Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА CAMTASIA STUDIO


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   242
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА CAMTASIA STUDIO 
ДАСТУРИНИ ҚЎЛЛАШ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Зафаров A.A. 
Андижон давлат университети 
Электрон ўқув материалларга ишлов бериш ва яратиш йўлида
Camtasia studio дастури яъни экран видео ёзув билан боғлиқдир. Camtasia 
studio дастури бу-компьютер экранидаги барча харакатларнинг видео, аудио 
ёзувларини махсус дастур ёрдамида ёзиш ва ишлов беришдир [1]. 
Camtasia Studio дастури -электрон таълим (e-Learning) бериш 
тизимида фаол ишлатилади ва таълим технологияларини ривожлантирувчи 
восита сифатида эътироф этилади. Ривожланган ғарб давлатларида
масофавий электрон таълим мавжуд бўлиб, уни ташкил этиш ва бошқариш 
Интернет, мультимедия ёрдами билан амалга оширилади. Хозирги кунга 
келиб электрон ўқув материалларга ишлов бериш, Camtasia studio дастури 
билан видео материаллар тайёрлаш ишлари меъёрий холатга келди. Бу соҳа 
жуда тез ривожланиб, оммавийлашиб бормоқда [2]. 
Европа давлатларида Camtasia studio дастури оммавий равишда 
ишлатилмоқда ва айниқса кўнгилочар соҳаларда кенг қўлланилмоқда. 
Бизнинг мамлакатимиздаги таълим муассасаларида бу дастурга қизиқиш 
ўта юқори даражада эмас, у ерда ушбу технология алоҳида иштиёқ билан 
тадбиқ қилинади.
Таълим жарёнида Camtasia studio дастурини қўллаш имкониятлари 
Экранли видео технологияси таълим жараёнида жуда муваффақиятли 
бўлади [6]:

ҳар бир ҳаракат ва сўз ўрганувчи томонидан кузатилади ва жарёанни 
тадбиқ этади; 

тушуниш мураккаб бўлган жойларни бир неча марта қайтариб кўриш ва 
ўрганиш имконияти мавжуд

ўқув материални мустақил ўзлаштириш; 

ўша вақтнинг ўзидаёқ эшитган ва кўрганларини амалий тадбиқ этиш. 
Таълимнинг бундай шакли турли каналлардан олинган ахборотларни 
фаоллаштиришга имкон беради: кўришга оид, эшитишга оид, экранга оид. 
Буларнинг аралашувидан таълим жараёнини интенвификацияси юз беради 
ва ўзлаштирлаётган материаллар даражаси сезиларли даражада ортади. 
Омманинг эътирофича эшитишда ахборот -12 % га, визуал жараёнда -25 % 
га, уларнинг комбинациясида эса ЮНЕСКО нинг таъкидлашича 65 % га 
ўзлаштирилар экан [4]. 
Camtasia studio дастури ёрдамида аудитория машғулотларини 
ўтказиш ва дарсдан ташқари машғулотлар ташкил этиш ўқув материаллари 
яратишда ҳам қўллаш мумкин. 
Тахлиллар, амалиётлар шуни кўрсатмоқдаки Camtasia Studio 
дастурлари қулайлиги, сифатли ва профессионал иш юритиши маълум 
бўлмоқда. 


161 
Camtasia Studio- интерактив ўқув материаллар яратиш учун жуда 
қулай воситалардан биридир. У ёрдамида таълим, масофавий таълим
техник қўллаб-қувватлаш ечими, маҳсулотлар намойиши, презентациялар, 
тренировкалар яратиш мумкин. У ўзида иш столида қандай жараёнлар 
кетаётганини видео файл сифатида сақлаш қобилиятига эга. Бу дастурий 
маҳсулот TechSmith: http://www.techsmith.com компанияси томонидан 
ишлаб чиқилган. Дастур тушунарли ва қулай интерфейсга эга (расм1). 
Расм 1. Camtasia Studio дастури интерфейси. 
Camtasia Studio бешта асосий утилит қобиқ таркибга эга: 

Camtasia Recorder (экран видео ёзув учун),

Camtasia Menumaker (лойиҳа бош меню (диск) яратиш учун),

Camtasia Audio Editor (янги аудио файл яратиш, мавжудларини 
тахрирлаш, турли медиа-файллар овозлари учун),

Camtasia Theater (SWF-файллар ижро менюси яратиш учун),

Camtasia Player (экран видео ёзув ижроси учун). 
Camtasia Studio дастури экранни тўла, қисман ёки баъзи қисмларини 
ёзиш хусусиятига эга бўлиб, ихчам видео файлларни яратиб беради. 
Camtasia Studio лойиҳалар (проект) .camproj, экран видео ёзув эса .camrec 
форматли кенгайтмаларга эга бўлади (Жадвал 1). 
Видео ёзув вақтида экранга чизиш, турли эффектларни қўллаш, 
сиқчон чертилиши ва курсорни ёниб ўчиши кабиларни қўллаш мумкин. 
Видео ёзув даврида функционал клавишларни ҳам ишлатиш мумкин. 
Видео ушлаш (захвать) вақтида параллел равишда қўшимча овоз 
йўлакларини ҳам ишлатиш мумкин бўлади: веб-камера ва иккита аудио 
оқим-микрофон ва система сигналлари овозлар. Бу асосий видеонинг 
экранда кетаётган жараёнларни видео маърузачи орқали тушунтириш 
имконини беради. Бу ходиса экраннинг бурчагида “кадрдаги кадр” 
сифатида акс эттирилади. Микрофондаги овоз экранда кетаётган 
воқеаларни овозли баён этиш имкониятини таъминлайди. 


162 
Электрон ўқув материаллар ташқи кўринишини яхшилаш, шакл 
бериш учун Camtasia Studioда редактор яратилган бўлиб, у тасвирлар
овозлар, мусиқалар, изохлар, видеолар қўшиш имкониятига эга. Лойиҳада 
BMP, GIF, JPG ва JPEG, PNG форматли тавсирларни, WAV, MP3, WMA 
форматли овозларни, AVI, MP4, MPG и MPEG, WMV, MOV, SWF форматли 
видеоларни қўллаш имкониятлари мавжуд. 
Лойиҳани тахрирлаш жараёнида бир қатор эффектлар, масштабли 
понарамалар, виноскалар яратиш, имзоларни қўллаш мумкин бўлади. 
Ундан ташқари алоҳида кадрлар билан ишлаш имкониятига ҳам эга. 
Дастурнинг аудио овозларни тахрирлаш воситаси осонлик билан фондаги 
шовқинларни ўчириш ва яхлит овоз даражаси ўрнатишни таъминлайди. 
Camtasia Studio дастури ёрдамида яратилган видеони қуйидаги 
форматларга экспорт қилиш мумкин: AVI, SWF, FLV, MOV, WMV, RM, 
GIF, CAMV. Ихтиёрий видеонинг ижро этувчи exe-файлини CD ва DVD 
дискларга ёзиш, портатив қурилмаларда (iPhone, iPod) ижро этиш учун
хотирага олиш ишларидан ташқари бу дастур видеоларни Интернетга 
жойлаштиради ва бепул Screencast.com сервисларини таклиф этади. 
Дастур SCROM (масофавий таълим учун стандартлар тўплами
ишланмаси) қўллаб-қувватлайди ва масофавий таълим ишланмаларини 
яратади ва ташкил этади. Масалан, Moodle таълим тизими . 
Camtasia Studio дастури ишлаб чиқарувчи билан сайт мулоқот тизими 
жуда яхши йўлга қўйилган. Бу ерда фойдаланувчи техник қўллаб-қувватлаш 
хизматига мурожаат қилиш ва бепул ўқув ресурслари (видео, дарслик, 
фойдаланувчига қўлланма ва бошқа.) билан танишиш мумкин. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling