Pdf-xchange 0 Examples


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МОДУЛЛИК-ЭЛЕКТРОН


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   242
Bog'liq
konf02

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МОДУЛЛИК-ЭЛЕКТРОН 
ТАЪЛИМДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Хошимов Б. 
ТАТУ Фарғона филиали 
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳаси, шу жумладан, олий 
таълимга катта эътибор қаратилмоқда. Аммо барча ҳам узоқ жойларга 
бориб, университетларга ўқишга кириб, олий таълимда ўқиш имкониятига 
эга бўлолмайди. Шунинг учун айниқса, кўпчилик чет эл олий таълим 
муассасалари дипломини тақдим этиш билан масофали таълим олишни 
таклиф этадилар. “Олий таълим” атамаси заминида иқтисод, фан, техника 
ва маданият соҳасида фаолият олиб борувчи, иш мобайнида илм-фан, 
маданият, техника янгиликларини қўллаган ва ўз устида ишлаган ҳолда 
назарий ва амалий муаммоларни бартараф этувчи юқори малакали 
мутахассисларни тайёрлаш тушунилади.
Масофавий таълим — асосий фаолиятдан узилмаган ҳолда таълим 
муассасасидан узоқда ўқув дастуридаги мавжуд билимларни ўзлаштириш. 
У замонавий ахборот технологиялари ва телекоммуникациянинг техник 
воситаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Кундузги ўқитиш 
бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг йўналишлари рўйхати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Масофали таълим Ғарбда анъанавий бўлиб қолди: ҳар бир юқори 
мавқега эга бўлган университет ҳозирги кунда албатта, масофали таълим 
дастурига эга. Кўплаб махсус «масофали ўқув юртлари» очилмоқда, 
улардан кўпчилиги дунёда машҳур ва турли мамлакатларда ўзларининг 
бўлимларини очмоқдалар (мисол учун, Британияда Open University, 
Россияда – Национальный Открытый Университет «ИНТУИТ»). 
Таҳминларга қараганда, айнан масофали таълим (анъанавий ўқиш шакллари 
билан биргаликда) кенг тарқалиб боради, таълимнинг бу шаклини «келажак 
таълими» деб ҳам аталмоқда.
Электрон модуллик таълимнинг асосий вазифаси профессор-
ўқитувчи ҳамда талаба ўртасидаги турли хил электрон ресурслар 
алмашиниш, модулли тизимга вазифа ва масалаларни жойлаштириш орқали 
таълим бериш самарасини ошириш ҳисобланади. Профессор-ўқитувчи фан 
бўйича ўз модули-электрон билим-базасини шакллантиради. Кафедра 
муҳокамасидан ўтказгандан сўнг, профессор-ўқитувчи уни курс 
бошланишдан аввал, веб сайтдаги махсус (рухсат этилган) порталга 
жойлаштиради. 
Электрон базанинг афзалликлари: 
- талабалар ушбу блогга ташриф буюриб, керакли бўлган 
маълумотларни олдиндан юклаб олиш ва мустақил таълим олиш 
имкониятига эга бўлади. 


344 
- профессор-ўқитувчи модулга қўшимчалар киритиш, тегишли 
материаллар қўйиш, муҳим эълон ва баҳолаш натижаларини жойлаштириб 
бориши каби оператив ўзгартиришларни амалга ошириш имкониятига эга 
бўлади. 
- профессор-ўқитувчилар ўз педогогик усулларини намоён эта 
олишига кенгроқ имконият юзага келади, мультимедиа ресурсларини 
тўғридан-тўғри жойлаштириш мумкин ва энг муҳими, профессор 
ўқитувчининг модуль материаллари сифатини таъминлашдаги масъулияти 
ошади. 
Масофали таълим, узлуксиз таълим тизими шаклларидан бири 
ҳисобланиб, инсоннинг билим олиш ва ахборотлардан фойдаланиш 
ҳуқуқини амалга оширишга йўналтирилган. Масофали таълим ҳар бир 
хоҳлаган инсон учун касбий фаолияти билан бир қаторда асосий ёки 
қўшимча таълим олиши имконини беради. 
Адабиётлар 
1. Мурадова Н.К., Мажидов Р.Р., Хайитматов У.Т., Махмудова Б.А. 
Касбий таълим услубиёти: Ўқув қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2007. 
2. YUQORI 
MALAKALI 
YURIDIK 
KADRLAR 
(http://uzbekistonovozi.uz/uz/articles/index.php?ELEMENT_ID=25640). 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling