Pdf-xchange 0 Examples
ОПЕРАТОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН КОМПЬЮТЕР
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОПЕРАТОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН КОМПЬЮТЕР ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ
ОПЕРАТОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН КОМПЬЮТЕР
ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ Кирйигитов Б., Азимов Б., талаба Абдуганиев М. Андижон Давлат Университети Бугунги кунда интеллектуал бошқарувнинг тугалланган назарияси мавжуд эмас ва ушбу соҳадаги кўпгина илмий-техник вазифалар ўз ечимини кутмоқда. Шунинг учун оператор ва тизим ўртасидаги интерфейсни ташкил этиш учун замонавий интеллектуал воситаларнинг даражаси юқоридир. Операторларни қўллаб-қувватлашнинг компьютер тизимларини ишлаб чиқиш вақтини ва моддий харажатларни, кўплаб ходимларнинг келишилган ҳолда ишлашини талаб этади, бу ўз навбатида, бугунги иқтисодий шароитда анча қийин масала ҳисобланади. Билимлар базасини тўлдириш жараёни мураккаб ва ўзоқ муддат талаб этадиган жараён бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнлари учун операторларни таъминлаб туришнинг компьютер тизимларини (ОТКТ) лойиҳалаш жараёни ўз ичига қуйидаги асосий босқичларни олади: 1. Интеллектуал мониторни лойиҳалаш 2. Қарорни қабул қилиш учун зарур ахборотни олиш мақсадида операторларни таъминлаб туришнинг компьютер тизимларини ташқи муҳит билан ўзаро ишлашини лойиҳалаш. Операторларни таъминлаб туришнинг компьютер тизимларини кирувчи ахборотни тушуниши керак. 3. Операторларни таъминлаб туришнинг компьютер тизимларини лойиҳалаш тақсимланган тизим каби унинг яшовчанлиги ва тезкор таъсир этиш имконини яратади. 4. Билимлар базаси (ББ)ни ва объектда ва ташқи муҳитда содир бўладиган вақт бўйича мантиқни акс эттирувчи чиқиш машинасини лойиҳалаш. 5. ОТКТ билан қабул қилинадиган шахснинг ўзаро ишлашини таъминлайдиган тизим ростланишининг қуйи тизимни лойиҳалаш. Ростлаш қуйи тизимининг асосий функциялари бўлиб қарор қабул қиладиган шахснинг афзаллигини – компьютер тренажерини ишга тайёрлашдаги ОТКТ да фойдалана олиш учун афзалликларни аниқлаш ҳисобланади. 6. Гиперматин асосида қурилган ахборот-излаш қуйи тизимни лойиҳалаш. Оператор мураккаб объектга хизмат кўрсатишда семантик (тушунарли) ахборотнинг катта ҳажмини қайта ишлайди, унга тегишли ахборот талаб этилади. Бунда гиперматин билан ишлайдиган оператор "ҳал қилувчи" ҳисобланади. 7. Моделлаштиришнинг қуйи тизимини лойиҳалаш. Объект ишини ва ташқи муҳит ҳолатини моделлаштиришда кўпгина 379 интеллектуал функциялар автоматик (ёки автоматлаштирилган) тарзда бажарилиши керак. 8. Интеллектуал фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаш. Алоҳида қуйи тизимларнинг ва ОТКТ инструментларининг интерфейс имкониятлари оддий бўлиши мумкин, улар мураккабликнинг янги сифатини ҳосил қилади. Оператор ва ОТКТнинг интерфейс асоси бўлиб қуйидаги имкониятлар ҳисобланади: ОТКТ бошқа агентлар, тармоқ ресурслари ва фойдаланувчи билан ўзаро ишлашни таъминлайдиган билимларга асосланган қуйи тизимни ўз ичига олган интеллектуал воситачилар (агентлар) ҳисобига операторнинг ўзаро ишлашини таъминлаши керак; Операторнинг ОТКТ билан ўзаро ишлаш жараёни ҳал этиладиган масалаларнинг турли типларига мувофиқ ташкил этилган бўлиши керак (масалан, объект ва ташқи муҳит ҳолатини мониторинг қилиш, қарорни қабул қилиш бузилишларни акс эттириш) ; оператор реал ҳаётга қўйилган образлар ОТКТ ахборотини генерацияланган ҳолда кўриши керак; ОТКТ интерфейси нутқни тушунишни ва структураланган табиий тилни таъминлаб туриши керак; Объектни турли мутахассислар томонидан турли нуқтаи назарда кўриб чиқиш учун ахборотни табақалаш принципини амалга ошириш керак. Операторларни тайёрлаш учун компьютер тренажерларини ноаниқликлар шароитида билимларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тизими сифатида қуришда сунъий интеллект методларини ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасида илғор технологияларни бирлаштириш зарур (1-расм). Муаммоли муҳитнинг турли типларини энг юқори самардорлик билан тақдим этиш учун билимларнининг кўплаб турли усулларидан фойдаланиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling