Ўқув табели – (лот. tabella – кичкина, юпқа тахта) – ўқувчиларнинг билимлари, хулқ-атворларини ҳисобга олиш учун қўлланиладиган варақа.
Ўқув таътили – ўқув машғулотлари орасида таълим олувчиларнинг дам олиши учун белгиланган муддат.
Ўқув тезауруси (юнон. тhesaurus – хазина, бойлик) – 1) муайян тилдаги барча сўзларни қамраб оладиган, уларнинг матнда қўлланиш ҳолатларини тўла-тўкис акс эттирадиган ўқув луғати; 2) педагогика соҳасига оид луғавий бирликлар мавзу тартибида жойлаштирилган ва ана шу бирликлар ўртасидаги семантик(тур-жинс, синонимик ва бошқа) муносабатлар акс эттирилган педагогик ўқув-идеографик луғат. Бунда сўзлар алифбо тартибида эмас, балки бир мавзу, бир тушунчага боғлаган ҳолда барчаси бир жойда берилади, керакли сўзлар тушунчага қараб қидирилади.
Ўқув устахонаси жиҳозлари – ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган ўқув-кўрсатма материаллар, ишчи ва хўжалик инвентарлари, двигател, станок ва бошқалар.
Ўқув фани – ўқув юртларида ўрганиш учун фан, техника, санъат, и.ч. фаолияти ва б. муайян соҳалардан танлаб олинган билим, кўникма ва малакалар тизими.
Ўқув фаолияти – ўқувчиларнинг атроф оламни билиш, билим ва тушунчаларни ўзлаштиришга йўналтирилган ўқув ҳаракати.
Ўқув фильмлари – таълим жараёнида қўлланиладиган, муайян мавзу бўйича ўқувчиларга билим берадиган фильмлар.
Ўқув чораги – ўқув дастурига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар ўзлаштирилиб, ўқувчиларнинг эгаллаган билимлари натижалари белгиланадиган ўқув йилининг бир қисми.
Ўқув юрти педагогик маслаҳати – ўқув юртлари бошқарувининг юқори органи.
Ўқув ҳафтаси – таълим олувчилар ўқув муасасаларида таълим оладиган кунлар йиғиндиси.
Ўқув қўлланма – дарсликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва фан асосларини чуқур ўзлаштирилишини таъминловчи, айрим боб ва бўлимларини кенг ёритишга ёки амалий машқ ва машғулотлар ечимига мўлжалланган педагогик ўқув нашри.
Do'stlaringiz bilan baham: |