Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА КЎРГАЗМАЛИ


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   242
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА КЎРГАЗМАЛИ 
ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Маматқулова У.Э., Абсаломов Т.Т. 
Жиззах давлат педагогика институти 
Ахборот-коммуникация 
технологиялари 
воситаларидан 
ўқув 
жараёнида 
фойдаланиш 
қуйидагиларга 
имкон 
беради: 
ўқув 
топшириқларининг турли хил вариантларини автоматик танлаш ҳисобига 
ҳар бир ўқувчи учун ўқитишнинг индивидуал траекториясини 
шакллантириш; локал ва глобал тармоқларда ўқув ахборотини қидиришни 
амалга ошириш имконияти ҳисобига ўқувчиларда мустақил ишлашга 
кўникмани ривожлантириш; ўзлаштирилган материални назорат қилишни 
автоматлаштириш; ўқув материалини компьютер экранида кўргазмали 
тақдим этиш шароитида ўқувчиларнинг мотивациясини ошириб, уларнинг 
ўқув фаолиятини фаоллаштириш ва бошқалар.
Ўқитишнинг кўргазмали воситалари ёки иллюстратив материаллар – 
расмлар, схемалар, диаграммалар, фотосуратлар, мультимедиа ва бошқа 
графикли тасвирлар, тушунтирувчи матнлардир. 
Кўргазмали воситалар янги функциялар, яъни ўқувчиларнинг билиш 
фаолиятини бошқариш функциясини амалга оширади. Уларнинг ёрдамида 
ўқувчиларни умумлаштиришга, олинган билимларни қўллашга ўргатиш 
мумкин. Ўқитишнинг иллюстратив воситаларидан фойдаланишнинг 


345 
самарали методикасига қўйилган талаблардан бири бўлиб, унинг дидактик 
ва тарбиявий имкониятларини амалга ошириш ҳисобланади. 
Дарс жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш таълим сифати ва 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бунинг учун фанларни 
ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ижобий 
натижаларга эришишга имкон бермоқда.
Ўқитишнинг кўргазмалилик тамойилининг умумтан олинган тамойил 
сифатида юқори даражада аҳамиятлилигига қарамасдан фанда электрон 
воситалар учун педагогик жиҳатдан самарали кўргазмали – образли тасвир 
сценариясини яратишнинг назарий асоси деярли мавжуд эмас. Жумладан, 
тасвирларни қайта ишлаш ва ўрганишда инсон кўзининг ноёб имкониятлари 
анъанавий ҳолда ҳам, шунингдек, ўқитишнинг электрон воситаларида ҳам 
етарли даражада фойдаланилмайди. Кўргазмалиликнинг тасвирий (расмлар, 
фотопортретлар, манзараларнинг фоторепродукцияси, наққошлик санъати, 
архитектура ва атрофдаги оламнинг бошқа фототасвирлари) ва шартли-
графикли (жадваллар, схемалар, блок-схемалар, график чизмалар, 
диаграммалар ва бошқалар) воситалари, шунингдек, замонавий 
мультемедиа иловалари (аудио ва видеолавҳалар, анимация) ўқувчиларнинг 
интелектуал билиш фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган қоғозли ва 
электрон нашрлар учун самарали дидактик воситалардан бири ҳисобланади.
Тушунча ва таърифларни, ҳодиса ва жараёнларни кўргазмали 
тушунтириш, иллюстрациялашни талаб этувчи матн лавҳасини тушуниш 
қийин бўлган шароитда у ёки бу кўринишдан кенг фойдаланиш, шунингдек, 
материални (қоғоз ёки электрон кўринишда) тўлиқ жонлантириш учун 
иллюстрациядан оптимал фойдаланиш, уни ўрганиш, тушуниш ва 
ўзлаштиришни яхшилашга, ўқитиш вақтини оптималлаштиришга, бутун 
ўқув-билиш фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон беради.
У ёки бу кўринишдаги иллюстрациялардан фойдаланишнинг 
мақсадга мувофиқлигини қисман аниқлашга имкон берувчи ёндошувлар ва 
тамойиллар мавжуд. Хусусан, тажриба кўрсатишича, иллюстратив 
материалдан қўшимча кўргазмали тушунтириш талаб этиладиган ўқув 
материалини тушуниш қийин бўлган шароитда, шунингдек, мавзулар 
бўйича мазмунли блокларни (модул, мавзу, параграф охирида) 
умумлаштириш ва тизимлаштириш учун, ўқув материалини умумий 
жонлантириш ва мотивацияни ошириш учун фойдаланиш лозим. 
“Иллюстрация қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлади” тамойили – 
ёлғон. Чунки, матнда кўп миқдордаги иллюстрацияларнинг мавжудлиги, у 
ёки бу расмга асоссиз ўтишлар сони, ўқувчиларга бутун гиперматн майдони 
бўйича ҳаволалар ёрдамида бошқа объектларга чегараланмаган эркин 
ҳаракат қилишнинг тақдим этилиши ўқитиш самарадорлигининг 
пасайишига олиб келиши мумкин. 


346 
Ўқитиш жараёнида баён этилаётган ахборот шартли-графикли 
тасвирлар (схемалар, блок-схемалар, диаграммалар, траектория) ва реал 
тасвирлар (сиртлар, жисмлар ва бошқалар) билан иллюстрацияланадиган 
анимациялар энг самарали ҳисобланади. 
Анимация эффектини амалга оширишнинг бир неча усуллари мавжуд. 
1. “Улаш” туридаги усул. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, 
муаллиф статик ахборотни танлаб, уни таркибий қисмларга бўлади, сўнгра 
бу қисмларни бир-бирига улаш кетма-кетлигини тасвирлайди. 
2. “Кэшлаш” туридаги усул. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, 
матн билан тўлдирилган жадвал дастлаб ёпиқ бўлади, сўнгра уни қадамма-
қадам очиш рўй беради.
3. “Фазода ҳаракатланиш” туридаги усул. “Улаш” усулидан фарқи 
шундаки, унда қадамлар кетма-кетлигини тасвирлаш керак. 
График иллюстрациялар билан тўлдирилган ўқитишнинг электрон 
воситалари экрани ўқувчилар диққатини тасвирларга жамлайди. 
Ўқитишнинг электрон воситаларидаги анимация элементлари, 
видеолавҳалар ва овоз жўрлиги билан ёрқин расмийлаштирилган 
иллюстрацияли тақдим этилган назарий материал ўрганилаётган 
материални қабул қилиш жараёнини осонлаштиради, уни тушуниш ва эслаб 
қолишга имкон беради, предмет, ҳодиса ва вазиятлар ҳақида яққол тасаввур 
ҳосил қилишга имкон беради, ўқувчиларнинг билиш фаоллигини 
рағбатлантиради. 
Дарс жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш таълим сифати ва 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling