Pdf-xchange 0 Examples


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   242
Bog'liq
konf02

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR 
1. Azizxo‘jayeva N.N. Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat. T.: 
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Adabiyot jamg‘armasi, 2006. 
2. www.crocodile-clips.com  


158 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА WEB-ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА 
АСОСЛАНГАН ЎҚУВ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Абдурахимов Д.Б., Жўраев У.С., Баходиров М.Д. 
ГулДУ 
Таълим-тарбия жараёнига замонавий ахборот технологияларини олиб 
кириш, таълимни компьютерлаштириш муаммоларини ҳал қилиш муҳим 
аҳамият касб этади. Ахборот технологияларининг ҳозирги вақтда таълим 
тизимида тутган ўрни бениҳоя каттадир. Ҳозирги кунда кўплаб таълим 
муассасаларида ўқитилаётган фанлар бўйича катта ҳажмда электрон ўқув 
ресурслар яратилган. Республика миқёсида бу ресурслардан ўқув 
муассасаларини самарали фойдаланишини таъминловчи “ZiyoNet” тармоғи 
ишлаб турибди. Аммо ундан фойдаланувчи таълим муассасаларининг 
йўналишлар ва фанлар кесимидаги яратилган электрон-ўқув ресурсларини 
ўзаро айрибошлаш ва уларни бевосита дарс жараёнларида фойдаланиши 
етарли даражада эмас. Шунга кўра таълим йўналишлари кесимидаги ҳар бир 
фанни самарали ўқитишда, уларнинг виртуал моделларини яратиш, 
тегишли 
аппрат-дастурий 
воситалари 
асосида 
ўқув 
жараёнини 
бошқаришнинг интеллектуал тизимини яратиш ва уни амалиётга жорий 
қилиш муаммосини ечиш кўзда тутилган. Бунинг асосида фан 
ўқитувчиларининг хар бир фан хсусиятидан келиб чиққан холда, жумладан,
педагогик ва психологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда 
ўқитувчиларнинг виртуал кабинетларини яратиш тамойиллари ишлаб 
чиқилади. Уларни амалиётга жорий этилиши таълим сифати ва 
самарадорлигини кескин ошиши кафолатнади. Бундай вазифаларни 
самарали бажаришда ўқув жараёнини виртуаллаштиришнинг дастурий 
таъминотларини яратиш, уларни стандартлаштириш ва жаҳон андозасидаги 
дастурий платформаларда инициализация қилиш муҳимдир.
Таълим 
жараёнининг 
сифат 
кўрсаткичлари 
ахборот 
технологияларининг қўлланилиши сабабли кескин ўзгарди. Бунинг 
негизида кучли электрон ўқув ресурслар базасига эга бўлган ва Web-
технологияларга асосланган ўқув тизимлари ётади.
Таълим жараёнида Web -технологияларга асосланган ўқув 
тизимларидан фойдаланишда қуйидаги асосий масалалар ечилиши кўзда 
тутилган: 
- электрон-ўқув ресурсларнинг умумий таснифи асосида уни яхлит 
объект сифатида шакллантириш, унинг асосий тузилмаси ва 
параметрларини тизимли тахлил асосида тадқиқ этиш; 
- ўқув жараёнларини виртуаллаштиришга қаратилган дискрет, 
семантик ва кўп босқичли математик моделларини ишлаб чиқиш, уларнинг 
турғунлик ва адекватлик тамойилларини аниқлаш; 


159 
- электрон-ўқув ресурсларини Web-технологияларга асосланган 
ўқитиш тизимига жойлаштиришнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш 
ва уни жорий этиш; 
- ўқув жараёнларини виртуаллаштиришнинг махсус дастурий 
фойдаланувчи 
интерфейси, 
масофавий 
тест-назорат 
ўтказиш 
технологиясининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
- таълим йўналишлари бўйича ўқиладиган фанларни эксперт тизим 
асосида оптимал концентрацияси асосида такомилаштриш масаласи, соха 
фанлардаги янги ютуқларни ўқув жараёнига интеграция қилиш; 
- барча масалалар ечимларини бирлаштириш натижасида 
бажариладиган амалий тақдиқотлар асосида яхлит интерфаоллик 
элементларга эга бўлган таълим порталини шакллантириш ва уларни
амалиётга жорий этиш. 
Таълим тизимида ўқув жараёнларини виртуаллаштиришнинг 
дастурий таъминотини замонавий Delphi, C++, Java, HTML, PHP, Apache-
Сервер дастурий муҳитларда ишлаб чиқишни талаб этганлиги бойис, бу 
мухитларни яхши билувчи мутахассислар иштирокчи сифатида 
аниқландилар. Ахборот-коммуникация технологияларининг таълим 
жараёнларида қўлланилишининг негизида ўқув жараёнини фанлар 
кесимида виртуаллаштириш, мультимедия ва тармоқ тизимлари ёрдамида 
ўқув жараёнининг моделлари, аппарат-дастурий воситаларини ишлаб 
чиқиш ва уларнинг амалий тадбиқларини ташкил этиш лозим бўлади. 
Биринчи навбатда ўқув жараёнларини тизимли тахлил асосида 
параметрлаш, уларнинг семантик, контент ва кўп босқичли моделлерини 
ишлаб чиқиш, бу моделларнинг турғунлик ва адаптивлик шартларини 
ишлаб чиқиш ётади. 
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси компонентларининг мазмунини 
Давлат 
таълим 
стандарти 
асосида 
тузилган 
фан 
дастурига 
мувофиқлаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва 
мустақил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида 
ишлаб чиқилади. Шунга кўра йўналишлар кесимидаги ҳар бир фанни 
самарали ўқитишда уларнинг виртуал моделларини яратиш, хусан ўқув 
жараёнига қаратилган аппарат-дастурларини ишлаб чиқиш, уларни 
бевосита амалиётга қўлланиш тамойиллари яратиш амалга оширилади.
АКТларнинг кейинги ривожланиш босқичларида ўқув жараёнини 
тўлиқ виртуаллаштириш, уларни олий таълим муассасалари ахборот-ресурс 
марказлари билан боғлаш масалалари юзага келди. Бу масалаларни ечишда 
тармоқ ечимлари, жумладан, Интернет тармоғи имкониятларидан кенг 
фойдаланиш зарурияти туғилди. Виртуал дарс ва унинг дастурий таъминоти 
ўқувчи ва ўқитувчи орасидаги он-лайн шаклдаги муносабатларни ўрнатиш 
имконияти шакллантиради. Натижада, Интернет тармоғида кўплаб 
ўқитувчи ва ўргатувчи муносабатларни, яъни таълим берувчи ва таълим 
олувчи орасидаги мулоқотни автоматлаштирувчи тизимлар пайдо бўлади.


160 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling