Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet95/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Паренхиматоз сариқлик.
Жигар ҳужайраларини вирус, инфекцион, токсик омиллар таъсиридан шикастланиши (гепатитларда) дан жигар циррози, ферментларни ирсиятга алоқадор етишмовчилиги (билирубинни глюкурон кислотаси билан бирикишини ва жигар ҳужайралари орқали транспортни таъминловчи) каби омиллар таъсиридан жигар ҳужайраларининг бирламчи шикастланиши ва натижаси бўлиб эса сариқлик келиб чиқади.
Болалар патологиясида эса юқорида кўрсатилган сабаблардан ташқари яна жигарни шикастланишида цитомегалия, туғма токсоплазмоз, захм, киндик сепсиси кабиларнинг ахамияти бўлиши мумкин. Жигар ҳужайраларининг емирилиши ўтни жигарнинг ўт капиллярларидан лимфа ва қон томирларига киришига имконият яратади.
Жигар ҳужайраларининг функцияларини бузилиши ва жигар паренхимасининг бир қисмининг халок бўлиши натижасида глюкуронилтрансфераза ферментининг фаоллиги камаяди ва шу туфайли қондаги эркин билирубиннинг хаммасини жигар ҳужайралари ютиб ола олмайди.
Гепатитларда ферментлар фаоллигининг камайиши айниқса эмувчи болаларда яққол намоён бўлиб, қондаги биллирубинни ўт – сафрога ўтишини бузилишига, диглюкуронидларнинг миқдорини камайишига, моноглюкуронидларни кўпайишига олиб келади.
Қонда бевосита боғланган ва эркин билирубиннинг миқдори кўпаяди ва бу сариқлик ҳамда холемик синдроми пайдо бўлишига олиб келади. Сариқлик фақат жигарнинг ферментлар фаоллигини камайтирувчи омиллар таъсиридан пайдо бўлмай, балки глюкурон кислота билан бирикма хосил қилувчи ва шу йўл билан билирубин билан рақобатлашувчи омиллар таъсиридан хам пайдо бўлиши мумкин. Шундай моддаларга антибиотиклар (левомицетин, новобиомицин) барбитуратлар, хлор амфеникол, ментол ва бошқалар киради. Бир ёшгача болаларга глюкурон кислота билан бирикиб организмдан ажратилган дориларни бериш тавсия этилмайди, чунки булар гипербилирубинемияга имконият яратади. Янги туғилган болаларда гипоксия, инфекцион касалликлар, айниқса вирусли инфекциялар жигарнинг билирубинни глюкурон кислота билан бирикма хосил қилиш қобилятини камайтиради ва шу сабабли гипербилирубинемияга олиб келади. Сийдикда (бевосита) боғланган билирубин ва уробилин ажратилганлиги сабабли у сариқ рангли бўлади. Жигар ҳужайралари функциясининг етишмовчилиги ва ичакдан сўрилиб дарвоза венаси бўйича жигарга келган уробилиногенни билирубинга айланишининг бузилиши сабабли уробилинурия юзага келади. Паренхиматоз сариқликда овқат хазм бўлиши механик сариқликдагига нисбатан камроқ ўзгаради, чунки маълум миқдордаги ўт бемалол ичакка туша олмайди. Гепатитлар ва жигар циррозларида сариқлик аломати ва холсмия гепатоцитлар функцияси бузилишининг бир кўриниши бўлиб, у жигар етишмовчилигининг бошқа белгилари метоболизм ва химоя – барьер функцияларини бузилиши, геморрагик холатлар билан биргаликда пайдо бўлади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling