Патологик физиология


Витаминлар ва гормонлар алмашинувининг бузилиши


Download 1.57 Mb.
bet91/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Витаминлар ва гормонлар алмашинувининг бузилиши.
Жигарнинг функционал етишмовчилигида витаминлар ва гормонлар алмашинувининг бузилиши жигарни шу моддалар алмашинувида мухим роль ўйнашидан дарак беради. Маълумки, ёғда эрийдиган А, Д, Е, К, витаминларни ичакда сўрилиши фақат ўт кислоталари иштирокида рўй беради. Витамин А нинг 95% жигарда тўпланади (деполанади). Унинг қон плазмасидаги миқдори маълум даражада витамин А нинг жигардаги миқдорига боғлиқдир. Шунинг учун гепатитлар ва жигар циррозларида шу витаминни қон плазмасидаги миқдори камаяди. Шунингдек бу холат витамин А ни ичакда сўрилиш бузилганда (ўт ажратиш йўлларини обтурациясида, сурункали панкреатитларда) хам кузатилади. Ичакда ўт кислоталарини иштирок этиши витамин Д ва Е (токоферол) сўрилишини таъминлайди.
Инсонда хам экспериментал йўл билан ҳайвонларда ҳам ўт фистулаларида остеопороз содир бўлади, чунки бу вақт авитаминоз Д пайдо бўлади. Витамин Е нинг моддалар алмашинувидаги функциясига келсак, у оксидланиш жараёнларини тўхтатиб, ферментлар таркибидаги – гуруҳини қайталанган холатини таъминлашдан иборат. Оқсил ва токоферол дефицити шароитида тажрибадаги ҳайвонларнинг жигарини оғир шикастланиши юзага келади. Иккинчидан агар ҳайвонларга токоферол юборилса, уларни жигарида некроз пайдо бўлиши камаяди ёки некрозни олдини олиш мумкин.
Витамин К жигарда протромбинни хосил бўлиши учун зарурдир. Обтурацион сариқликда ва ўт фистулаларида витамин К етарли даражада сўрилмайди ва оқибатида геморрагик диатез пайдо бўлади. Бундай холларда вена томир ичига 1 мг витамин К ни юборилиши 10 минутдан сўнг қон таркибидаги протромбиннинг кўпайишига олиб келади. Жигар паренхимасининг шикастланиши қондаги аскорбин кислотанинг миқдорини 0,2 мг% пасайишига сабабчи бўлади ( нормада 0,5 – 1,5 мг% га тенг.
Жигар В гуруҳ витаминларининг алмашинувида қатнашади, бу витаминлар турли муҳим ферментлар таркибига киради (кофермент
сифатида) Витамин В 1 нинг жигарда фосфорланиш натижасида кокарбоксилаза хосил бўлади, жигар касалликларида эса унинг қондаги миқдори пасайганлиги туфайли пироузум кислотанинг қондаги миқдори кўпаяди. Витамин РР – никотин кислота – коэнзимлари 1 ва 2 ларнинг таркибий қисмидир, никотин амид кислота ажралишидан олдин жигарда метилланади. Жигарнинг оғир шикастланишларида, қондаги никотин кислотанинг миқдори камаяди.
Пантотен кислота (витамин В15) жигар ёрдамида коэнзим А –га киритилади. Витамин В12 жигарда деполанади ва қон яратиш жараёни учун жуда зарурдир. Жигар гормонлар алмашинувида мухим роль ўйнайди. Масалан, тироксинни парчаланиши ва чиқариб юборилиши асосан жигарда бажарилади. Жигар касалликлари билан органларни қонида кортикостероидлар, андрогенлар, эстерогенларни миқдорини кўпайиши ва сийдик билан ажралишининг ортиши қайд қилинади ва бу холат жигарда гормонларнинг алмашинуви ва инактиланишининг бузилиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Шунингдек жигар инсулин алмашинувида хам мухим орган саналиб, бу жараён махсус инсулиназа ферменти иштирокида содир бўлади. Қонда гормонларнинг миқдори маълум даражада бўлиши уларни тегишли эндокрин безларида хосил бўлишидан ташқари, гормонларни жигарда парчаланиши ҳамда метаболизми билан хам регуляция қилинади деб ҳисобланади. Шунинг учун Жигарнинг шикастланишларида гормонлар дисбаланси, эндокрин ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling