20.5. БУЙРАКНИНГ ЭНДОКРИН ФУНКЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ
1. Ренин-ангистензин системаси (РАС) фаолсиз ренин протеза-РАСлар таъсирида фаол ренинга айланади. Қонда диабетли касалларда, шунингдек қонинг ивувучанлиги омилларининг етишмовчилигида (XII, VII, V ва асосан Х омиллар) озроқ миқдорда фаол ренин бўлиб, бу эса унинг ҳосил бўлишининг бузилганлигини тахмин қилишга имкон беради. Қон таркибида фаол ренин жигарда синтезланувчи альфа-2-глобулин (2-глобулин)ни парчалайди ва уни ангиотензин 1га айлантиради. Ангиотензин 1 дан ангиотензин (АТ) 2 ҳосил бўлади. Бу фермент ўпка томирларида, бошқа организмнинг, шу жумладан буйрак томирларининг эндотелий ҳужайраларида шунингдек плазмада мавжуддир. Натрийнинг танқислиги (дефицити)да гипоксияда, шуниндек ўпканинг сурункали обструктив шикастланиши билан хасталанган касалларда айлантирувчи ферментнинг фаоллиги пасайиши мумкин, саркаидозда эса аксинча кўпаяди. Бу фермент фақат АТП ҳосил бўлишигагина имкон яратмай, балки у дефрессор кинин (бродикинин) моддасини ҳам фаолсизлантиради. АТП 2 қондан ферментлар билан парчалангандан сўнг чиқариб юборилади
Ренин – анготензин системасининг бузилиши
1. Ренинга боғлиқ бўлган гипертензия – бу патологик ҳолат буйракнинг йирик ва майда томирларини шикастланиши (буйрак артерияларининг стенози, атеросклерози) оқибатида пайдо бўладиган ишемия, ренин ҳосил қилувчи ўсма ўсиши билан алоқадордир.
2. Ренинга боғлиқ бўлган ўткир буйрак етишмовчилиги (ЎБЕ)-ЎБЕ нинг нефротик шаклларида буйрак ичидаги рениннинг кўпайиши найча коптокча акс алоқа механизм бўйича коптокчалар фильтрациясининг тезлигини камайишига олиб келади.
3. Бастер синдроми – ЮГА нинг гиперплазияси, қон плазмасида рениннинг фаоллиги, альдостероннинг секрецияси, простагландинлар (ПГЕ) нинг синтези ортиши билан, гипокалиемик алколоз юбориладиган ангистензинга натрий хлорнинг реабсорбциясини специфик дефекти Генле қовузлоғининг юқорига кўтариладиган тирсагида жойлашса эҳтимол. Бунинг оқибатида рениннинг секрецияси рағбатланади демак альдостеронинг ҳосил бўлиши калиуроз ҳам ортади. АТ 2 нинг миқдорини юқорилигига қарамай АБ (артериал босим) меъёрига яқин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |