Pdf-xchange 0 Examples
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГ ON-LINE ВА
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГ ON-LINE ВА OFF-LINE ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГ ON-LINE ВА
OFF-LINE ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Абдурахмонов O. Андижон Қишлоқ хўжалик институти Таълим тизимида ўқув жараёнини янгидан ислоҳ қилиш, янги ахборот технологияларига асосланган ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни кенг жорий қилиш бугуннинг талабидир. Бунда масофавий таълим тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида Интернетнинг кенг оммалашиши, айниқса, WWW тизимининг жорий этилиши бутун дунё таълим тизимига янги «Масофавий таълим» йўналишини олиб кирди. Масофавий таълим - бу ахборот ва коммуникация технологиялари Интернет, электрон почта, видео анжуман, аудио, видео маълумотлар ва мультимедиа ўқув қўлланмаларига асосланган узоқдан туриб ўқитиш, ўргатиш усулидир. Масофали таълимнинг, анъанавий таълимга қараганда бир қатор илғор йўналишларининг борлиги билан ажралиб туради, десак муболаға бўлмайди. Бундай йўналишларнинг ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган икки: on-line ва off-line турларини ажратиш мумкин. Буларнинг биринчиси ҳақиқий вақтда ахборот алмашинишни таъминлайди, яъни жўнатувчи томонидан юборилган маълумот, адресатнинг компьютерига етгач, ўша заҳотиёқ мос чиқариш қурилмасига жўнатилади. Оff-line технологияни фойдаланилганда олинган маълумотлар адресат компьютерида сақланади. Фойдаланувчи уларни махсус дастурлар орқали ўзига қулай вақтда кўриши мумкин. Оff-line технологиянинг асосий қулайлиги, компьютер қурилмаларига ва алоқа линияларини ўтказиш қобилиятига қўйиладиган талабларни камроқлигидадир. Улар, ҳатто коммутацияланган линиялар (Internetга доимий уланиш имконияти бўлмаган ҳоллларда) бўйича Internet уланишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ушбу турдаги технологиялар қаторига электрон почта, жўнатмалар рўйҳатлари ва виртуал анжуманларни киритиш мумкин. List-сервер ёрдамида ўқув ахборотларни жўнатишни ташкил этиш мумкин, электрон почта орқали ўқитувчи ва ўқувчи орасида шахсий мулоқот ўрнатилади, Виртуал анжуман эса, ўзига хос мураккаб бўлган масалаларни ёки курснинг қийнчилик туғдирган саволларини жамоавий муҳокама қилишни ташкил этиш имкониятини беради. Ушбу барча тахнологиялар Internet га уланган турли компьютерлар орасида маълумотлар алмашиниш имкониятини берадилар. 349 Off-line технологиянинг муҳим устунлиги, электрон почта ва виртуал анжуманлар билан ишлаш учун дастурий воситаларни танлаш имконияти катталигидадир. Замонавий почта дастурларида маълумотларни гиперматн кўринишида (гипермурожаатлар, матнларни шрифтли ва рангли ажратилган лавҳалари, график тасвирларни жойлаштириш билан) жўнатиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, хатга ихтиёрий форматдаги, масалан, MS Word форматидаги файлини жўнатишни ташкил этиш мумкин бўлган файл бириктирилиши мумкин. Оff-line технологиянинг самарадорлиги жорий консультация, назорат ва мустақил ишлар асосида ўқитувчи томонидан «қўлда» текшириладиган жорий назоратларни ташкил этишда кўринади. Оn-line технологиялардан даставвал Internet орқали ҳақиқий вақтда матнли маълумотларни алмашинишни амалга ошириш имкониятини берадиган chat ни эслатишимиз керак. Энг содда ҳолда «гап» икки фойдаланувчи орасида амалга ошади. Жамоавий суҳбат учун махсус Irc- серверга уланиш зарур. У ҳолда иш мобайнида фойдаланувчи ўз олдида маълумот юборувчиси кўрсатилган маълумотли экранни кўради. Кўпгина дастурлар, шунингдек фойдаланувчилар ичидан бошқа фойдаланувчилардан ажралган кимнидур «хусусий» мулоқотга чақириш имконияти мавжуд. Сhat билан ишлаш учун жуда кўп сонда дастурлар мавжуд, масалан mirc. Оn-line технологиянинг самарадорлиги айниқса тармоқли семинар машғулотлар ва гуруҳий консультацияларини ўтказишда каттадир. Хулоса қилиб айтганда, таълимда ва ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган технологияларнинг икки: on-line ва off-line турларидан фойдаланишнинг афзаллик ҳамда қулайлик томонларининг кўплиги, барча ахборот коммунакация технологиялардан фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилган. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling