. Бу операция жаррохлар томонидан ижобий бахоланди ва тажрибада хам яхши натижалар берди. Бу операциялар фақатгина анастомозлар яратибгина қолмай, балки жигарни қон билан таъминланишини хам яхшилайди. Экспериментда ва клиникада портоковал анастомоз билан биргаликда жигарни тўқимасига артерилизация қилувчи ижобий натижалар берувчи мураккаб операциялар ўтказилган. Масалан, бунда талоқ артерияси боғланган дарвоза венасининг жигар томондаги учига улаб тикилади. Цирротик ўзгарган жигар тўқимасининг регенерация жараёнини стимуляция қилиш маъносида қисман гепатоэктомия операциясининг қўлланиши муайян натижалар беради. Жигар артериясини десемпатизация қилиш операцияси ижобий, лекин вақтинчалик самара беради. Бу операцияни қўллаш жигарга артериал қонни оқиб келиши мўлжалланган. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling