Патологик физиология


ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИДА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ


Download 1.57 Mb.
bet88/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

19.4. ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИДА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ


Карбонсувлар алмашинувининг бузилиши.
Жигарнинг шикастланиши (гепатитлар, жигар циррозлари) гликогенни синтези ва жамғарилиш жараёнларини бузилиши билан, бошида озроқ гипергликемия, жигарни кучли диффуз шикастланишларида эса жиддий холатдаги гипогликемия билан ифодаланади. Жигарда гликоген захирасини камайиши (нормада итлар жигарида (0,8-7,1%, қуён жигарида 1,3 – 13%, каламушникида 3-5%, инсон жигарида 2-5% - яъни у 30-100 гр. ташкил қилади) жигар тўқимасини биокимёвий тадқиқот қилиш йўли билан аниқланади ва шу холатни адреналин юбориш йўли билан тасдиқлаш мумкин. Бу синама ёрдамида соғлом инсон ва ҳайвонлар қонида қандни миқдорини унча ифодаланмаган даражага кўпайиши билан содир бўлади. Жигарни карбонсувлардан фойдаланиш қобиляти пасаяди, бунинг исботи сифатида глюкоза ва галактозадан ортиқча миқдорда юборилганида гликемия эгри чизиқларини ўзгариши алиментар гликозурияни пайдо бўлиши ҳисобланади. Жигарда сут кислотасидан гликогеннинг ресинтези бузилади (қонда сут кислотасининг миқдори ортади) фақат жигарда содир бўладиган гликонеогенез (оқсил ва ёғнинг парчаланиш махсулотларидан глюкозанинг хосил бўлиш жараёни) секинлашади.
Карбонсувлар алмашувининг юқорида кўрсатилган бузилиши жигар хужайраларини (дистрофия, некроз) шикастланиши ва карбонсувлар алмашувида иштирок этувчи ферментлар фаоллигини пасайиши билан боғлиқ, шунингдек жигар касалликларидаги гипопротенемия ва оқсил етишмовчилиги хам шу ферментларнинг синтезини бузилишига олиб келади. Жигарда гликогенни миқдорини камайишига олиб келишини қайд қилиш керак, чунки, гликоген глюкурон кислотага айланади.
Ҳайвонлардаги экспериментлар жигарни гликоген захирасини сунъий буйрак глюкозурияси чақириб камайтириш оқибатида жигарни токсик моддаларга нисбатан сезгирлигини ортишини кўрсатади. Бундан ташқари жигарни ферментлар системаларини ирсий деффекти маълум, у холда жигарда гликогенни кўп миқдорда тўпланиши, жигар ҳужайраларини шикастланиши ва жигарда қўшим тўқималарни кўпайиши кузатилади. Бундай паталогик ҳолат- гликогенозлар деб юритилади (карбонсувлар алмашувининг паталогик физиологиясига қаранг).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling