Ўқитувчи – умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида таълим-тарбия ишларини амалга оширадиган, ўқув жараёнига раҳбарлик қиладиган педагог мутахассис.
Ўқитувчи, муаллим – турли йўналишдаги ўрта умумий таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида ўқувчилар билан таълим-тарбия ишларини амалга оширадиган мутахассис.
“Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи – Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги муассаса. “Ўқувпеддавнашр» номи билан 1936 йилда ташкил қилинган (1950-1959 йилларда яна шу ном билан аталган).
“Ўқитувчи портфели” – ўз мажбуриятларига оид ёзувлар, иш режаси, ўзи ишлаб чиққан ўқув материаллари намунаси, тестлар, ўқувчилар учун вазифалар, дарс ва бошқа тадбирлар аудио-видео ёзув намуналари мажмуи.
Ўқитувчилар жамоаси – ягона мақсад, таълим-тарбия методикаси асосида бирлашган ўқитувчилар жамоаси.
Ўқитувчиларнинг методбирлашмалари – у ёки бу ўқув предмети ёҳуд бошланғич синф ўқитувчиларининг вилоят, туман халқ таълими бўлими таркибида фаолият кўрсатувчи уюшмаси.
Ўқитувчилар малакасини ошириш – амалий малакани такомиллаштириш, яъни билимлар Билан қуроллантиришга қаратилган таълим жараёни.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти – ўқитувчининг ижодий куч-қувватини ифодаловчи ижтимоий-педагогик жиҳатдан янги бўлган фаолият қирраси.
Ўқитишни табақалаштириш - услубий, психологик, педагогик ва ташкилий-бошқарув тадбирлари мажмуаси асосида тузилган турли хилдаги гомоген гуруҳларда ўқитиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш жараёни.
Ўқитишнинг дедуктив методи – хулосаларни умумлаштиришга қаратилган таълим методи.
Ўқитишнинг индуктив методи – ўқув жараёнида хулоса қилиш, ягона фикрга келиш, якунловчи хулоса чиқаришга асосланган ўқитиш методи.
Ўқитишнинг инновацион шакли – ўқувчилар фаолияти ва дарсни ташкил этишнинг янги ноанъанавий йўли.
Do'stlaringiz bilan baham: |