Pdf-xchange 0 Examples


иловаларни  яратиш муҳити


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   242
Bog'liq
konf02

иловаларни 
яратиш муҳити 


381 
қобилияти 
шаклланишини 
кўрсатган. 
Таълим 
жараёнларида 
қўлланилаётган тамойиллар онглилик, активлик, яққоллик, тизимлилик, 
кетма-кетлик, осонлик, илмийлик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги 
модулли блокли ўқитиш методикаси концепциясининг асосини ташкил 
этади. Бундан ташқари модулли блокли ўқитишда когнетивлик- мантиқий 
маъно бўйича таҳлил қилиш ва эслаб қолиш; креатив – янги ғояни қабул 
қилиш ва ҳар қандай масалани назарий ечиш; рефлектив – талаба нимага 
эришди ва нимани ўзлаштирди, мавжуд муаммони шакллантириш ва ечиш 
йўлларини билиш тамойиллари ҳам инобатга олинди. Блокли ўқитиш усули 
– ахборот, текширув, мослашиш, муаммоли масалани ечиш, кирувчи 
текширув, чиқариш назорати каби жараёнларни ўз ичига олади. Доимо 
юқори даражада самара берувчи ўқитиш усули мавжуд эмас. Эришилган 
натижага ўқув фани ҳусусияти, дастурлар, талаба ва ўқитувчининг шахсий 
такомили, ўзлаштириш қобилиятига бевосита боғлиқ. Ўқитувчининг асосий 
вазифаси ҳар бир ҳолат бўйича энг самарали ўқитиш усулини тўғри 
танлаши билан характерланади. 
Блокли-модулли ўқитиш – шахсга қаратилган технология ҳисобланиб, 
ҳар бир ўқувчининг ўзининг имкониятига қараб ва мустақил билим олиш 
йўлини танлашдир. Таълим олувчи турли фаолиятни танлаши мумкин: 
машқларни бажариш, ижодий иш ёзиш, мунозарада қатнашиш, кўргазмали 
материал тайёрлаш ва ҳ.зо. Бунда ўқувчи маълумот излайди, уни қайта 
ишлайди ва тайёр маҳсулот олади. Блокли-модулли ўқитишнинг асосий 
мақсади бутун ўқув жараёнида ўқувчининг мустақил иш бажариш фаолияти 
активлигини оширишдан иборат. Бундай таълим калит сўзлар қимматини-
маъносини тушуниш, ўқув материалини англаш, ахборотни ўзлаштириш 
имконини беради. 
Блокли ўқитиш мувофиқ дастур асосида олиб борилади, ҳамда 
талабага турли интеллектуал операцияларни бажариш имконини яратади ва 
эришган билимларини ўқув масалаларини ечишда тадбиқ этади. Маълум 
бир мавзу материалини ўзлаштиришни кафолатлайдиган ўқув дастурининг 
қуйидаги кетма-кетлигини келтириш мумкин: 
- ахборот блоки; 

ахборот – тести (ўзлаштирилган материални текшириш); 

ахборот – коррекцияси (нотўғри жавобда – қайта ишлаш); 

муаммоли блок: олинган билим асосида масалани ечиш; 

текшириш ва коррекция блоки. 
Модулли ўқитиш – ўқишни шундай ташкил этилишики, бунда талаба 
модуллардан иборат ўқув дастури устида ишлайди. Модулли ўқиш 
технологияси мустақил билим олишга, яъни мустақил таълим олиш, иш 
жараёни жадаллиги ва ўқув материалини ўзгартиришга асосланган. Ўқув 
курси модули одатда уч босқичдан оборат бўлиши мумкин: тўлиқ, 
қисқартирилган ва чуқурлаштирилган.


382 
Дастур материали бир вақтда турли код расм, сон, белги ва сўзлар 
кўринишида берилиши мумкин. Ўқиш модули ўқув материалининг маълум 
бир қисми бўлиб қуйидаги компонентлардан иборат бўлиши мумкин:аниқ 
шаклланган ўқув мақсади (мақсадли дастур); ахборот банки: ўқув материали 
ўқув дастури кўринишида;мақсадга эришишда услубий қўлланма; 
билимларни шакллантириш учун амалий машғулот; модулда кўзда тутилган 
мақсадга мос келувчи назорат ишлари. 
Модулли-блокли таълимнинг асосий мақсади ўқув жараёнида 
ўқувчининг 
мустақил 
ишлаш 
қобилиятини 
шакллантириш 
ва 
фаоллаштиришдан иборат. Бу мақсадни амалга оширилиши: фан 
материалини ўзлаштириш мотивини оширади; билим сифатини оширади; 
бутун таълим жараёни даражасини оширади. 


383 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling