Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet106/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Гипоосмоляр ҳолатлар
Агар буйракнинг концентрациялаш фунциясининг бузилишида сувни ажратишни ортиши кузатилса сийдикнинг етарли даражада суюлтирмаслиги кўпинча гипонатриемияга сабаб бўлади. Клиник ҳолатга қараб гипонатриемия организмда натрийнинг умумий миқдори пасайиши, ортиши ёки деярли меъёрда бўлсада кузатилиши мумкин.
1. Организмда натрийнинг умумий миқдорини камайганида туз кўп ажралувчи нефрит, диуретикларни катта дозаларда юборишда осмотик диурезда буйрак усти бези қобиғининг бирламчи етишмовчилигида, организмдаги натрийнинг умумий миқдори камайганда гипонатриемия пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда организмда ҳам сувнинг ҳам натрийнинг ҳам айниқса натрийнинг умумий миқдори камаяди.
2. Организмда натрийнинг умумий миқдори юқори ҳолатдаги гипонатриемия. Бундай ҳолат эдемалар билан кечадиган касалликларда (юрак етишмовчиликда,
жигар циррозида, буйрак етишмовчилигида) пайдо бўлади ва организмда ҳам сувнинг, ҳам натрийнинг умумий миқдорларини кўпайиши оқибатида юзага келади (кўпроқ натрийнинг миқдорини ортиши роль ўйнайди). Сувнинг экскрециясини бузилиши найча суюқлигини буйракнинг суюлтирувчи қисмига (сегментига) кам ўтиши (коптокчалар фильтрацияси тезлигининг камайиши ва найчаларнинг проксималь қисмида натрий реабсорбциясининг кучайиши) ва айланаётган қонда АДГ миқдорининг кўпайишига боғлиқ (АДГ нинг секрецияси эса артериал барорецентор орқали содир бўлиб, марказий гемодинамиканинг ўзгаришларини фаоллаштиради).
3. Организмда натрийнинг умумий миқдори меъёрида сақланганидан гипонатриемия сувнинг экскрецияси бузилиши билан кечадиган касалликларда (гипотиреоза, глюкокортикоид етишмовчилиги, АДГ нинг ноадекват секрецияси синдроми) пайдо бўлади.
20.4. НАЙЧАЛАР СЕКРЕЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ

Организмдан баъзи моддаларни чиқариб юбориш ультрафильтрациядан ташқари секреция йўли ҳам бажарилади.Қуйида мана шу жараён бузилишининг баъзи патофизиологик оқибатлари устида тўхтаб ўтамиз.Калий ионининг секрециясини бузилиши.Ҳужайра ичидаги суюқликнинг асосий катиони калий ҳисобланади. (Ҳужайра ичидаги суюқликда бу ион концентрацияси 157 мол/л, ҳужайрадан ташқари суюқликда 5 моль/л.га яқин).


Натрий иони эса аксинча ҳужайрадан ташқари суюқликда (152 моль/л). Ионлар концентрациясини бундай ассиметриясини сақлаб туриш учун ҳужайрани калий билан тўлғазиш ва унинг ичидан натрийни “сўриб олишни” талаб қилади Бу функция Nа-К-АТФ-аза ферменти бажаради,натрий-калий насосини функция қилиши.АТФнинг гидролизида ҳосил бўлган энергия ҳисобига бўлади. Плазматик мембраналарнинг ўтказувчанлиги калий учун юқори ва натрий учун аксинча пастдир, мана шу хусусияти туфайли калийни ҳужайрадан ташқарига диффузияси ҳужайранинг электр потенциалини пайдо бўлишига олиб келади (90 мм атрофида).Калийни ҳужайрадан ташқари суюқликдаги концентрацияси икки омил ёрдамида бажарилади: ҳужайрадан ташқари суюқликдаги рН ва буйрак найчалари функцияси билан бажарилади.
1.Ҳужайрадан ташқари суюқлик рН нинг пасайши (ацидоз) калийни ҳужайрадан чиқишига олиб келади (гидроген ионлари ҳужайра ичига ўтади) ва ҳужайрадан ташқари суюқликда калийни концентрацияси кўпаяди (гиперкалимия). Ҳужайрадан ташқари суюқлик рН нинг ортиши (алколоз) аксинча таъсир қилиб унинг оқибатида гипокалимия пайдо бўлади.
2.Физиологик шароитда филътрдан ўтган калийни ҳаммаси амалда дистал найчаларда реабсорбция қилинади.Нефронинг дистал бўғимларидаги калийни реабсорбция ва секреция қилиш қобилятига эга ана шу жараёнлар ўртасидаги мувозанат шу катионни сийдик билан секрециясини белгилайди.Буйраклар бир-кеча кундузда тахминан 90 ммоль/лкалийни ажратади.Буйракларни калий экскриция қилиш жараёнида КТФнинг роли жуда кам.
Калийнинг мувозанати патофизиологияси.Гипокалимияда (қон плазмаси калий концентрациясининг 3,5 ммоль/л пасайши) қуйдагилар кузатилади:
1.Скелет ва силлиқ мушакларнинг шикастланиш синдроми(сўнги фалаж, ОИТ-моторикасининг камайши),юрак мушакларининг шикастланиши (атриовентрикуляр блокада, QT-интервалининг узайши), переферик нервларни шикастланиши (парастазиялар), пайдо бўлади.
2.Буйракларнинг концентрация қилиш қобилятининг бузилиши содир бўлади.
Гипокалиемиянинг сабаблари.
1.Калийнинг овқат билан киришининг камайши.
2.Бирламчи гиперминералокортицизм (альдостеронизм, АКТГ ҳосил бўлишининг кўпайши).
3.Иккиламчи гиперминералокортицизм, қон плазмасида ренин фаолиятининг кўпайши билан кечадиган ҳоллар (ренваскуляр гипертанзия, эдемалар билан кечадиган ҳолатлар (юрак етишмовчилиги,нефротик синдром).
4.Буйрак найчалари функциясининг бузилиши (буйрак найчаларига алоқадор
ацидоз,фенкоми синдроми).
5.Диуретиклар ва ични бўшаштирадиган дориларни истеъмол қилиш, алкалоз гиперкалиемия (қон плазмасида калий концентрациясини 5 ммоль/л кўтарилиши нерв ва мушак ҳужайраларида мембрананинг тинчлик потенциалини камайтиради,деполяризация қилади. Гиперкалемияни асосий аломати юрак ўтказувчанлигини бузилиши ҳисобланади (синус тугунининг блокадаси, қоринчалар фибриллияцияси).
Гиперкалиемиянинг сабаблари:
1.Буйракларнинг калийни экскреция қилиш қобилятининг пасайши (олигурик буйрак етишмовчилиги, минералокортикоидлар етишмовчилиги, альдостероннинг антогонистларини юбориш).
2.Калийни ҳужайра ичидан ҳужайрадан ташқари бўшлиқда қайта тақсимланиши (рН ўзгариши).
3.Калийни кўп миқдорда алиментар ва парентерал юборилиши кабиларни кўрсатиш мумкин.
Гидроген ионлар секрециясининг бузилиши.Организмнинг сувли бўшлиқларидаги кислота-ишқор мувозанати ўпка,буйрак,ҳужайра ичидаги ва ҳужайрадан ташқари суюқликларни буфер системалар билан бошқарилади. Буйраклар қон плазмасининг водород ионларининг оптимал концетрациясини икки йўл билан сақлаб туришда қатнашадилар.
1.Водород ионларини учмайдиган кислоталар шаклида экскреция йўли билан.
2.Учмайдиган асосларнинг энг аввал бикарбонатларини реабсорбция қилиш йўли билан иштирок этади.
Водород ионлари нефроннинг ҳам проксимал ҳам дистал қисмларида секреция қилинади. Водород ионларининг энг тез секрецияси проксимал найчаларда содир бўлади, бироқ бу ерда рН ни айтарлик пасайши кузатилмайди, чунки водород ионлари ажратилмайди, улар бикарбонатларни реабсорбциясини таъминлайдилар.Водород ионларининг секрецияси найча ҳужайраларининг апикал юзасида натрийга алмашиш йўли билан содир бўлади, водород ионларини дистал найчаларга тушишидан бу суюқликни рН кескин пасаяди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling