Патологик физиология


Ёғлар алмашинувининг бузилиши


Download 1.57 Mb.
bet90/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Ёғлар алмашинувининг бузилиши.
Жигар липидлар алмашинувида мухим роль ўйнайди. Ичакдан сўрилган ва ёғ деполарида хосил бўлган учглицеридлар жигарга тушади, у ерда учглицеридларнинг липолизи ҳосил бўлиб эфирланмаган ёғ килоталари ҳосил бўлади. Жигарда бу ёғ кислоталари қайтадан эфирланиб учглицеридларга айланади, бир қисми эса фосфолипидларни ва холестериннинг эфирини синтезига сарф бўлади.
Жигар ва қон плазмасидаги фосфолипидларнинг миқдори жигар тўқимасининг физиологик фаоллигини кўрсаткичи деб ҳисобланади. Жигарда учглицеридлар липопротеидлар таркибида, асосан β - липопротеид сифатида ажралиши мумкин. Жигарга келган кислоталар оксидланиб кетон таначаларини хосил қилади. Жигар касалликларида ёғлар алмашинувининг бузилиши қуйидагиларга олиб келади.
1.Ёғ кислоталаридан учглицеридларни синтези бузилади.
2.Жигардан учглицерид ва ёғ кислоталарини липопротеидлар таркибида ажралиши камаяди.
3.Жигарда фосфолипидлар холестерин ва унинг эфирларини синтези бузилади.
4.Жигарда ёғларни оксидланиши бузилади.
Жигарнинг токсик инфекцион шикастланиши жигар тўқимасида ёғли дистрофияни бўлишига олиб келади. Унинг патогенези патологик ўзгарган жигарда моддалар алмашувини бузилиши билан боғлиқ, яъни жигарда гликогеннинг камайиши, ёғларни деполардан мобилизация бўлиши, хужайра учглицеридларни липолизини бузилиши, юқори ёғ кислоталарини оксидланишининг ўзгариши. β – липопротеид ва фосфолипидларни етарли миқдорда хосил бўлмаслиги билан кечади.
Жигарда пайдо бўлган патологик жараёнлар оғирлиги даражасини кондаги эркин холестеринни эфирларига нисбатини аниқлаш билан ифодаланади. (нормада у 1 : 3 га тенг). Жигар ўткир дистрофияларида қонда холестеринни эфирлари кескин камайиб, хатто аниқланмайдиган даражага келади, айни шу пайтда келиб қоннинг умумий холестерини хам тезлик билан пасайиб боради. Механик сариқликда кузатиладиган гиперхолестеринемия холестеринни ўт таркибида қонга ажралиши билан тушунтирилади. Гепатитлар ва жигар циррозларида қондаги фосфослипидлар миқдори нормага нисбатан 40 - 70% камаяди. Шу билан бирга қон зардобида умумий липидлар, эфирланмаган ёғ кислоталари миқдорини кўпайиши. Β – липопротеидлар миқдорининг ўзгариши кузатилади, ҳамда кетон таначалари кўпаяди айниқса организмга кўпроқ ёғ тушганида.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling