Педагогик атамалар луғати


Ю «Юмалоқланган қор ўйини» методи


Download 0.99 Mb.
bet115/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ю


«Юмалоқланган қор ўйини» методи – мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини берувчи, таҳсил олувчиларда гуруҳ ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи интерактив метод.
Юнисеф (инг. United Nationis Childrens Fund) – қ. Бирлашган миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси.


Я


Ягона педагогик талаблар – ўқувчиларнинг хулқ- атвор қоидаларига ялпи амал қилувчи тарбиявий ишлар тизими.
Якшанбалик мактаблари – Россияда 19-асрнинг 50-йилларида ташкил топган, ишчи, деҳқон ва ҳунармандларнинг якшанба куни ишлайдиган умумтаълим мактаблари.
«Ялпи фикрий ҳужум» методи – Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган дидактик ўйин тури.
Янги ижодий педагогик тажриба – педагогнинг ўз фаолиятини қатъий ғоялар ёки ғоялар мажмуи асосида тизимли янгилаши асосида илғор педагогик тажрибалар намоён бўлишининг юқори босқичи, унинг натижасида муҳим ва барқарор педагогик самарадорликка эришилади.
Янги педагогик тартиб-қоида – ўқитувчининг илғор тажрибаси, илмий-амалий ижодкорлиги натижаси.
Янги усул мактаблари – мусулмон мактабларининг таълим усули ва дастурларини ислоҳ қилиб, болаларга она тилида хат-савод ўргатган ва янгилик ғояларини илгари сурган ўқув юртлари.
Янгилик – педагогик амалиётда ўз тавсифига кўра оммавий тажрибалардан фарқланувчи янгилик сифатида қабул қилинувчи ҳодиса.
Япон тили Давлат таълим стандарти – испан тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Япон тили хонаси – испан тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Япон тили ўқитиш методикаси – 1) испан тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) испан тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling