Ўйин технологиялари – ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига лойиҳалаштирилган дидактик жараён.
Ўйинчоқ-китоблар – мактабгача таълим ёшидаги болалар ўйнашлари учун чоп этилган қўлланма китоблар.
Ўрганиш – ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни кўрсатилган тартибда мустақил бажариш кўникмаларини эгаллаш жараёни.
Ўргатиш - ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни бажариш кўникмаларининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини ташкил этиш жараёни.
Ўргатувчи модул – ўқув жараёнининг изчил мазмуни, ўқувчининг ўқув ҳаракатларини бошқариш ва ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш тизими ва услубий ишланмалар мажмуидан иборат педагогик ҳодиса.
Ўрта махсус касб-хунар Давлат таълим стандарти – ўрта махсус касб-хунар таълимининг давлат томонидан тасдиқланган модели, намунаси, эталони ҳамда таълим мазмунининг максимум даражаси ва унга қўйилган минимум талаблар.
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими – 1) ўқувчиларда 9-синфни битиргандан кейин муайян касб соҳасида ўрта махсус маълумот ҳосил қилишга йўналтирилган таълим муассасаси; 2) Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимидаги таълим турларидан бири. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, умумий ўрта таълим негизига асосланади.
Ўрта махсус ўқув юртлари – Ўзбекистон Республикасида саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа, қишлоқ хўжалиги, маданият ва санъат, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар учун кадрлар тайёрлаб берувчи ўқув муассасалари.
Ўрта таълим – 1) умумий таълим босқичларидан бири; 2) шахснинг жамият ижтимоий ҳаётида онгли ва фаол иштирок этишига имкон берувчи билим, малака ва кўникмалар даражаси.
Ўсмир – 11-12 ёшдан 15-16 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг ривожланиш даври.
Ўқиш – 1) дарс жараёнида муайян ўқув дастурини ўзлаштириш;
2) таҳсил олиш, билимларни эгаллаш; 3) бошланғич синфларда ўқитиладиган ўқув фани; 4) “Ўқиш”- бошланғич синф дарслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |