Payg'ambarimiz sahobalari yoki aṣ-ṣaḥābah


Download 24.43 Kb.
bet3/3
Sana20.01.2023
Hajmi24.43 Kb.
#1104693
1   2   3
Bog'liq
Sahobalar hayoti

Ибн Хатал, Рабиъа ибн Умайя, Миқяс ибн Сумома кабилар аввал мусулмон бўлишган, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўришган. Кейин муртад бўлиб, кофир ҳолларида ўлишган.
Қурра ибн Ҳубайра ва Ашъас ибн Қайс Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни мусулмон ҳолларида кўришган, кейин диндан қайтиб, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг тавба қилиб, Исломга қайтишган. Уларнинг саҳоба саналишлари ҳақида ихтилоф бор. Бироқ Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳ каби Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликлари чоғида Исломга қайтса, у, шубҳасиз, саҳоба саналади.
Бунда фақат кўришнинг ўзи эмас, балки ҳамсуҳбат бўлиш ҳам шарт қилинади. Маълумки, Абдуллоҳ ибн Умму Мактумнинг кўзи ожиз бўлган. Шундай бўлса-да, у саҳоба саналади. Гарчи Ибн Умму Мактум Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган бўлса ҳам, у Зот билан мулоқотда бўлган. Абаса сурасининг аввалги оятлари нозил бўлишига айнан Абдуллоҳ ибн Умму Мактум сабабчи бўлгани кўпчилигимизга маълум.
Киши саҳоба бўлиши учун Расулуллоҳни ҳаётлик чоғларида кўриши керак. У Зот вафотларидан сўнг, ҳатто дафн қилинишларидан олдин кўрганлар ҳам саҳоба эмаслар. Бир киши кофир ҳолида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У Зот вафотларидан кейин мусулмон бўлса ҳам, у саҳоба саналмайди. Бунга Рум подшоҳи Қайсарнинг элчисини мисол қилиш мумкин.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни у Зотга нубувват келмасидан олдин кўрганлар у Зот вафот этганларидан кейин туғилганларга қиёс қилинади. Зеро саҳоба бўлиш учун «Муҳаммад»ни эмас, балки «Пайғамбар»ни кўриш шарт қилинган.
«Кўриш», деганда оқ-қорани ажратадиган ёшда кўриш назарда тутилади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам танглайини кўтариб, ҳаққига дуо қилган чақалоқлар ақлини таниганидан кейин у Зотни кўришмаган. Демак, улар саҳоба ҳисобланмайдилар.
Саҳобанинг Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни кўришидан кўра у Зот билан суҳбатлашиши хосроқ саналади. Муҳаддислар бу борада кенгроқ олиб, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ҳар бир кишини саҳоба ҳисоблайдилар.
Кишининг саҳоба экани қуйидаги йўллар билан аниқланади:
1. Мутавотир хабар билан. Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва бошқа машҳур саҳобаларнинг саҳоба экани жуда кўп ҳадис ва сийрат китобларидан маълум.
2. Бирон ҳодиса ёки савол бериш орқали ҳадисда зикр қилиниш билан. Масалан, Уккоша ибн Миҳсан ва Зимом ибн Саълаба кабилар ривоятларда зикр қилинишган.
3. Баъзи саҳобалар уларнинг саҳоба экани ҳақида гувоҳлик беришлари билан. Масалан, Абу Мусо Ашъарийнинг хабар беришича, Ҳумама ибн Абу Ҳумама Давсий Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис эшитган.
4. Саҳоба ўзининг саҳоба экани ҳақида хабар бериши билан. Масалан, бир киши «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлганман», «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитганман», деса, у саҳоба ҳисобланади.
Саҳобаларнинг асосий қисмини муҳожир ва ансорлар ташкил қилган. Улар ноиблик, волийлик ва лашкарбошилик вазифаларига сайланишган. Сабаби, улар ишончли, дин-диёнатда ҳаммага ўрнак эдилар.
Саҳобаларнинг Исломдаги ўрни беқиёсдир. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган, у Зот суҳбатларида бўлган кишилар бўлиб, айнан улар Ислом шариатини келгуси авлодларга етиб боришида кўприк вазифасини ўтаганлар. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таълимотларини, Қуръон ва ҳадисни пухта ўрганиб, мустаҳкам сақлаб, ўзларидан кейин келган тобеъинларга омонат билан етказганлар. Уларнинг шахсий ўрнаклари ва фикрлари ҳам Ислом шариатида муҳим аҳамият касб этади.
Мусталаҳул ҳадис илмида саҳобаларнинг барчалари одилдирлар, деган умумий қоида бор. Бунга Ислом уммати ижмоъ қилган. Омадий ва Ибн Ҳожиблар: «Саҳобаларнинг барчаси мутлақ адолатлидирлар», дейишган. Аҳли сунна вал жамоа уламолари ҳам саҳобалар адолатли эканларини таъкидлашган.
Саҳобаларнинг фитналарда қатнашгани ёки қатнашмаганидан қатъий назар улар адолатли Зотлардир. Улар қасддан ёлғон гапириш, ҳадис тўқишдан узоқ бўлганлар. Айнан саҳобалар ҳадиснинг қабул қилинмаслигига сабаб бўладиган камчилик ва нуқсонлардан сақланганлар. Шу сабаб саҳобалар ҳақида гап кетганда у саҳиҳ ёки заиф ровий, деган гап бўлмайди. Саҳобами, демак, у ишончли-саҳиҳ ровий саналади. Ҳатто санадда саҳобанинг номи зикр қилинмасдан «фалончи саҳобадан» дейилса ҳам, исмининг тушириб қолдирилиши ривоят санади заиф бўлишига сабаб бўла олмайди.
Ҳазрат Али ва Абу Суфён ўрталаридаги каби фитналарда қатнашмаган саҳобаларнинг энг адолатли эканида шубҳа йўқ. Аммо фитнада иштирок этганлар ҳақида турли фикрлар бор. Баъзилар: «Улар фитнада қатнашгунларига қадар адолатлидирлар», дейдилар. Аслида саҳобалардан яхши гумон қилиш лозим. Зеро, уларнинг адолати аниқ, фисққа қўшилганликлари эса гумонлидир.
Download 24.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling