Педагогик атамалар луғати


Қ Қабул комиссияси –


Download 0.99 Mb.
bet125/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Қ


Қабул комиссиясиолий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассалари ҳузурида абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ташкил этилувчи ҳайъат.
Қабул қилиш – сезги органларига таъсир этадиган ҳодисалар ва жараёнларнинг инсон тафаккурида акс этиши.
Қадимги дунё тарихи – ўқув предмети жаҳон тарихини даврлаштиришда, асосан тарих фанида энг. қад. даврлардан то милоднинг V асрларига, яъни Рим империясининг қулашигача бўлган даврларнинг номланиши.
Қадимчилар – ХХ аср бошларидаги эски мактаб тарафдорлари.
Қадрият – воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган тушунча.
Қайта тарбиялаш - тарбиясида камчилиги бўлган ўқувчиларни мақсадга мувофиқ, режали қайта тарбиялаш.
Қалб тарбияси - маънавий тарбиянинг узвий қисми бўлган тўғри тарбия натижасида қалб инсоннинг кўзга кўринмас назоратчисига, ўз-ўзини тарбиялаш омилига айланади деб қаровчи тарихий-анъанавий тарбия тури.
«Қарама-­қарши муносабат» методи – ўз моҳиятига кўра ўзлаштирилган билимларни таҳлил ва синтез қилиш асосида асосий ҳамда иккинчи даражали маълумотлар сифатида гуруҳларга ажратиш имконини берувчи интерактив метод.
«Қарорлар шажараси» («Қарорлар қабул қилиш технологияси») методи - муайян фан асослари борасидаги бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масалаларни ҳар томонлама, пухта таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян хулосаларга келиш, бир муаммо хусусида билдирилаётган бир неча хулосалар орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга йўналтирилган ўқитиш технологияси.
Қатъийлик – шахс характерининг иродавий сифатларидан бири.
Қиёсий-назарий таққослаш методи – турли мамалкатлардаги таълим-тарбия тизимларидаги умумий қонуниятлар, характерли хусусиятлар халқаро педагогик тадқиқот методи.
Қиёслаш – қ. Анология.
Қиёслаш методи – муайян воқеа-ҳодисаларни ўзаро таққослаш, чоғиштириш, солиштириш, муҳокама қилиш методи.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling