Патологик физиология


ЖИГАР ПАТАЛОГИЯСИ БИЛАН АЛОҚАДОР КОМА


Download 1.57 Mb.
bet98/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

19.9. ЖИГАР ПАТАЛОГИЯСИ БИЛАН АЛОҚАДОР КОМА

Бу кома қатор неврологик ўзгаришлар билан ифодаланади. Улардан энг яққол кўрингани марказий нерв системасининг функциясини бузилиши, безовталик пай рефлексларини кучайиши, титроқ хуружларининг пайдо бўлиши, кейинчалик адинамия пайдо бўлиши, уйқу босиши, хуш йўқолиб, ҳаётий функцияларнинг хаммасининг сўниши келиб чиқади. Кома жигарнинг ўткир токсик дистрофиясида, вирусли гепатитда, жигар циррозида, қон айланишининг ўткир бузилишларида пайдо бўлиши мумкин. Жигарга алоқадор команинг пайдо бўлиш механизмида қатор омилларни ахамияти бўлиб, улар жигарнинг асосий функцияларни ўзгариши билан боғлиқ. Дезаминланиш жараёнининг ва сийдикчил синтезининг бузилиши аммиакли бирикмаларнинг анча кўпайишига олиб келади. Улар эса М.Н.С. (Марказий нерв системаси) га токсик таъсир кўрсатиб, бош мияда оксидланиш жараёнларини пасайтиради, тўқима гипоксиясини чиқаради.


Аммиак миқдорини қонда кўпайиши параллель холда глютамин кислотани кўпайиши ва глюкоза миқдорини эса камайиши билан кечади. Бу холат аммиакни глютамин кислота билан биологик нейтраллаш жараёнининг кучайиши билан боғлиқ. Глютамин кислота синтези учун эса карбонсувлар зарурдир. Жигарга алоқадор кома холатида касаллар қонида аммиакнинг миқдори айниқса кескин ортиб боради. Бу холат мия ҳужайраларида аммиакнинг бириктирилишининг бузилиши ёки аммиак кўпайганлигидан реакциянинг функционал етишмаслиги оқибатида бўлиши мумкин, ҳамда сийдикчил синтезининг зўрайиб борувчи бузилиши оқибатида хам содир бўлади. Кўп олимлар аммиакли интоксикацияда глютамин кислотани қўллашни анчагина самарадорлигини кўрсатиб бердилар. Бошқа захарли моддалар (феноллар, токсик полилипидлар, тирамин) ичакларда сўрилиб ва жигарда захарсизлантирилмай қонда тўпланади. Организм учун кетон таначалари ( β – ёғ кислотаси) хам токсик таъсир кўрсатади.
Бош мия ва ички органларнинг функцияларига метаболик ацидоз салбий таъсир кўрсатади. Гиполипемия маълум ахамиятга эга бўлиб тўқималарнинг, асосан марказий нерв системасининг карбонсувларига очиқиши натижасида унинг ўзи кома пайдо бўлишига - (гипогликемик кома) олиб келади.
Жигарга алоқадор кома ривожланишининг механизмида сув – электролитлар алмашинувининг ахамияти каттадир, бу холда патологик ўзгаришга учраган жигарда альдестерон метоболизмининг бузилиши
иккиламчи альдестеронизм ривожланишига сабаб бўлади, буни оқибатида натрийни ушланиб қолиши, гипокалиемия пайдо бўлади. Электролитлар алмашинувининг бузилиши ионлар дисбалансига олиб келади. Na миқдорининг кўпайиши ва аксинча К+ камайиши сабабли МНС ва ички органлар функциясини бузилиши келиб чиқади. Мухитнинг осмотик доимийлигини физик константларини ўзгариши хам шу функциялар бузилишига сабаб бўлади.
Жигар циррози хам кома холати билан якунланиши мумкин. Бу холда жигар етишмовчилиги портал гипертензия синдроми қўшилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling