Патологик физиология


Е.С. Лондоннинг ангиостомия усули


Download 1.57 Mb.
bet87/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Е.С. Лондоннинг ангиостомия усули.
Дарвоза ва жигар веналарига металл канюлалар ўрнатиб тикилади, уларнинг бўш учини қорин деворини олдинги сохасига чиқариб қўйилади. Сурункали тажрибаларда фистуладан фойдаланиб дарвоза венаси орқали жигарга, жигар венаси орқали жигардан оқиб чиқаётган қонни текшириш учун имконият яратади. Агар зарурият туғилса хохлаган артериядан олинган қон таркибини фистула ёрдамида олингани билан солиштириш мумкин. Шу усулдан фойдаланиб карбон сувлар, оқсил, ёғ, тузлар алмашувининг холатини, шунингдек жигарда билирубинни хосил бўлиши ва уни зарарсизлантириш функцияларини ўрганилади. Қўшимча қилиб яна жигарни нормал холатда ва шикастланишида уни кислород бюджетини хам текшириш мумкин.
Экспериментда жигарни томирларига лигатура хам қўйилади.
Итларда жигар артериясини боғлаш – бу операция натижасида жигарда анчагина жиддий ишемия юзага келиб, оқибатда жигарни ичак микрофлораси билан иккиламчи зарарланиши, жигар тўқимасини катта қисмини некрози ва ҳайвоннинг ўлими содир бўлади. Антибиотиклар юбориш некроз пайдо бўлишининг олдини олади. Артерияни боғлагандан 10 кун ўткандан сўнг коллатерал қон айланиш кучайиши оқибатида жигарда қон айланиши асл холига келади. Каламушларни жигар артериясини боғлаш эса жигарни функционал холатини бироз ўзгартиради холос, яъни қон зардобида умумий оқсиллар миқдорини, альбуминларни ва фибриногенни камайишига ва жигарни ўқ билан нишонланган бенгал пушти бўёғини ютиш қобилиятини пасайишига, жигарда гликогенни камайишига олиб келади. Морфологик жихатдан артерия боғлангандан сўнг аввал жигарни ишемияси кейин эса оқсилли дистрофияси пайдо бўлади.
Функционал ва морфологик ўзгаришлар келаётган артериал қон миқдорини камайиши (жигар ўз артерияси орқали 35% қон билан таъминлайди) ва жигар тўқимасида пайдо бўладиган гипоксия билан боғлиқдир.
Итларни дарвоза венасини боғлаш – портал системасида қонни оқиб кетишини қийинлаштиргани учун умумий қон айланишини кескин бузилишига олиб келади ва тез орада (1 – 2 соат ичида) ҳайвон халок бўлади ва шу ҳайвонларни ёриб кўрилганда веналарни хаддан зиёд димлангани, қорин бўшлиғидаги органларга қон қуйилганлиги ошкор бўлади. Инсонларда дарвоза венасининг тезликда пайдо бўладиган тромбози хам ана шундай ходисага олиб келади.
Жигар веналарини боғлаш – оқибатида жигардан қонни оқиб кетиши қийинлашган сабабли ҳайвон халок бўлади. Ҳайвонлардаги экспериментал цирроз (жигар веналарини тромбози) портал гипертензия ва асцит пайдо бўлишига имконият яратади.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда ва клиник тадқиқот усулларидан масалан, жигар тўқимасини биопсия усулида текшириш, рентгенвазография, нишонланган бенгал пушти бўёғини юбориб радиологик тадқиқот қилиш, жигарни сканерлаш оддий биокимёвий, биофизик иммунологик усуллардан фойдаланилади.
Ҳайвонларда жигар касалликлари ва жигар шикастланишини алохида синдромларини моделлари – гепатитлар, жигар циррозининг турли шакллари, портал гипертензия, асцит, механик сариқлик ва бошқалар яратилади ва шулар жигар патологиясининг этиология ва ривожланиш механизмларини тўлароқ ўрганишга имконият яратади. Экспериментда жигар касалликларини жаррохлик йўли билан даволаш усуллари – ўт – тош касаллигини жаррохлик билан даволаш, порто – ковал анастомозлар яратиш, жигар артериясини боғлаш, жигарни денервацияси, жигар артерияларсини боғлаш, жигарни денервацияси, жигар артерияларини десимпатизацияси, оменто – гепатопексия (қон айланишини яхшилаш мақсадида жигарга чарвини тикиб қўйиш), жигарни трансплантацияси ва х.к. синаб кўрилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling