Патологик физиология
КОПТОКЧАЛАР ФИЛЬТРАЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
20.2. КОПТОКЧАЛАР ФИЛЬТРАЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ
Коптокчалар фильтрациясининг тезлигини кўрсаткичи бўлиб, вақт бирлиги давомида буйракларда ҳосил бўлган фильтрат ҳажми ҳисобланади.КТФнинг тананинг стандарт сатҳига 1,73 м2 нисбатан тўғри келадиган миқдори 3 ёшли болаларда катта ёшлиларни шу кўрсаткичига мос келади ва 620-750 мл/мин. 1,73м2 ташкил этади. КТФ капиллярларининг гидростатик босимини кўтарилганда ортади.Босимни ошиши эса қон томир ичига кўп миқдорда суюқлик жўнатилганда, эдамалар қайтаётганда, шунингдек келувчи артериолалар тонусининг камайш (иситма жараёнинг ҳарорат кўтарилаётган даврларида ва натрийга бой диета истеъмол қилинган шароитда) дан келаб чиқиб шу ҳолатларни ҳаммаси циркуляциядаги қон ҳажмининг кўпайши билан кечади.КФТнинг кўпайши қоннинг онкотик босими камайганида (гипопротеинимия )ёки оқсиллар фракцияларини йирик молекулали оқсил кўпайиши томон қайта тақсимланганда содир бўлади. Йирик молекулали глобулинларни онкотик босим ҳосил қилиш қобиляти анчагина камдир. КТФнинг камайши коптокчалар капиллярларидаги гидростатик босимни камайшида кузатилиб, у артериал босимни пасайши,оғриқли синдромда келтирувчи артериолаларни рефлектор равишда спазми, буйрак артериялари кавагининг туғма ва орттирилган ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.Организмнинг сувсизланиши оқибатида юзага келадиган қон концетрациясини кўпайши ва шунингдек қон томирга кўп миқдорда оқсилли препаратларни жўнатилаётганида ҳам қон плазмасини онкотик босими ортади ва шуларни ҳаммаси КТФни камайтиради. Фильтрацион барьер элементларидан биронтаси ёки бир нечтасини шикастланиши шуларга мос келадиган коптокчалар фильтрацияси тезлигини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, иммун комплексларини гломеруло нефритда тўпланиши баъзан мембранани механик (каваклар диаметри) ва физик (электрик заряди) хусусиятларини ўзгартириб, унинг ўтказувчанлигини бузади ва коптокчалар фильтрациясини камайтиради. Буйрак фильтрининг шикастланиши сийдикда эритроцитларни (гематурия) ва оқсилни (протеинурия) пайдо бўлишига олиб келади. КТФ-пасайшининг асосий аломати бўлиб, организмда азот алмашинувининг маҳсулотлари (сийдик кислота, сийдикчил, креатинин, индикан, фенол, индол, скатол) ушланиб қолиши ҳисобланади, уларни қондаги концентрацияси 36 ммол/л дан ортганда азотемия пайдо бўлади. КТФни пасайши натижасида фосфатлар, сульфатлар, органик кислоталарни ажратилиши бузилади қонда уларни концентрацияси кўпаяди - гиперфосфотемия, гиперсульфатемия гиперацидемия ҳолатлари пайдо бўлади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling