Патологик физиология
ЖИГАРНИ ЎТ ХОСИЛ ҚИЛИШ ВА УНИ АЖРАТИШ ФУНКЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
19.6. ЖИГАРНИ ЎТ ХОСИЛ ҚИЛИШ ВА УНИ АЖРАТИШ ФУНКЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ
Жигарнинг ўт хосил қилиш ва ўтни ажратиш функциялари олдинроқ ўрганилган, тери, кўзнинг оқи, шиллиқ пардаларнинг сарғайиши сариқлик касаллигини илгаридан жигарнинг касалланиши билан алоқадор деб ҳисобланган. Эндиликда маълум бўлишига жигарда секреция қилинадиган ўт – сафро ўт кислоталари, ўт пигменти, холестерин ёғ кислоталари, фосфолипидлар, азотли бирикмалар, тузлар, муцин сувдан иборатдир. Ўт таркибида ҳар хил дори моддалар, баъзи гормонлар (қалқонсимон безларнинг гормонлари) витаминлар (рецинол, токоферол, фолат кислота, цианокобаламин) ва бошқалар ажратилади. Ўт кислоталари жигарда синезланади ва гликогол ҳамда таурин билан бирикиб, гликохолат кислоталар шаклида 12 бармоқли ичакка секреция қилинади ва овқат хазм бўлишида иштирок этади. Ўт пигменти билирубин органларнинг РЭС (ретикуло – эндотелиал система ҳужайралари) ларида (талоқ, жигар, суяк) парчаланган эритроцитларнинг гемоглобинидан хосил бўлади. 1 гр гемоглобиндан 34 мг билирубин пайдо бўлади. Нормада қонда озроқ (1 мг % камроқ) миқдорда мавжуддир. Бу тескари эркин билирубин бўлиб, сийдик билан ажралмайди. Қон билан жигарга кириб жигар ҳужайралари уни шимиб олади ва глюкурон кислота билан конъюгат хосил қилади ва ўт йўлларига сўнг ўт ажратувчи йирик йўллар орқали ичакка тушади. Бу жараён глюкуронилтрансфераза ферменти иштирокида бажарилади. Бу бевосита боғланган билирубин бўлиб, нормада фақат ўтнинг таркибида бўлади. Ўт хосил бўлиши ва ўтни ажратилиши жараёнларининг бузилиши оқибатида у қонда пайдо бўлади ва сийдик билан ажралади. Жигар касалликларида ўт кислоталарининг синтези, эркин билирубинни қон жигар ҳужайралари томонида қамраб олиниши, уни боғланган билирубинга айлантирилиши ва ўт таркибига ажратилиши жараёнлари бузилиши мумкин. Билирубинни ичакка ажралишининг камайиши натижасида стеркобилиноген ва уробилиногеннинг хосил бўлиши камаяди. Жигар касалликларида бундан ташқари билирубинни жигардаги бошқа нарсаларга айланиш доираси бузилади. Ичакда хосил бўлувчи ва дарвоза венасига (айланиш доираси бузилади.) тушунча стеркобилиноген ва уробилиноген қондан жигар ҳужайралари томонидан шимиб олинмайди. Кўп миқдорда умумий қон айланишига ўтиб кетади, сийдик таркибида ажратилади. Унинг таркибий қисмларини жигар – ичак доирасида айланишини бузилиши ингичка ичакдаги паталогик жараёнлар туфайли ичак микрофлорасини фаоллигини пасайишидан хам келиб чиқиши мумкин. Ўтни секрециясини кўпайиши ёки камайиши бошқа сабаблар таъсирида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, секретин ва гастриннинг инкрециясини кучайиши, адашган нервнинг тонуси ортганида кузатилиб, улар эса ўт ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Ўт ажралишининг хаяжонланиш вақтида бузилиши хақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек итларда ўт хосил қилишни шартли рефлекслар ёрдамида ўрганиш хам мумкин. Шартли қитиқловчи таъсирида шартсиз омилнинг табиатига қараб секреция қилинаётган ўтнинг миқдори ва таркибида сифат жихатдан ўзгаришлар пайдо бўлади. Ўт ажратилишининг кўпайиши қатор алиментар (овқат) омиллари ва дори дармонлар – ёғлар, тухум сариғи, пептон, магнезия сулъфат, маккажўхори попугининг дамламаси ва бошқалар таъсирида пайдо бўлади. Ўтнинг хосил бўлиш жараёни маълум миқдордаги энергия сарфи билан содир бўлади. Гипоксия, қизиб кетиш, гипотермия, цианидлар билан захарланиш кабилар энергия алмашинувининг бузилишига олиб келади. 12 – бармоқли ичакка ажралаётган ўтнинг миқдори фақат жигарнинг секретор фаолиятига боғлиқ бўлмай, балки ўт ажратувчи йўллар функциясининг нерв регуляциясига боғлиқлигини алоҳида қайд қилиш керак. Масалан ўт пуфаги бўйнини сфинктерини спазмаси (сиқилиши) ўт ажратувчи йўлларни иннервация қилувчи парасимпатик нерв толалари тонусининг ошиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин (баъзида хомиладорликда кузатилади) Дискинезиянинг бошқа шакли симпатик нерв системасининг рефлектор қитиқланишидан ва адашган нервни эса тормозланиши пайдо бўлади. Бундай холда ўт пуфагининг бўшашиши пайдо бўлади, унинг ичидаги босим камаяди ва ўтнинг ажралишининг бузилиши ўт ажратувчи йўлларининг чандиқ, яллиғланган ва ўсма тўқималари билан босилиб, сиқилиб (масалан, ошқозон ости безининг бошчаси билан қолишдан, ўт ажратувчи йўлларда уларнинг яллиғланишидан ҳосил) бўлган шилимшиқ моддани, тошни, гельментларни, қуюлиб қолган сафрони тиқилиб қолишидан хам пайдо бўлиши мумкин. Ўт хосил бўлиши ва ўт ажратилишининг бузилиши сариқлик касаллик пайдо бўлишига олиб келади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling